Агарда бу занжирларни узиш зарурияти туғилган тақдирда, аввал узиш керак бўлган ердан ўлдинроқ


Download 0.97 Mb.
bet20/61
Sana18.12.2022
Hajmi0.97 Mb.
#1028080
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   61
Bog'liq
Хавфсизлик техникаси коидалари 2

IV. ФАРМОЙИШ БЎЙИЧА ИШ БАЖАРИШ

117. Вақтинчалик тўсиқ қўйиш ва кучланиш олиб ташлаш талаб қилинмайдиган электр ускуналарининг ток ўтказувчи қисмида бажариладиган ишлар фармойиш билан бажарилиши мумкин.


118. 1000 В кучланишдан юқори бўлган электр ускуналарида фармойиш билан қуйидаги ишларни бажаришга ижозат берилади: Кабель олиниб, учлари қисқа туташтирилиб ва ерга улаб қўйилган электродвигателларда; шина ва кабелларни ток чиқадиган еридан олиб ташланган генераторларда; тақсимловчи электр ускуналари хужралари ичидаги темир пардали ёпилиб қулфланган бўлса, суғириб олинган аравачаларда.
119. Умумий шиналарга кучланиш бериб юбориш эҳтимоли бўлган тақсимловчи электр ускуналарининг умумий шиналарида, шчитлари ва уларни тармоқларида бажариладиган ишларидан ташқари, кучланиши 1000 Вольтгача бўлган электр ускуналаридаги ишларни фармойиш билан бажаришга ижозат берилади.
120. Одамларнинг электр токидан шикастланишларига (Одамларга электр токи хавфи бўйича хоналар квалификацияси "Электр ускуналарининг тузилиши қоидалари", 1. 1. 13 банд 1–бўлимида келтирилган. Уздавэнергоназорат. Т. 2005. ) нисбатан хавфи унча юқори бўлмаган хоналарда жойлашаган 1000 В кучланишгача бўлган электр ускуналарида ишбоши бўлиш ҳуқуқига эга бўлган III–гуруҳли ишни якка ўзи ишлаши мумкин.
121. Кучланиш бор ёки йўқлигидан қатъий назар иккиламчи занжирлар, ўлчов асбоблари, релени ҳимоя ускуналари, автоматика, телемеханика, алоқа воситалари ва уларни агрегат шкафлари ва узатмалари билан биргаликда монтаж, таъмирлаш ва уларга хизмат қилиш билан боғлиқ ишларни бажаришда қуйидагиларга ижозат берилади:
ишларни фармойиш билан бажаришга, наряди билан бажарганда иш раҳбари тайинланмасликка;
1000 В кучланишдан юқори бўлган ток ўтказувчи қисмлари бўлмаган, улар тўла тўсилган, ёки улар шундай баландликда жойлашганки, уларни тўсиш талаб қилинмайдиган (Тўсиш талаб қилинмайдиган ток ўтказувчи қисмлар билан ергача ёки хоналар полигача бўлган масофа "Электр ускуналарининг тузилиш қоидалари" да белгиланган. IV–бўлим) бўлса хоналардаги иккиламчи занжир ва ускуналарда IV–гуруҳли ишбошининг якка ўзи шлашига;
Юқоридаги ускуналарда хизмат қилувчи IV–гуруҳли ишбоши ишга қўйувчи ходим вазифасини бажаришига. Бунда иш жойини етарлича тайёрлашда кўриладиган хавфсизлик чораларини ўзи аниқлайди. Иш жойини тайёрлаш учун 1000 В кучланишдан юқори бўлган электр занжирларини ўчириш, ерга улаш ҳамда вақтинчалик тўсиқлар қўйиш талаб қилинмаса, бундай ўриндошлик вазифасини бажаришга;
юқоридаги кўрсатилган ускуналарни ишбоши томонидан ўчириши ёки ёқишига, ҳамда иш жойини тайёрлашаг ва ишга қўйишга рухсат берган ходимнинг рухсати билан ўчиргични ўчириши ёки ёқишига тегишли релени ҳимоя ва автоматика ускуналарини синаб кўришга рухсат этилади.
122. Электростанция ва подстанциялардаги электр III–гуруҳга эга бўлган якка ишчига қуйидаги ишларни фармойиш билан амалга оширишга ижозат берилади;
очиқ тақсимловчи электр ускуналари ҳудудини ободонлаштириш, ўт–ўланлардан тозалаш, йўллар ва йўлакчалардаги қорни кураш;
2,5 метрдан паст баландликда тақсимловчи электр ускуналари хужрасидан ташқарида жойлашган радио ва алоқа тармоқлари ускуналарига хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш;
тақсимовчи электр ускуналари ҳужраларидан ташқари жойлашган тўсиқлардаги ва ускуна устига ёпилган қопламалардаги доимий ёзувларни қайта тиклаш;
трансформаторлар, генераторлар ва бошқа ускуналарни қуритилишини наорат қилиб туриш;
ёғларни қуритиш ва тозалашда ёғ тозалагич ва бошқа ёрдамчи аппаратларга хизмат кўрсатиш;
компрессорларнинг, трансформатор ёғ насосларининг, вентиляторларнинг механик қисмлари ва электродвигателларида бажариладиган ишлар;
Ҳаво тозалагич фильтрларини текшириш ва унинг ичидаги сорбентларни алмаштириш.
123. Тақсимловчи электр ускуналари ташқарисида, 2,5–метрдан паст баландликда жойлашган ёритгичларни тозалаш ва улардаги лампаларни алмаштиришни электр хавфсизлиги бўйича II–гуруҳга эга бўлган бир ишчи фармойиш билан бажариш мумкин.
2,5 метргача баландликдаги тақсимловчи электр ускуналар ичида унинг хужраларидан ташқарида ўрнатилган ёритгич аппаратларига хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш фармойиш билан электр хавфсизлиги бўйича III–гуруҳга эга бўлган якка ишчи томонидан амалга оширилиши мумкин.
124. Ток ўтказувчи қисмлари тўсилган 1000 В кучланишдан юқори бўлган электр ускуналари жойлашган хоналарни, ҳамда бошқарув ва релени ҳимоя воситалари жойлашган хоналарни тозалаш фармойиш билан электр хавфсизлиги бўйича II–гуруҳга эга бўлган бир ишчи томонидан бажарилиши мумкин. Очиқ тақсимловчи электр ускуналари майдонини тозалаш фармойиш билан электр хавфсизлиги бўйича III–гуруҳга эга бўлган якка ишчи томонидан бажарилиши мумкин.



Download 0.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling