Ҳаёт суғуртаси суғурта тармоқлари


Download 64.79 Kb.
bet19/21
Sana07.03.2023
Hajmi64.79 Kb.
#1244439
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
12-мавзу ҲАЁТ СУҒУРТАСИ

Лойиҳанинг асосий ғояси – норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш, жаҳон амалиётида татбиқ этилган мажбурий суғурта турларини жорий қилиш, суғуртада замонавий ахборот технологияларидан кенг фойдаланишни йўлга қўйиш, суғурта ташкилолари орасида рақобатни рағбатлантириш, суғурта инфратузилмасини кенгайтириш, суғурта соҳасида кадрларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, суғурта ташкилотлари фаолиятини самадорлигини ошириш ва таваккалчиликка асосланган ёндашувга ўтказиш йўли билан суғурта бозорини комплекс ривожлаништиришдан иборат.
Лойиҳани ишлаб чиқишдан мақсад – аҳолининг суғурта бўлган муносабатини ўзгартиришга қаратилган тадбирларни амалга ошириш орқали жон бошига суғурта мукофотлари миқдорини, суғуртанинг ялпи ички маҳсулотдаги улушини ошириш.
Европа ва Осиёнинг ривожланган давлатлари, МДҲ мамлакатларида жорий этилган қонунлар, технологиялар, таълим тизими, инфратузилма, тўлов қобилияти режимларидан андоза олган ҳолда ва халқаро ташкилотларнинг (Жаҳон банки, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти, Суғурта назоратлари халқаро уюшмаси) тавсияларига риоя этган ҳолда иккита Стратегия ишлаб чиқилди.
Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ривожлантириш стратегияси қуйидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ишлаб чиқилишини назарда тутади:
1. “Мажбурий тиббий суғурта тўғрисида”, “Қишлоқ хўжалиги экинлари ва чорвани мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”, “Кўчмас мулкни фавқулодда ҳодисалардан мажбурий суғурта қилиш тўғрисида” қонунлар;
2. Суғурта ташкилотининг тўлов қобилияти бўйича таваккалчиликка асосланган капитал, суғурта заҳиралари ва тўлов қобилиятини таъминлаш учун зарур бошқа талабларни халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш. Мазкур банднинг бажарилиши юзасидан бир вақтнинг ўзида Суғурталовчиларнинг капитали етарлилиги ва тўлов қобилияти бўйича халқаро стандартларни суғурта фаолиятига босқичма-босқич жорий этиш стратегияси ишлаб чиқилди.
Суғурталовчиларнинг капитали етарлилиги ва тўлов қобилияти бўйича халқаро стандартларни суғурта фаолиятига босқичма-босқич жорий этиш стратегияси масала мураккаблиги ва миллий суғурта бозорининг кескин ўзгаришларга тайёр эмаслиги билан боғлиқ. Суғурта ташкилотининг молиявий барқарорлигининг асосий кўрсаткичи унинг тўлов қобилияти, яъни қабул қилинган ўз мажбуриятларини ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда бажариш қобилияти бўлиб, у қуйидаги омилларга боғлиқ:
ўз маблағларининг миқдори (шу жумладан устав капиталининг) етарли ҳажмда бўлиши;
шакллантирилган суғурта заҳиралари адекватлиги;
инвестиция портфелининг сифати (диверсификацияланганлиги, ликвидлиги, фойдалилиги ва қайтарилиши таъминланганлиги);
бир таваккалчиликнинг чекланганлиги (қайта суғурта ҳимоясининг мавжудлиги);
тариф сиёсати (актуар асосланган суғурта тарифлари қўлланилиши).
Таваккалчиликка асосланган назорат айнан юқорида кўрсатилган омилларга йўналтирилган бўлади.
Масалан, Европа Иттифоқининг суғурталовчилар ва суғурта гуруҳларининг фаолиятини тартибга солиш жараёнларига тўлиқ қамровли талабларни белгилайдиган норматив ҳужжати бўлиб Солвенcй ИИ директиваси ҳисобланади. Солвенcй ИИ директиваси ўзида Европа Иттифоқидаги суғурталовчилар ва суғурта гуруҳларининг фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилишни амалга оширишнинг таваккалчиликларга асосланган концепциясини мужассам этган бўлиб, ўз архитектурасига кўра банклар фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилишнинг таваккалчиликка асосланган ёндашуви Базель ИИ концепциясига ўхшаш.
Ҳозирги вақтда маҳаллий суғурта ташкилотлари томонидан фойдаланилаётган суғурталовчилар ва қайта суғурталовчилар тўлов қобилияти тўғрисида меъёрлар Европа Иттифоқи мамлакатларида ишлаб чиқилган ва ХХ асрнинг 70-йилларидан буён қўлланилиб келинаётган Солвенcй И деб аталган услубиётга асосланган, чунки улар Европанинг суғурта ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш тизимини қайта кўриб чиқилишининг биринчи босқичини ўзида мужассам этган.

Download 64.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling