Ҳаёт суғуртаси суғурта тармоқлари


§ 3. 3-таркибий қисм «Ахборотни очиқлаш ва ҳисоботга қўйиладиган талаблар»


Download 64.79 Kb.
bet16/21
Sana07.03.2023
Hajmi64.79 Kb.
#1244439
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
12-мавзу ҲАЁТ СУҒУРТАСИ

§ 3. 3-таркибий қисм «Ахборотни очиқлаш ва ҳисоботга қўйиладиган талаблар»
28. 3-таркибий қисм таваккалчиликкка мос ёндашув асосида тўлов қобилиятини баҳолаш бўйича оммавий ва конфиденциал ҳисоботга, ҳисобот маълумотларни тақдим этилиши даврийлигига, ҳисобот маълумотларни тақдим этилиши шаклига нисбатан талаблар белгиланишини назар тутади. Корпоратив бошқарув (шу жумладан таваккалчиликларни бошқариш) соҳасида ҳисобот маълумотлар, капиталга талаблар, таваккалчиликлар ва бошқалар тўғрисида ахборот ҳажмини кенгайтириш режалаштирилмоқда. 
29. Таваккалчиликка асосланган тўлов қобилияти ва молиявий аҳвол тўғрисида ҳисоботларни 3-таркибий қисм жорий қилинишининг бошланишидан кейинроқ босқичда очиқлаш назарда тутилган.
30. Суғурта ташкилотининг молиявий ҳисоботининг аудитига қўшимча равишда таваккалчиликка асосланган тўлов қобилияти ва молиявий аҳволни мажбурий аудит зарурияти тўғрисида масала янада кейинроқ босқичда кўриб чиқилиши кўзда тутилмоқда.
31. Таваккалчиликка асосланган тўлов қобилияти ва молиявий аҳвол тўғрисида ҳисоботни тақдим этилишининг электрон формати сифатида ХБРЛ форматидан фойдаланиш мўлжалланмоқда.
 
4-боб. Стратегияни амалга ошириш босқичлари
 
§ 1. Суғурта бозорини таваккалчилкка мос тартибга солишни жорий этилишига ўтиш босқичлари
32. Суғурта бозорини таваккалчиликка асосланган тартибга солишни жорий этишга ўтиш бир неча йўналишларда (ташкилий, услубий ва технологик) олиб борилиб, маълум босқичларни, шу жумладан усбулиётни ишлаб чиқилиши, миқдорий тадқиқотлар, суғурта ташкилотлари билан муҳокама ва масҳат қилишни кўзда тутади.
33. Суғурта бозорини таваккалчиликка асосланган тартибга солишни жорий этиш таркибий қисмларни қуйидаги кетма-кетликда жорий этишни назарда тутади:
1-таркибий қисм, 2-таркибий қисм, 3-таркибий қисм. Бунда тартибга солишнинг таваккалчиликка асосланган ёндашув режимининг тўлиқ кўринишини тушинишни таъминлаш мақсадида барча таркибий қисмлар доирасида талаблар бир вақтнинг ўзида ишлаб чиқилади ва муддатидан аввал бозорга етказилади.
34. 1-таркибий қисм бўйича талабларни ишлаб чиқиш 2020 йилда бошланади ва миқдорий тадқиқотлар натижаларига кўра (таҳминан 2021 йилда) тугалланади.
35. 2-таркибий қисм бўйича талабларни ишлаб чиқиш муддати – 2021-2022 йиллар. 2-таркибий қисм бўйича талабларнинг кучга кириши 2022 йилга режалаштирилган.
36. 3-таркибий қисм бўйича талабларни ишлаб чиқилишининг бошланиши – 2023 йил. Суғурта ташкилотларининг ҳисобот маълумотларига бўлган талабларни белгилаш ишларини тугатилиши 1-таркибий қисм бўйича талаблар кучга кириши муддатларига, шуниндек мазкур талаблар деталлашувига боғлиқ (таҳминан 2020-2023 йиллар).
37. Таваккалчиликка асосланган ёндашувни жорий этиш жараёни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Агентлик, суғурта ташкилотлари ва суғурта бозорининг бошқа профессионал иштирокчилари, маҳаллий ва хорижий маслаҳатчиларни жалб этган ҳолда ошкора муҳокама қилиш ва жамоятчилик билан маслаҳатлашишни назарда тутади. Ушбу мақсадда ишчи гуруҳ тузилади ва унинг иш регламенти белгиланади.
 

Download 64.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling