Ҳаёт суғуртаси суғурта тармоқлари


Лойиҳаларнинг асосий қоидалари


Download 64.79 Kb.
bet21/21
Sana07.03.2023
Hajmi64.79 Kb.
#1244439
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
12-мавзу ҲАЁТ СУҒУРТАСИ

Лойиҳаларнинг асосий қоидалари.
Ишлаб чиқилган лойиҳалар билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон Фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 68-бандида ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва унинг жадал ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 2 августдаги ПҚ-4412-сон қарорининг 15 б) бандида келтирилган вазифаларнинг ижроси таъминланмоқда.
Мазкур лойиҳаларни қабул қилиниши билан Давлат бюджетидан қўшимча маблағ ажратилиши талаб этилмайди.
Лойиҳалар қабул қилинган тақдирда қуйидаги ҳужжатлар қабул қилиниши ёки янги таҳрирда қабул қилиниши ёки уларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилиши керак бўлади:
“Мажбурий тиббий суғурта тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси қонуни;
“Қишлоқ хўжалиги экинлари ва чорвани мажбурий суғурта қилиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси қонуни;
“Кўчмас мулкни фавқулодда ҳодисалардан мажбурий суғурта қилиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси қонуни;
Суғурталовчилар ва қайта суғурталовчиларнинг тўлов қобилияти тўғрисидаги низом (рўй. рақ. 1806, 2008 йил 12 май);
Суғурталовчиларнинг суғурта заҳиралари тўғрисидаги низом (рўй. рақ. 1882, 2008 йил 15 декабрь);
Суғурталовчи ва қайта суғурталовчининг инвестиция фаолияти тўғрисидаги низом (рўй. рақ. 1982, 2009 йил 16 июль);
Актуар хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом (рўй. рақ. 1975,
2009 йил 26 июнь).
Мазкур лойиҳани қабул қилиниши суғурта тизими янада ривожланиши, суғурта фаолиятини тартибга солиш дастаклари такомиллаштирилиши, шунингдек халқаро стандартлар кетма-кетлик билан жорий этилиши учун шарт-шароитлар яратади. 
Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Қонун ҳужжатларининг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2014 йил 2 декабрдаги 328-сон қарори талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган ва белгиланган тартибда 2020 йил “__” июлда Ўзбекистон Республикасининг Ягона интерактив давлат хизматлари порталида жойлаштирилган.
Download 64.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling