Агарда бу занжирларни узиш зарурияти туғилган тақдирда, аввал узиш керак бўлган ердан ўлдинроқ
Download 0.97 Mb.
|
Хавфсизлик техникаси коидалари 2
X–БОБ. ЭЛЕКТРОДВИГАТЕЛЛАР
226. Электродвигателлар ва унинг ҳаракатга келтирувчи механизмларининг ток ўтказувчи ва айланаётган қисмларига тегиш билан боғлиқ бўлган ишлар олиб борилганда, электордвигателдан кучланиш олиб ташланиши шарт. Электродвигателларни ток ўтказувчи қисмлари ва унинг ҳаракатга келтирувчи механизмларига ва айланаётган қисмларига тегиб ишлаш даркор бўлмаган барча ишларни двигател ишлаб турган пайтида бажариш мумкин. 227. Электродвигателда иш олиб борилганда ерга улагични электродвигателни тақсимловчи ускуна (шчит) билан боғловчи кабель электр тармоқининг исталган қисмига қўйиш мумкин. Механизмларнинг айланаётган қисмига тегиш даркор бўлмаган ишларни бажаришда ва уловчи муфтани бўшатиб ажратиш керак бўлган тақдирда кабель электр тармоғини ерга улаш талаб қилинмайди. Агар ўчирилган электродвигателдаги ишлар бажарилмаётган ёки бир неча кунга тўхтатилган бўлса, электродвигателни электр тармоғи билан улайдиган кабель электр тармоғи электродвигател томонидан ерга улаб қўйилиши шарт. Кабелнинг кўндаланг кесими кўчма ерга улаш ускунасини қўллашга имкон бермаса, 1000 В кучланишгача бўлган электродвигателларда кабелнинг фазалари пайининг кўндаланг кесимидан кам бўлмаган мис сим билан ёки кабелни фазалари пайларини ўзаро бир–бирига улаб уларни изоляциялаш керак. Ушбу ерга улаш ёки кабель фазаси пайларини бир–бирига улаш, тезкор–диспетчерлик журналида кўчма ерга улагичлар сингари ҳисобга олиниши шарт. 228. Насослар, тутун мўрилари ва ҳаво юборувчи ускуналар электродвигателларида, агар ушбу ускуналарга уланган механизмлар орқали электродвигателни айланиб кетиши мумкин бўлса, электродвигателларда ишлашга ижозат беришдан олдин уларнинг задвижка ва шиберлари ёпилиши ва қулфланиши, шунингдек электродвигател роторларини тормозлаш чоралари қурилиши шарт. 229. Иш олиб борилаётган электродвигател яқинида жойлашган бир хил турдаги ёки унга ўхшаш габаритли электродвигателларга, ишлаб туришидан ёки заҳирада турганидан қатъий назар "Тўхта! Кучланиш!" деган шиорлар осилиши шарт. 230. Электродвигателлар ишлаб турган пайтида айланаётган қисмларига қўйилган тўсиқларни олиш ман қилинади. 231. Юритмаси қўлдан бошқариладиган юргизиш аппаратлари билан жиҳозланган электродвигателларни улаш ёки (ёқиш) ва ўчириш диэлектрик қўлқопда бажарилиши зарур. 232. Бошқарув механизмларининг элкетр юритмалари шибер, задвижка ва бошқа қурилмалар билан уланган бўлса, задвижкаларнинг электр юритмасини ишлаш–ишламаслигини текшириш, ўша ускуна ўрнатилган технологик цехнинг смена бошлиғи рухсати билан махсус бригада амалга ошириши шарт. Рухсатнома берилганлиги тўғрисида технологик цехнинг тезкорлик журналига, бу рухсатни олганлии ҳақида ишлаш–ишламаслигини текширувчи цехнинг (бўлимнинг) тезкорлик журналига ёзиб қўйилади. 233. Бошқарув механизмлар, тартибга солувчи органлари ва очиб–ёпувчи аппаратларга уланмаган электроприводларни, электр юритмаларнинг электр чизмаларини таъмирлаш ва созлаш фармойиш билан бажарилиши мумкин. Уларни ишлаш–ишламаслигини текширишга фармойиш берган ходим русат беради. Бу тўғридаги ёзувни фармойиш рўйхатга олинаётганда ёзилади. 234. Иш батамом битирилгунга қадар электродвигателни ишлаш–ишламаслигини текшириш учун, уни электр тармоғига улаш тартиби қуйидагича: иш наряд бўйича бажарилаётган бўлса, ишбоши наряднинг 3–жадвалида (ушбу қоиданинг 3–иловаси) иш тамом бўлганлигини расмийлаштиради; иш фармойиш бўйича бажарилаётган бўлса, иш тўхтатилиши ва бригада иш жойидан чиқарилиши шарт. Ишлаш ишламаслиги текширилгандан сўнг наряднинг 3–жадвали расмийлаштирилиб, бригада қайта ишлашга ижозат берилади. Иш фармойиш бўйича бажарилаётган бўлса, бригадага қайта ишлашга ижозат бериш учун янги фармойиш берилади. Download 0.97 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling