Агарда бу занжирларни узиш зарурияти туғилган тақдирда, аввал узиш керак бўлган ердан ўлдинроқ
§ 2. ХАВФСИЗЛИК ШИОРЛАРИНИ ОСИШ, ИШ ЖОЙИНИ ТЎСИШ
Download 0.97 Mb.
|
Хавфсизлик техникаси коидалари 2
§ 2. ХАВФСИЗЛИК ШИОРЛАРИНИ ОСИШ, ИШ ЖОЙИНИ ТЎСИШ
140. Ёқилиши билан иш жойига кучланиш берилиши мумкин бўлган ажратгич, узгич ва қувват ўчиргичларининг юритмаларига, узоқдан бошқарувчи кнопкалар ва калитларни, 1000 В кучланишгача бўлган коммутацион аппаратларга (автоматлар, рубильниклар, ўчиргичларга) "Уламанг! Одамлар ишламоқда!" деган шиорлар осиб қўйилиши зарур. 1000 В кучланишгача бўлган автомати, рубиъниги ва ўчиргичи бўлмаган уламаларда шиорлар сақлагичлар олиб қўйилган жойларга осилади. Изоляцион тезкор штангалар билан бошқариладиган ажратгичларда шиорлар тўсиқларга, бир қутбли ажатгичларда эса шиорлар ҳар бир ажратгичнинг юритмасига осилади. Комплект тақсимловчи электр ускуналарда шиорлар ушбу қоиданинг 243, 244 бандларига мос равишда осилади. Ажратгичларнинг пневматик юритмаларига ҳаво очадиган завижкаларига "Очманг! Одамлар ишламоқда!" деган шиор осилади. 141. Кабель ва ҳаво электр узатиш тармоқларида иш бажариш учун ўчирилган ажратгичларнинг юритмаларига ишлаётган бригадаларни сонидан қатъий назар битта "Уламанг! Одамлар ишламоқда!" деган шиор осилади. Бу шиор иш жойини тайёрлашга фармойиш берувчи ва тармоқда ишлаётган бригадаларни ҳисобга олиб турувчи ходимнинг кўрсатмаси бўйича осилади ва ечиб олинади. 142. Кучланиш остида қолган ток ўтказувчи қисмларга қўйиш учун вақтинчалик тўсиқлар ёғочдан ёки бошқа изоляцион материаллардан ясалган шчит, ширма, экран ва бошқалар ишлатилии мумкин. кучланиш олмасдан туриб қўйиладиган вақтинчалик тўсиқлардан ток ўтказувчи қисмгача бўлган масофа ушбу қоиданинг 2–иловасида кўрсатилган масофадан кам бўлмаслиги керак. 6–10 кВ кучланишли электр ускуналарида керак бўлиб қолган ҳолларда бу масофа 0,5 метргача камайтирилиши мумкин. Вақтинчалик тўсиқларга " Тўхта! Кучланиш!" деган ёзув ёзиб қўйилган ёки керакли хавфсизлик шиорлари маҳкамланган бўлиши зарур. 143. 6–13 кВ кучланишли электр ускуналарида ток ўтказувчи қисмларни шчитлар билан тўсишни иложи бўлмаган ҳолларда ўчирилган ва кучланиш остида қолган қисмлар орасига (масалан, ўчирилган ажратгичнинг контактлари орасига) изоляцион қоплагич кучланиш остидаги ток ўтказувчи қисмлара тегиб туриши мумкин. Изоляцион қоплагични қўйиш ва олишни электр хавфсизлиги бўйича IV ва III–гуруҳга (улардан бири навбатчи ёки тезкор–таъмирлаш ходими) эга бўлган икки киши диэлектрик қўлқоп ва изоляцион штанга ёки махсус омбир ёрдамида бажарилиши зарур. 144. Иш жойи билан чегарадош хужра, шкаф ва панелларнинг тўсиқларига "Тўхта! Кучланиш!" деган шиор осиб қўйиш зарур. 145. Очиқ тақсимловчи электр ускуналарида фундаментларга ва алоғида конструкцияларга ўрнатилган жиҳозларда ерда туриб ва жиҳозларнинг ўзида иш бажарилганда, иш жойи ўсимлик ёки синтетик толалардан қилинган мустаҳкам ип ёки шнурлар билан орасида ўтиш учун очиқ жой қолдирилиб тўсилган бўлиши, тўсилган майдон ичига қаратиб тўсиқларга "Тўхта! Кучланиш!" деган шиорлар осилиши зарур. Арқонлани боғлаш учун мўлжалланган майдондан ташқаридаги, уларнинг ўралган майдондан ташқарида қолиш шарти билан, қурилмалардан фойдаланишга рухсат этилади. Электр узатиш тармоқ ажратгичидан ташқари очиқ тақсимловчи электр ускуналарининг барча ускуналаридан кучланиш олинганда, ажратгич ўрнатилган қурилмалар арқон билан тўсилиб ташқари тарафдан "Тўхта! Кучланиш!" деган шиор осилиши зарур. Фармойиш билан очиқ тақсимловчи электр ускуналарининг иккиламчи занжирларида бажариладиган ишларда тўсиқлар қўйиш талаб қилинмайди. 146. Ҳаво ва кабель электр тармоқларидан ташқари, электр ускуналарида иш бажариш учун тайёрланган иш жойларига "Шу ерда ишланг!" деган шиор осилиши зарур. 147. Очиқ тақсимловчи электр ускуналарини қурилмаларида иш жойига ўтиш мумкин бўлган иш жойига чегарадош кучланиш остида бўлган участкаларидаги конструкцияларга кўзга яққл кўринадиган "Тўхта! Кучланиш!" деган шиор осиб қўйилиши зарур. Бу шиорларни ишга ижозат берувчи раҳбарлигида электр хавсизлиги бўйича III–гуруҳга эга бўлган таъмирлаш ходими қўйиши мумкин. Юқорига чиқишга рухсат этилган конструкцияларёнидаги бошқа барча конструкцияларининг пастига "Чиқма! Ўлдиради!" деган шиор осилади. Иш бажариш учун юқорига чиқишга рухсат берилган доимий қурилма ва нарвонларга "Шу ердан чиқ!" деган шиор осилиши зарур. 148. Иш ҳажми тўлиқ тамом бўлмагунгуча иш жойи тайёрлаш пайтида қўйилган тўсиқлар ва шиорларни олиб ташлаш ёки бошқа ерга кўчириш ман қилинади. Download 0.97 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling