Агарда бу занжирларни узиш зарурияти туғилган тақдирда, аввал узиш керак бўлган ердан ўлдинроқ


Download 0.97 Mb.
bet25/61
Sana18.12.2022
Hajmi0.97 Mb.
#1028080
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   61
Bog'liq
Хавфсизлик техникаси коидалари 2

§ 4. ЕРГА УЛАГИЧНИ ЎРНАТИШ


УМУМИЙ ТАЛАБЛАР

156. Ток ўтказувчи қисмга ерга ўрнатиш кучланиш йўқлигини текширилган заҳотиёқ бажарилиши керак.


157. Кўчма ерга улагич аввал ерга уланадиган қурилмага, кейин кучланиш йўқлиги текширилган заҳоти ток ўтказувчи қисмга ўрнатилиши керак.
Кўчма ерга улагични олишда уни тескари тарзда: олдин ток ўтказувчи қисмидан олиб ташлаб, кейин ерга уланган ускуналардан олиб ташланади.
158. Кўчма ерга улагични диэлектрик қўлқопда 1000 В кучланишдан юқори электр ускуналарида изоляцион штанга қўллаб қўйиш ва олиш шарт. Кўчма ерга улагични ток ўтказувчи қисмга шу штанга билан ёки диэлектрик қўлқоп кийиб қўлда маҳкамлаш керак.
159. Ушбу қоиданинг 227–бандида кўрсатиб ўтилгандан ташқари ҳолларда ерга улагич учун мўлжалланмаган симларда фойдаланиш ман қилинади.


§5. ЭЛЕКТРОСТАНЦИЯ ВА ПОДСТАНЦИЯЛАРНИНГ ЭЛЕКТР УСКУНАЛАРИДА ЕРГА УЛАГИЧНИ ЎРНАТИШ

160. 1000 В Кучланишдан юқори электр ускуналарида иш олиб бориш учун ажратилган участкага кучланиш қайси томондан берилиши мумкин бўлган барча тарафларидаги ток ўтаказувчи қисмларни ҳамма фазалари (қутблари) ерга уланиши шарт. Бутунлай ўчирилиб, битта ерга улагич ўрнатиш етарли бўлган умумий шинадаги иш бундан мустасно. (Ушбу қоидага 6–илова)


Ўчирилган тармоқ ажратгичларида иш олиб борганда, улардаги ерга улагич пичоқларининг борлигидан қатъий назар, ажратгичлардан кетган электр узатиш симларига, иш жараёнида айиргичларни ўчириб–ёққанда бузмайдиган қилиб, қўшимча ерга улагич ўрнатилиши шарт.
161. Электр ускуналарнинг ерга уланган ток ўтказувчи қисми кучланиш остида қолган ток ўтказувчи қисмидан кўзга кўринадаиган қилиб узилган жой билан ажратилиши шарт.
Ўрнатилган ерга улагичлар бевосита иш бажарилаётган ток ўтказувчи қисмларидан ўчирилган ўчирилган, ажратгичлар, узгичлар ёкиқувват ўчиргичлари, олиб қўйилган сақлагичлар, олиб ташланган шина ва симлар орқали ажратилган бўлиши мумкин.
Агар бошқа кучланиш остидаги электр ускуналари электр майдони таъсирида иш жойида кучланиш (потенциал) ҳосил қилиши мумкин бўлса, бевосита иш жойига қўшимч ерга улагич қўйилиши шарт.
162. Қўшма ерга улагичлар ток ўтказувчи қисмларнинг бўёқларидан тозаланган жойларига қўйилиши керак.
163. 1000 В кучланишгача бўлган электр ускуналарининг умумий шиналари, (изоляцияли симлардан қилинган шиналардан ташқари) ва шчитларида иш олиб борганда, ушбу ускуналардан кучланиш олиниши ва ерга уланиши шарт.
Бу тақсимловчи электр ускуналарининг уламаларига уланган электр тармоқларига, шчитларига йиғимлари ва уларга уланган жиҳозларига ерга улагични ўрнатиш кераклигини ва мумкинлигини наряд берувчи ёки фармойиш берувчи аниқлайди.
164. Ишни бажариш хусусияти (изоляция қаршилигини ўлчаш ва ҳ. к) талаб қилган тақдирда иш жойини таёрлашда қўйилган ерга улагични вақтинчалик олиб қўйишга рухсат берилади.
Ерга улагични вақтинчалик олиш ва қайта ўз жойига қўйишни навбатчи, тезкор–таъмирлаш ходими ёки наряд берувчи кўрсатмаси билан ишбоши амалга оширилади.
Ерга улагични вақтинчалик олишга ва уни иш бажарувчи томонидан амалга оширилишини наряднинг "Алоҳида кўрсатмалар" сатрига ёзиб қаерда ва нима мақсадда ерга улагич олинишини кераклиси қайд қилиниши шарт.
165. Электр ускукналарнинг урга улагич ўрнатиш хавфли ёки ўрнатишнинг иложи бўлмаган конструкцияларида (масалан, айрим тақсимловчи яшикларда, комплект тақсимловчи электр ускуналарнинг айрим типларида, фазалари вертикал жойлашган тақсимловчи шчитларда) иш жойини тайёрлашда ерга улагични қўймасдан ажратгич пичоқларига диэлектрик қалпоқ кийгизиш ёки коммутацион аппаратларининг контактлари орасига изоляцион накладка қўйиш мумкин.
166. 1000 В куучланишгача бўлган электр ускуналарида ерга улагични қўйиш ва олиш III–гуруҳга эга бўлган бир навбатчи ёки тезкор–таъмирлаш ходимига рухсат этилади.
167. 1000 В ва ундан юқори куланишли электр ускуналарида:
Кўчма ерга улагичларни ўрнатишни икки киши бажарилиши шарт:
бири IV–гуруҳли (навбатчи ёки тезкор–таъмирлаш ходимларидан), бошқаси III–гуруҳли; III–гуруҳли ишчи тамирлаш ходимларидан бўлиши мумкин, истеъмолчилар уламасига ерга улагични ўрнатиш–истеъмолчи ходимлари қатнашувида бажарилади. Узоқда жойлашган подстанцияларда маъмурий–техник ходимларининг ёки диспечернинг рухсати билан асосий схемаларда ерга улагични ўрнатишда иккинчи ходим сифатида III–гуруҳли истеъмолчи ходими ишлашига рухсат берилади;
ерга улагич пичоқларини IV–гуруҳга эга бўлган навбатчи ёки тезкор–таъмирлаш ходимларидан бир киши улаши мумкин;
ерга улагич пичоларини ўчириш ва кўчма ерга улагични олишни навбатчи ёки тезкорғтаъмирлаш ходимларидан III–гуруҳга эга бўлган бир киши бажарилиши мумкин.

Download 0.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling