Ҳаёт суғуртаси суғурта тармоқлари
-боб. Стратегия амалга оширилиши натижаси
Download 64.79 Kb.
|
12-мавзу ҲАЁТ СУҒУРТАСИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
- ТУШУНТИРИШ ХАТИ
5-боб. Стратегия амалга оширилиши натижаси
45. Стратегияни амалга оширишдан кутилаётган устунликлари қуйидагиларни ўз ичига олади, лекин булар билан чекланмайди: а) умуман давлат учун: жамиятнинг иқтисодий барқарорлигининг ошиши; иқтисодий ўсишга кўмаклашиш; республика иқтисодиётига инвестиция ресурларини жалб этилиши; мамлакат молиявий инфратузилмаси ўсишига шарт-шароитлар яратилиши. б) Агентлик учун: суғурта соҳасининг молиявий барқарорлигининг ошиши; суғурта ташкилотлари ҳисобот маълумотларининг шаффофлиги, ҳаққонийлиги ва сифатининг ошиши; суғурта ташкилотларининг бизнес-жараёнларини, назорат самарадорлигининг оширишга ундовчи, унификацияси ва автоматлаштирилиши; маълумотларни ҳар томонлама таҳлилини ўтказиш ва тартибга солишда тезкор чоралар кўриш имконияти. в) суғурта ташкилотлари учун: қабул қилинаётган таваккалчиликлар ўлчами ва тавсифидан келиб чиқиб, ўз маблағларидан (капиталидан) самарали фойдаланиш; суғурта ташкилотларига ишонч ортиши ҳисобига йиғиладиган суғурта мукофотлари ҳажмларининг ошиши; молиявий аҳволни мустаҳкамлаш ва фаолиятнинг шаффофлигини ошириш шунингдек тартибга солиш талабларига амал қилганда янада юқори кредит рейтинглари ҳисобига қўшимча капитал жалб қилиш ва узоқ муддатли молиялаштириш имконияти; бошқарув мақсадлари учун маълумотларнинг сифати ошиши. г) суғурта хизматлари истеъмолчилари ва бошқа манфаатдор тарафлар учун: суғурта хизматларига ишонч; ижтимоий ҳимоянинг ошиши; суғурта ташкилотларининг ўз вақтида, тўлиқ ва ҳаққоний ҳисоботларини таҳлил қилиш имконияти. Предложения: 0 Показать предложении Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ривожлантириш стратегиясини ва Суғурталовчиларнинг капитали етарлилиги ва тўлов қобилияти бўйича халқаро стандартларни суғурта фаолиятига босқичма-босқич жорий этиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳасини ТУШУНТИРИШ ХАТИ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон Фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастурига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 августдаги “Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва унинг жадал ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4412-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек суғурталовчилар капитали етарлилиги ва тўлов қобилиятининг суғурта ташкилотлари фаолиятини тартибга солишнинг таваккалчиликка асосланган ёндашувига йўналтирилган халқаро стандартларини жорий қилиш мақсадида ишлаб чиқилган. Download 64.79 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling