Агарда бу занжирларни узиш зарурияти туғилган тақдирда, аввал узиш керак бўлган ердан ўлдинроқ


§ 12. ҲАВО ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИДА ИШ БАЖАРИШДА ТАШКИЛИЙ ЧОРАЛАР


Download 0.97 Mb.
bet21/61
Sana18.12.2022
Hajmi0.97 Mb.
#1028080
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   61
Bog'liq
Хавфсизлик техникаси коидалари 2

§ 12. ҲАВО ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИДА ИШ БАЖАРИШДА ТАШКИЛИЙ ЧОРАЛАР


I. ИШ РАҲБАРИ ТАЙИНЛАШ

125. 1000 В кучланишдан юқори бўлган ҳаво электр узатиш тармоқларида қуйидаги ишларни бажаришда иш раҳбари тайинланади;


Ҳаво электр тармоқларининг қуруқ майдонларида юк кўтариш машиналари ва механизмларни қуллаб ишлаганда;
Ҳамма турдаги устунларни олиб ташлашда ва ўрнатишда;
Ҳаво электр узатиш тармоқларининг транспорт магистраллари ва бошқа ҳаво электр узатиш тармоқлари билан кесишган жойларидаги ишларда;
янги қурилган ҳаво электр тармоқларини электр тизмасига улашда;
симлар ва троссларни улаш схемаларини ўзгартиришда;
кўп занжирлиҳаво электр узатиш тармоқларида, агар унинг бир занжири иккинчисига устма–уст жойлашган бўлса, ёки занжирлар сони иккитадан кўп бўлган ва уларнинг бири ёки барча қолганлари кучланиш остида қолса, унинг ўчирилган занжирида ишлашда;
ҳаво электр узатиш тармоғини алоҳида фазаларида ишлашда;
кучланиш таъсири остида бўлган электр узатиш тармоқларида ишлашда;
одамни ердан изоляция қилиб электр тармоқларининг ток ўтказувчи қисмида кучланиш остида ишлашда;
Юқорида қайд қилинган ишлардан ташқари бошқа ишларга ҳам наряд берувчига иш раҳбари тайинлаш рухсат берилади.


II. ФАРМОЙИШ БЎЙИЧА ИШ БАЖАРИШ

126. Ҳаво электр узатиш тармоқларининг ток ўтказмайдиган қисмларида электр тармоғидан кучланишни олмасдан туриб қуйидаги ишларни фармойиш билан бажариш мумкин: ердан одам оёғигача ҳисобланганда 3 м юқоригача кўтарилиб бажариладиган ишлар; устунларнинг конструктив қисмларини бузмасдан бажриладиган ишлар; устунлар тагини 0,5 метргача чуқурликда қазиш ишлари; ҳаво электр узатиш тармоқлари трассаларини дарахтлар ва шох–шаббалардан тозалаш ишлари (бунда кесилган дарахтлар симга ағанаб тушмасликка, шох–шаббалар кеслганда одамларни симларга яқин келиб қолмаслигига ва уларни симлар устига тушмаслигига қарши қуриладиган чораларини бажариш талаб қилинмаган ҳолларда).


127. Электр хавфсизлиги бўйича II–гуруҳга эга бўлган ишчига ҳаво электр узатиш тармоғида қармойиш билан қуйидаги ишларни бажаришга ижозат берилади:
об–ҳаво яхши пайтда ва яхши йўл шароити бор жойлардаги ҳаво электр узатиш тармоғини кўриб чиқиш;
устунлардаги доимий белгиларни ва ёзувларни тиклаш;
бурчак ўлчаш асбоблари ёрдамида ҳаво электр тармоқларини ергача бўлган баландлигини ўлчаш;
устунлар атрофини ўт–ўлналар ва шох–шабалардан ёнғин чиқмаслиги учун тозалаш; устунлардагибандажларни бўяш.


III. НАРЯД БЎЙИЧА КЎПЗАНЖИРЛИ ҲАВО ЭЛЕКТР УЗАТИШ ТАРМОҚЛАРИДА, ҲАВО ЭЛЕКТР УЗАТИШ ТАРМОҚЛАРИНИНГ КЕСИШГАН ЖОЙЛАРИДА, ҲАВО ЭЛЕКТР УЗАТИШ ТАРМОҚЛАРИНИНГ ТУРЛИ УЧАСТКАЛАРИДА БАЖАРИЛАДИГАН ИШЛАР

128. Ҳар бир ҳаво электр узатиш тармоғига, кўп занжирли электр узатиш тармоғининг ҳар бир тармоғига алоҳида наряд берилади. Бир неча ҳаво электр узатиш тармоқларига (занжирларига) қуйидаги ҳолларда битта наряд берилади:


барча занчирдаги кучланиш олиб ташланганда ёки кўп занжирли ҳаво электр узатиш тармоқнинг бирон–бир занжиридан кучланиш олинмаганда кучланиш остида бажариладиган ишларга:
Ҳаво электр узатиш тармоқларини бир–бир билан кесишган жойларда бажариладиган ишларга;
трансформатор пунктлари ёки комплект трансформатор пунктлари ўчириб қўйилган жойдан чиққан 1000 В кучланишгача бўлган электр узатиш тармоқларида навбатма–навбат бажариладиган ишларга;
бир нечта электр узатиш тармоқларининг ток ўтказмайдиган қисмларидаги кучланишни олмасдан туриб бир турдаги бажариладиган ишларга.
129. Нарядда таъмирланаётган электр узатиш тармоқини қайси электр узатиш тармоғи кесиб ўтган бўлса, уни ўчириш ва ерга улаш кераклиги кўрсатилиши шарт (ерга улагичларни иш жойи яқинига ҳамда 168–бандда кўрсатилган жойларга қўйиш шарти билан). Худди шундай кўрсатма агар иш шароити таъмирланаётган электр узатиш тармоғи яқинидан ўтган электр узатиш тармоғини ўчириш талаб қилинадиган бўлса у ҳақда ҳам худди шундай кўрсатма нарядда қайд қилиниши керак. Бунда таъмирланаётган электр узатиш тармоғини кесиб ўтган ёки яқинидан ўтган электр узатиш тармоғини ерга улаш, бригадани ишлашига ижозат беришдан олдин бажарилиши керак. Ушбу электр узатиш тармоқларидан ерга улагичи иш тўла тамомланмагунча олиш ман қилинади.
130. Иккита анкер устуни оралиғи 2 километрдан ошиқ бўлса симлар ва троссларни осиш ва алмаштиришдан бошқа ишларда ўчирилган тармоқларда бригада аъзоларини 2 километрдан кўп бўлмаган участкада тақсимланишига ижозат берилади. Бундай пайтда бир бригада участкасинининг узунлигини наряд берувчи белглайди.
Агар бригада кучланиш остидаги электр узатиш тармоқини ток ўтказувчи қисмида иш бажариладиган бўлса, у бир устунда (2 устун оралиғида) ёки икки ёнма–ён турган устунда туриши керак.
131. Агар бригада бир наряд билан ҳар хил участкаларда, ҳаво электр узатиш тармоғи устунларида иш олиб борса, бригадани бир иш жойидан иккинчи иш жойига ўтказиш наряднинг 3–жадвалида расмийлаштирилмайди.

Download 0.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling