Ҳаёт суғуртаси суғурта тармоқлари


§ 2. Миқдорий тадқиқотлар


Download 64.79 Kb.
bet17/21
Sana07.03.2023
Hajmi64.79 Kb.
#1244439
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
12-мавзу ҲАЁТ СУҒУРТАСИ

§ 2. Миқдорий тадқиқотлар
38. 1-таркибий қисмни жорий этилишидан олдин миқдорий тадқиқотларни ўтказиш доирасида (Қуантитативе Импаcт Студиес, ҚИС) Агентлик ва суғурта компанияларининг ўзаро ташкил қилиш, хусусан миқдорий тадқиқотлар иштирокчиларининг рўйхатини шакллантириш мўлжалланган.
39. Миқдорий тадқиқотларнинг асосий мақсади тўлов қобилиятини таъминлаш учун капиталга талабларни ҳисоблаш услубиётини синаш, оптималлаштириш ва келишиш бўлиб, ўз ичига тўлов қобилиятини таъминлаш учун капиталга талабларни ҳисоблаш услублари ва ҳисоблаш лозим бўлган таваккалчиликлар тўплами ҳақида маълумотларни йиғиш, тўлов қобилиятини таъминлаш учун капиталга талабларни ҳисоблаш параметрларини якуний аниқлашга маълумот йиғишдан иборат. 
40. 2020-2023 йилларда камида учта миқдорий тадқиқот ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, уларнинг доирасида Агентлик томонидан батафсил техник таснифлар асосида суғурта ташкилотларига маълумот сўровлари юборилади. Суғурта ташкилотларидан олинган таҳлил натижалари тўло қобилиятини таъминлаш учун капитални ҳисоблаш талабларини белгиловчи норматив ҳужжатларнинг негизи бўлади.
41. Суғурта ташкилотларини келгуси тадқиқотлар, уларнинг мақсадлари, асосий босқичлари ва амалга ошириш муддатлари, шунингдек норматив ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилиши ҳақида хабардор қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг расмий сайти орқали амалга оширилади.
 
§ 3. Ўтиш даври
42. Таваккалчиликка асосланган ёндашувни кенг кўламли жорий қилишдан аввал ўтиш даври бўлади. Ўтиш даври доирасида суғурта ташкилотлари тайёрланган
чора-тадбирларни амалга ошириш имониятига эга бўладилар. Тартибга солишга таваккалчиликка асосланган ёндашувни жорий қилиш доирасида тайёрланган
норматив-ҳуқуқий лойиҳаларнинг қоидаларини алоҳида суғурта ташкилотлари қўллашлари бўйича синов тариқасида лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган.
43. Шу билан бирга, ўтиш даври доирасида ҳам Агентлик ҳам суғурта ташкилотлари даражасида маълум доирадаги масалаларни ҳал этиш мақсадга мувофиқ. Хусусан, ҳал қилувчи масалалардан бири Агентлик ва суғурта ташкилотларига малакали мутахассисларни жалб қилиш, шуниндек АТ-тизимларини янги талабларга мослаштириш бўлади.
44. Ўзбекистон Республикаси суғурта бозорини тартибга солишга таваккалчиликка асосланган ёндашувни жорий қилиш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган қуйидаги масалаларни қайд этиш муҳим:
жорий қилишнинг дастлабки босқичида ҳисобот тайёрлаш, АТ-тизимларини такомиллаштириш, бизнес-жараёнларни йўлга қўйиш ва ҳоказоларга нисбатан суғурта ташкилотларига тартибга солиш баросида юкламанинг ортиши;
жорий қилишнинг дастлабки босқичида суғурта ташкилотларининг операцион харажатлари, шу жумладан янги тартибга солиш талабларига мос келиши учун қўшимча равишда юқори малакали ходимларни жалб этиш зарурияти сабабли, ошиши;
янги тартибга солиш талабларини бажаришга тайёр бўлмаган суғурта ташкилотлари бозордан кетиши.
 

Download 64.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling