Агарда бу занжирларни узиш зарурияти туғилган тақдирда, аввал узиш керак бўлган ердан ўлдинроқ


§6. ЭЛЕКТР УЗАТИШ ТАРМОҒИДА ЕРГА УЛАГИЧЛАРНИ ЎРНАТИШ


Download 0.97 Mb.
bet26/61
Sana18.12.2022
Hajmi0.97 Mb.
#1028080
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   61
Bog'liq
Хавфсизлик техникаси коидалари 2

§6. ЭЛЕКТР УЗАТИШ ТАРМОҒИДА ЕРГА УЛАГИЧЛАРНИ ЎРНАТИШ

(Ҳаво электр тармоқларини кесишган жойларида, кўп занжирларни электр узатиш тармоғининг) ўчирилган бир тармоғида ўчирилган бир тармоғида, кучланиш таъсири остидаги электр тармоқда ва электр узатиш тармоғиннг алоҳида фазаларида иш бажариш учун ерга ўрнатиш бўйича талаб XV–бобда келтирилган).


168. 1000 В кучланишдан юқори электр узатиш тармоғини тақсимловчи электр ускуналаридан ўчирилганжойларида ва секцияга ажратадиган коммутацион аппаратлари олдида ерга уланиши шарт.
Қуйидагиларга рухсат этилади:

  • 35 кВ ва ундан юқори кучланишли электр узатиш тармоғида асосий электр тармоғи икки томонидан ерга уланган, шохобчадаги подстанцияларда эса ерга улагич ўчирилган тармоқ ажратгичларидан кейин ўрнатилган бўлса, бу электр тармоқ, ерга уланмайди.

  • 6–20 кВ кучланишли электр узатиш тармоқларини фақат бир тақсимловчи электр ускуналарида ёки бир секцияга ажратадиган асбоб олдида ёхуд тақсимловчи электр ускуналарига ёки секцияга ажратадиган асбоблга яқин турган устунда ерга улаш мумкин. Қолган тақсимловчи электр ускуналарида ва секцияга ажратадиган асбоблар олдида электр узатиш тармоғига қўйиладиган ерга улагичлар иш жойи билан ушбу ақсимловчи ускуналар ёки секцияга ажратадиган асбоблар оралиғида ўрнатилиши шарти билан, ўша кучланиш олиниб ўчирилган электр узатиш тармоқларини ерга уламаслик мумкин. Электр узатиш тармоқларида юқорида қайд қилинган ерга улагчлар ерга улаш ускуналари бор устунларга ўрнатилиши керак (7–расм, 6–илова).

1000 В кучланишгача бўлган электр затиш тармоқларида ерга улагични фақат иш жойига қўйиш етарли.
169. Ушбу қоидани 168–бандда эслатиб қўйилган ерга улагичларга қўшимча ҳар бир бригадани иш жойида симларни ҳар бир фазаси, керак бўлганда трослар ҳам ерга уланиши шарт.
170. Сим тортадиган метал роликларда ва ушлаб турувчи қисқичларда (зажимларда) ётган симлар учун роликларнинг (зажимларнинг) ўзидаги қўзғалмас бўлагини ерга улаш кифоя. Метал конструкцияли ҳамда темир қобиқлари ерга уланган темирбетон устунлар ва ундаги роликлар халқаси (обоймаси) ва қисқичлар орасида табиий туташиш бўлса, ролик ва қисқичларни қўшимча ерга улаш талаб қилинмайди.
171. Икки мустаҳкам анкер устунлари орасида сим осилаётганда, ҳамда анкер устундаги айланиб ўтувчи сим улангандан кейин, осилган симлар (тросслар) бошланғич анкер устунда ва охирги симларни ушлаб турувчи охирроқдаги бирон устунда ерга уланиши шарт.
172. Тайёр участкалардаги симлар (трослар) орқали мамақалдироқдан ва бошқа ўта кучланишдан кейинги участкаларга осилаётган симларга (троссларга) потенциал ўтиш хавфини йўқ қилиш мақсадида охирги анкер устунида осилган симларни (троссларни), ҳамда қурилиб битган электр узатиш тармоғи симларини ерга улаш ман қилинади.
173. Ҳар бир фазасида симлар бир неча бўлим бўлимларга қараб ажратилган электр узатиш тармоғида ҳар фазадагисининг бир симини ерга улашга рухсат берилади, фазалардаги симлар изоляцион кашак ёрдамида ажратилганда ҳамма симларини ерга улаш талаб қилинади.
174. Бир занжирли электр тармоғида еога улагични иш олиб борилаётган электр узатиш тармоғи участкасига ерга улагичлар орасидаги масофа 2 км дан ошмаслиги шарти билан икки томонидан ерга улагич ўрнатишга рухсат этлади.
175. Устундан изоляция қилинган момақалдироққа қарши осилган тросда ёки ушбу устунга осилган троссда ёки устун конструкциясида бу троссга 1 метрдан кам масофага яқинлашиб ишлаганда, тросс албатта ерга уланиши шарт. Ерга улагич троссни изоляция қилинган томонидан кейинги устунга кетган ерида ёки оралиғида қўйилади.
Агар ушбу троссда муз эритиш мўлжаллангнан бўлса, иш бошлашдан олдин, тросс кучланиш келиши мумкин бўлган барча томонларидан ўчирилиб, ерга уланиши шарт.
176. Кўчма ерга улагич метал устунларда–унинг элементига, ерга улагич ўрнатиш учун жиҳозланган темирбетон ва ёғоч устунларда ерга улагич ўрнатиш ускуналарига, уларни бутунлигини текширгандан кейин шу симларга ўрнатилиши керак. Ерга улагич ўрнатиш учун жиҳозланган ускуналари бўлмаган темирбетон устунларда ерга улагични устуннинг траверсига ва бошқа металл элементига ўрнатиш мумкин.
Нейтралли ерга уланган ва нол сими тармоқда қайта ерга уланган 1000 В кучланишгача бўлган электр узатиш тармоқларида ерга улагични ушбу нолевой симига ўрнатиш мумкин.
Ускуналардаги кўчма ерга улагични ўрнатилиши керак бўлган жойлар бўёқдан тозаланиши шарт.
Иш жойида кўчма ерга ярим метрдан чуқурликда тик қоқилган ерга улаш ускунасига ўрнатилиши мумкин. Ерга улаш ускунасини тупроқ бехос тўкилган уюмга қоқиш ман қилинади.
177. 1000 В кучланишгача бўлган электр узатиш тармоғида ёки изоляцион звеноси йўқ телескопик минорада туриб ишлаганда, таъмирланаётган тармоқ симларининг барчасига, шу жумладан радио ва телемеханика аппаратлари учун осилган очиқ симларга ҳам ерга улагич қўйилиши шарт.
178. Таъмирлаш учун ўчирилган электр узатиш тармоқларида кўчма ерга улагичларни ўрнатиш ва кейин уни олиш ҳамда устунларга ўрнатилган ерга улагич пичоқини улаш ишларини навбатчи ёки тезкор–таъмирлаш ходимлари амалга оширишлари керак: бири IV–гуруҳли (1000 В кучланишдан юқори электр узатиш тармоқларида) ёки III–гуруҳли (1000 В кучланишдан паст электр узатиш тармоқларида), иккинчиси III–гуруҳли бўлиши керак. Иккинчи ходим сифатида III–гуруҳли таъмирлаш бригадаси аъзосини, истеъмолчиларга таалуқли электр узатиш тармоқларида эса истеъмолчи ходимини ишлатишга рухсат берилади.
Устунлардаги ерга улагич пичоқларини навбатчи ёки тезкор–таъмирлаш ходимларида III–гуруҳли бир ходим ўчиришига рухсат этилади.
Электр узатиш тармоқларидаги иш жойларида кўчма ерга улагичнииш бажарувчи билан биргаликда III–гуруҳга эга бўлгн бригада аъзоси билан биргаликда ўрнатиши мумкин. Ушбу ерга улагични олиш иш бажарувчининг фармойиши билан III–гуруҳли икки бригада аъзоси бажариши мумкин.
179. Электр узатиш тармоқларида кучланиш йўқлигини текшириш, ерга улагични ўрнатиш ва олиш пайтида ишчини бири ерда туриши ва бошқа ишчини кузатиб туриши керак.

Download 0.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling