Ҳаёт суғуртаси суғурта тармоқлари


§ 2. 2-таркибий қисм «Корпоратив бошқарув тизими»


Download 64.79 Kb.
bet15/21
Sana07.03.2023
Hajmi64.79 Kb.
#1244439
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   21
Bog'liq
12-мавзу ҲАЁТ СУҒУРТАСИ

§ 2. 2-таркибий қисм «Корпоратив бошқарув тизими»
20. 2-таркибий қисм таваккалчиликларни бошқариш тизимига нисбатан талабларни ўртнатиш, таваккалчиликлар ва тўлов қобилиятини мустақил баҳолаш, ички назорат, ички аудит, актуар функциялар, олий раҳбариятнинг малакаси, эҳтиёткорлик тамойили (ёки эркин инвестиция тамойили), аудитор ва суғурта ташкилоти томонидан ахборотни тартибга солувчига очиқлаш, аутсорсинг имкониятини кўзда тутади.
21. Корпоратив бошқарув тизимини ривожлантириш, шу жумладан суғурта ташкилотининг таваккалчиликларни бошқариш тизими Солвенcй ИИ режимига мувофиқ даражада бўлиши учун услубий, технологик, норматив-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни, шунингдек профессионал кадрлар заҳиралари билан таъминлаш масаласи ҳал этилиши зарур. 
22. Таваккалчиликларни бошқаришга тизими борасида таваккалчилик ёндашувни жорий этилиши эътиборан барча таваккалчиликларни қамраб олишни назарда тутган таваккалчиликларни комплекс бошқариш тизимини жорий этилиши мақсадга мувофиқ.
23. Назорат мақсадларида таваккалчиликларни ва тўлов қобилиятини мустақил баҳолаш суғурта ташкилотлари томонидан амалга оширилиши назарда тутилиб, бунда Агентлик фойдаланиладиган услубиётнинг назоратини амалга оширади.
24. Тизим учун аҳамиятли суғурта ташкилотлари учун ички актуар функцияси бўлиши мажбурий бўлиб, бунда йирик бўлмаган суғурта ташкилотлар актуар функцияларни аутсорсинг қилиш имкониятига эга.
25. Активларни инвестиция қилиш рухсат этилган рўйхатини шакллантириш тамойилидан эҳтиёткорлик тамойилига (ёки эркин инвестиция тамойилига)
босқичма-босқич ўтиш кўзда тутилган. Ўтиш даврининг муддати суғурта ташкилотлари корпоратив бошқарувининг такомиллаштирилиши динамикасига боғлиқ бўлади.
26. Корпоратив бошқарув тизими, шу жумладан таваккалчиликларни бошқариш тизимининг такомиллаштирилиши 1-таркибий қисмни жорий қилиш ва суғурта ташкилотларининг таваккалчиликларини Солвенcй ИИ режимига мувофиқ даражада бошқариш учун жиддий сифатли асос яратишга хизмат қилади.
27. Таваккалчиликларни бошқариш тизими ва суғурта ташкилотларининг ички назорат тизими учун талаблар ўрнатиш соҳасида Агентлик ваколатларини, шунингдек Агентликнинг бошқа ваколатларини белгилаш режалаштирилмоқда.
 

Download 64.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling