Afrika qitasi
Download 230.95 Kb.
|
Afrika qitasi.фрика
- Bu sahifa navigatsiya:
- Vaqt mintaqalari UTC-1dan UTC+4gacha Afrika
Afrika — kattaligi va aholi soni boʻyicha dunyoning ikkinchi qitʼasi. Afrika xaritasi
ДУНЁ МАМЛАКАТЛАPИГА CАЁXАТ "OLIS AFRIKAGA SAYOHAT" Geologik tuzilishi va relyefi Kattaligi jihatidan Osiyodan keyin 2-oʻrinda. Mayd. 29,6 mln. km², orollari bilan 30,3 mln. km². Aholisi 720 mln. kishi (1995). Deyarli oʻrta qismidan ekvator chizigʻi oʻtgan. Shim.dan jan.ga tomon qariyb 8 ming km ga choʻzilgan. Shim. qismining eni 7500 km (Almadi burnidan Xafun burnigacha). Jan. qismining eni 3100 km. Shim.da Oʻrta dengiz, gʻarbda Atlantika okeani, sharqda Hind okeani va Qizil dengiz bilan oʻralgan. 120 km li Suvaysh boʻyni orkali Osiyo bilan tutashgan. Yevropadan Afrikani Gibraltar boʻgʻozi ajratib turadi (eng tor joyi 13 km). Afrikaga bir necha orollar kiradi: sharqda Madagaskar, Zanjibar, Sokotra, Mafiya, Pemba, Komor, Maskaren, Amirant va Seyshel o.lari; gʻarbda Madeyra, Kanar, Yashil Burun o.lari; Gvineya qoʻltigʻida Pagalu, San-Tome, Prinsipi, Bioko va uzoqrokdagi Vozneseniye, Santa-Yelena, Tristanda-Kunya olari va b. Qirgʻoqlari uzilmali, kam parchalangan, koʻpincha togʻlardan iborat. Kdogʻoq yaqinida pasttekisliklar bor. Qoʻltiqlari keng va ochiq, eng yiriklari — Gvineya va Sidra (Katta Sirt). Qulay buxtalari kam. Eng yirik yarim oroli — Somali. Afrikaning koʻproq qismi kembriydan oldin burmalangan platformadan iborat boʻlib, ustini paleozoy, mezozoy va uchlamchi hamda toʻrtlamchi davr jinslari qoplab yotadi. Qadimgi kristall jinsli zamin Markaziy Sahroi Kabir, Syerra-Leone, Sharqiy Sudan balandliklarida (anteklizalar), Kongo botigʻi atroflarida va ayniqsa, Sharqiy hamda Jan. Afrikada yer yuzasiga chiqib yotadi. Platformaning shim. qismida (Sahroi Kabir, Sudan) zamin juda chuqur joylashgan (Sahroi Kabir — Arabiston platosi), jan. qismida keng maydonlarda esa yer yuzasiga chiqib qolgan (Jan. Afrika qalqoni). Jan. va shim.-gʻarbda kembriydan oldingi platformaga zamini burmalangan plat-forma tuzilmalarining ayrim qismilari kelib qoʻshilgan. Bu tuzilmalar Kap togʻlarida va Atlas togʻlarining ichki rayonlarida yer yuzasiga chiqib qolgan. Alp burmalanishi davrida Afrikada Atlas togʻlarining shim. sohil boʻyi tizmalarigina koʻtarilgan. Kristall jinslardan iborat qadimgi peneplenlarning keng tarqalishi va choʻkindi jins qoplamalarining kam burmalanganli-gi natijasida materik relyefi yassidir. Afrikada plato va togʻliklar koʻp. Ularni tektonik yoriqlar boʻlib-boʻlib yuborgan. Qirlar hamda platolar ustida qoldiq choʻqqilar va vulkan togʻlari koʻtarilib turadi. Afrikaning eng baland nuqtasi — Kilimanjaro togʻidagi Kibo choʻqqisi (5895 m). Afrika koʻp qismining dengiz sathidan bal. 1000 m dan oshmaydi. Olimlar Afrika quyi paleozoy burmalanishi davrida Jan. Amerika va Hindiston (Gondvana materigi) bilan quruqlik orqali birlashib turgan deb hisoblaydilar. Paleozoyda Sahroi Kabir — Arabiston platformasining ayrim qismlari dengizlar tagida qolgan. Afrikaning qolgan qismi relyefi uzoq davr davomida yemirilib tekislangan. Geologik tuzilishi va turli iqlim zonalarida tashqi omillarning relyefga turlicha taʼsir etishi natijasida materikda bir qancha geomorfologik oblastlar paydo boʻlgan: 1. Oʻrtacha balandlikdagi Atlas burma togʻlari. 2. Sahroi Kabir. Qumli choʻllar Sahroi Kabirning 1/4—1/8 qismini egallaydi. 3. Sudan tekisliklari oʻlkasi. Bu yerda orol shaklidagi togʻlar koʻp. 4. Yuqori Gvineya balandligi. Uning gʻarbida kristall jinsli qoldiq togʻlar va sharqida asosan qumtoshli platolar uchraydi. 5. Kongo botigʻi. 6. Habashiston togʻligi. 7. Somali zinapoyali platosi. 8. Uzilmalar va grabenlar bilan oʻyilgan Sharqiy Afrika togʻligi. Bu togʻlikning baʼzi joylari lava bilan toʻlgan va vulqonlar koʻtarilib turadi. 9. Jan. Afrika Kalaxari botigʻini va uning atrofidagi balandliklarni hamda Kap togʻlarini oʻz ichiga oladi. Foydali qazilmalari Afrikada xilma-xil foydali qazilmalar bor. Bulardan koʻplari dunyodagi eng katta konlardir. Foydali qazilma konlari turli geologik davrlar yotqiziklarida uchraydi. Afrikaning asosiy mineral boyliklari kembriydan oldin va kembriy davrida hosil boʻlgan. Marganets rudalari, boksit, oltin, qalay, niobiy va asbest konlari kembriydan oldingi jinslar tarkibida uchraydi. JAR, Svazilend va Zimbabveda xrizotil-asbest konlari, JARda surma va korund konlari, dunyodagi uran aralash eng boy oltin konlari, Zimbabveda xromit va oltin konlari, Gvineyada boksit konlari, Ganada marganets rudasi, boksit va oltin konlari, Kongoda kumush, Nigeriyada kumush va kolumbit, Madagaskar o.da grafit bor. Markaziy Afrikaning mis mintaqasi kembriy davrida hosil boʻlgan jinslar orasida Zambiyada koʻp uchraydi. Bu yerda mis bilan birgalikda kobalt, uran, rux, Namibiyada vanadiy, berilliy va litiy konlari, Marokashda kobalt va polimetall konlari bor. Jan. Afrikadagi kumush, xromit, marganets, temir rudalari, titanmagnetit va flyuorit konlari quyi paleozoyda hosil boʻlgan. JAR va Kongo Demokratik Respublikasidagi tub olmos, JAR va Zimbabvedagi koʻmir konlari, Sahroi Kabirning Jazoirga qarashli qismidagi neft konlari, Misrdagi marganets konlari mezozoy (yura va boʻr davrlari)da hosil boʻlgan ДУНЁ МАМЛАКАТЛАPИГА CАЁXАТ Ҳимолой тоғлари чўққисини забт этган инсон нима дейди? Қуйида америкалик блоггер Ҳимолой тоғларига бир ўзи уюштирган саёҳати вақтида олган 7 сабоғи билан ўртоқлашмоқда. Ҳимолой тоғлари чўққисига чиқиб, инсон ўзи учун қандайдир ҳаётий сабоқлар олиши мумкинми? Буни қарангки, мумкин экан. Америкалик блоггер Пит Р Ҳимолой тоғларининг этагидан то чўққисигача бўлган йўлни бир ўзи босиб ўтди. У барча жисмоний ва руҳий чегараларни енгиб ўтиб, 7 кун мобайнида, кунига 8 соат йўл босиб, тоғнинг чўққисини забт этди ҳамда қуйидаги нарсаларни тушуниб етди. Олдинга ҳаракат – ягона мантиқий йўл Тоғ чўққисига йўл – бу сизга тепаликка тўғри ўрмалаб чиқиш эмас, балки доимий кўтарилиш ва тушишлардан иборат бўлган йўлдир. Олдинги тўхташ жойи билан кейинги тўхташ жойи орасидаги йўлнинг ўртасида турганингизда, сиз қанчалик буни хоҳламанг, сиз қанчалик чарчаманг, орқага қайтишнинг иложи йўқлигини тушуниб етасиз. Ҳақиқий инсон бўлиб етишиш учун доимо олдинга ҳаракат қилишингиз керак. Бунда қандай тезлик билан ҳарақат қилишингиз аҳамиятсиздир. Орқага қайтиш ёки бир жойда тўхтаб туриш ярамайди. Бу сиз ҳаётингизни бекорга ўтказаётганлигингизни билдиради. Тоққа чиқиш вақтида ўз-ўзидан тўхтаб қолиш мумкин эмас, агар сиз ёввойи ҳайвонлар эътиборини ўзингизга қаратмоқчи ёки кечқурун совқотиб қолмоқчи бўлмасангиз, албатта. Секин-асталик билан ҳаракатлансангизда, сиз барибир мақсад сари яқинлашиб бораверасиз. Ҳаётда ҳам худди шундай. Оптимизм – омад калити Тоғдаги маршрут кўп сондаги тўхташ жойлари ва тоғлар орасидаги бурама йўллардан иборат. Мен ўзимни кейинги тўхташ жойида тўхтайман деб алдар эдим. Лекин кўпинча бундай қилмасдим. Бироқ менга танаффус қилиш жойи яқин орадалиги ва унга етиш учун озгинча йўл қолгани ҳақидаги фикр ёрдам берар эди. Агар бирор ёқимли ёки яхши нарса деярли яқинингизда деб ўзингизни ишонтира олсангиз, унда сиз мақсадларингизга осонроқ эришишингиз мумкин. Қандай тезлик билан ҳаракатланишингиздан қатьи назар, сиз барибир охиригача борасиз Тоққа қандай тезлик билан чиқишингиздан қатъи назар, олға бораётган бўласиз. Эртами-кечми ҳар қим, албатта, чўққини забт этади. Мен жуда секин ҳаракат қилар эдим, бироқ тоғларни забт этишнинг уддасидан чиқдим. Танамга қулоқ солиб, юқорига бошқа юра олишга кучим қолмаганини тушунганимда, танаффус қилардим. Тоғни забт этиш спринт эмас, балки худди ҳаёт каби марафонча югуришга ўхшайди. Агар сиз мақсадингизга олға бораётганингизни билсангиз, унда қандай тезлик билан буни амалга ошираётганингизнинг аҳамияти йўқ. Энг ёмон кун ҳали олдинда Тоққа саёҳатимнинг биринчи куни қаттиқ ёмғир ёғиб юборди. Мен йўлда давом этишим учун лой ва сув оқимига қарши, қаттиқ шамол остида юришимга тўғри келди. Мен бу кундан ёмонроқ кун бўлмаса керак, деб ўйладим. Учинчи куни эса довоннинг энг тепасига чиқишим учун минглаб қадам босиб, сўнгра яна кўприкдан ўтишим учун пастга тушишимга тўғри келди. Тўртинчи куни мен 3000 метр баландликка чиқдим ва кислород камлиги туфайли яхши нафас ололмадим. Икки соатга кетадиган йўлга тўрт соат сарфладим. Ҳаёт ҳам худди шу тоққа чиқишга ўхшайди. Энг ёмон, деб ҳисоблаган кунингиз, бор-йўғи бир тайёргарлик бўлиб чиқади. Қарор фақат битта: яхши ёки ёмон кун келишини кутмасдан, бахтсизлик ёки кутилмаган омадсизлик келиши биланоқ уларни таҳлил қилинг. Миянгизни эртанги муаммолар билан банд қилишнинг ҳожати йўқ. Муваффақиятга тез эришиб бўлмайди Чўққига чиқаётган кўп саёҳатчилар биринчи кундан тоғдан очиладиган ажойиб манзараларни қидиришга тушиб кетадилар. Бироқ уларга етишиш учун дастлабки бир неча кун ҳеч нарса кўринмайдиган ўрмондан ўтишингизга тўғри келади. Ўрмонни ўтганингиздан кейингина тоғдан очиладиган ажойиб манзараларни кўришингиз мумкин. Ҳаётда ўз олдингизга мақсад қўйишдан аввал унга зудлик билан эришаман, деб умид қилманг. Мақсадга эришиш учун кутишингиз ва ҳаракат қилишингиз керак бўлади, агар сиз ҳаммасини рисоладагидек амалга оширсангиз, унда, албатта, унга эришасиз. Бирор муҳим нарсага эришиш осон эмас Кўпгина дўстларим мен нима учун Ҳимолойга боришга қарор қилганимни сўрашарди. Ҳақиқатан ҳам, нима учун? Ахир тоғнинг исталган жойи акс этган фотосуратларни “Google Maps”да кўриш мумкин-ку. Улар йўлнинг охири билан ҳузурлансалар, мен учун эса йўлнинг ўзи қандайдир ақл бовар қилмас ҳузур бахш этарди. Йўлда бошқа тоққа чиқувчилар билан суҳбат қурмасдан, кўп сонда рўй берган турли ҳодисаларсиз, оғир кечган кўтарилишларсиз бу саёҳат мен учун ҳеч нима англатмаган бўларди. Ҳаётда ҳам шундай: ота-оналардан теккан пул ўзинг ишлаб топган пулдан анча қадрсиз бўлади. Сиз қанчалик кучли ҳаракат қилсангиз, мукофот ҳам шунчалик муҳим ва қадрли бўлади. Сизга ишона олишингиз мумкин бўлган инсонлар керак Мен анчадан бери бир ўзим саёҳат қиламан, бироқ шунга қарамай, йўлда бошқа саёҳатчилар билан муомалада бўламан, улар билан алоқа ўрнатаман. Тоққа чиқиш атрофингдаги одамларга ишонч билдиришга ўргатади, чунки сенинг ҳаётинг уларга боғлиқ. Тааccуpoтлаpингиз билан уpтoглашинг!! 0 Download 230.95 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling