Агарда бу занжирларни узиш зарурияти туғилган тақдирда, аввал узиш керак бўлган ердан ўлдинроқ
§ 7. ИШ ЖАРАЁНИДА НАЗОРАТ ОЛИБ БОРИШ
Download 0.97 Mb.
|
Хавфсизлик техникаси коидалари 2
- Bu sahifa navigatsiya:
- § 9. ИШ ЖАРАЁНИДА ТАНАФФУС ВА ИШ ТУГАШИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ
§ 7. ИШ ЖАРАЁНИДА НАЗОРАТ ОЛИБ БОРИШ
88. Электростанция ва подстанцияларнинг 1000 В кучланишдан юқори бўлган электр ускуналарда бригадани бошқа иш жойига кўчириши ишга қўйувчи шахс бажаради. Агар наряд берувчи нарянинг "Алоҳида кўрсатмалар " сатрида ёзма равишда иш раҳбари ёки ишбошига топшириқ берган бўлса, бригадани бошқа иш жойига кўчиришни иш раҳбари ёки ишбоши ҳам амалга ошириши мумкин. 89. Битта ҳаво электр узаиш тармоғи, ҳаво алоқа узатиш ва кабель электр узатиш тармоқларини ҳамда электростнация ва подстанцияларни 1000 В кучланишгача бўлган электр ускуналарининг ҳар хил иш жойларида бригадани бошқа иш жойига кўчиришни ишбоши нарядда расмийлаштирмасдан амалга оширади. 90. Бригадани бошқа иш жойига кўчириш нарянинг 3–жадвалида (ушбу қоиданинг 3–иловаси) расмийлаштирилади. Навбатчи ёки тезкор–таъмирлаш ходимидан бўлган ишга қўйувчи бригадани кўчиришни наряднинг ҳар иккала нусхасида расмийлаштиради. 91. Электростанция ва подстанцияларнинг электр ускуналарида ускунадан кучланишни олмай бажариладиган ишларда наряд фақат бригадани бир тақсимловчи ускунадан бошқа тақсимловчи ускунага кўчиришда расмийлаштирилади. Фармойиш билан иш бажарилаётганда барча ектр ускуналарда бригадани бошқа иш жойига кўчириш расмийлаштиришни талаб қилмайди. § 9. ИШ ЖАРАЁНИДА ТАНАФФУС ВА ИШ ТУГАШИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ 92. Иш куни мобайнидаги танаффус вақтида (овқатланиш учун, иш шароити туфайли) бригада иш жойидан чиқарилиши ҳамда тақсимловчи электр ускуна жойлашган хона эшиги қулфлаб қўйилиши зарур. Наряд иш бошида (назорат қилувчида) қолади. Бригада аъзоларининг танаффусдан сўнг ишбошисиз (назоратчисиз) иш жойига қайтишга ҳақлари йўқ. Танаффусдан сўнг ишбоши (назорат қилувчи) бригада наряни расмийлаштирмасдан ишга қўяди. 93. Иш куни тугаши туфайли ишда танаффус бўлса бригада иш жойидан четлаштирилиши керак. Шиорлар, тўсиқ, байроқча ва ерга улагичлар олинмайди. Ишбоши (назорат қилувчи) нарядни ишлашга ижозат берган ходимга бериши, у йўқ бўлган тақдирда эса бу нарядни махсус ажратилган жойга, масалан, ўз кучини йўқотмаган нарядлар жилдига солиб қолдирилиши керак. Маҳаллий навбатчисиз электр ускунада эса, ишбоши иш куни тугагандан сўнг нарядни ўзида олиб қолишга рухсат берилади. Ишбоши (назорат қилувчи) иш тугашини наряднинг ўзидаги нусхада қўл қўйиб расмийлаштиради. 94. Келгуси кунларда тайёрланган иш жойига бригадани қайта қўйиш ишга қўйувчи ёки унинг рухсати билан иш раҳбари томонидан амалга оширилади. Бунинг учун юқори тезкор ходимнинг ижозатини олиш талаб қилинмайди. Агар наряд "Алоҳида кўрсатмалар" сатрида ёзма равишда қайд қилинган бўлса, ишга қўйувчининг рухсати билан ишбоши (назорати қилувчи) бригадани тайёрланган иш жойига ишга қўйиши мумкин. Навбатчи ёки тезкор–таъмирлаш ходимларидан ишга қўйувчи томонидан амалга ошириладиган бригадани ишга қўйиш наряднинг ҳар иккала нусхасида расмийлаштирилади. Иш раҳбари ёки ишбоши (назорат қилувчи) томонидан амалга ошириладиган бригадани ишга қўйиш, фақат наряднинг ишбошида назорат қилувчида бўлган нусхасидагина расмийлаштирилади. 95. Келгуси кун ишни бошлашидан олдин ишбоши (назоат қилувчи) иш жойида қолдирилган шиор, тўсиқ, байроқчаларнинг бус–бутинлигига, тўлалигига, бутунлигига ҳамда ерга улагичларни ўз жойида мустаҳкам турганлигига ишонч ҳосил қилгандан кейингина бригадани ишлашга ижозат беради. 96. Иш тўлиқ тугаллангандан сўнг ишбоши (назорат қилувчи) бригадани иш жойидан чиқариши, бригада қўйган вақтинчалик тўсиқ, шиорлар, байроқча ва ерга улагичларини олиб, электр ускуна жойлашган хона эшикларини беркитиб, қулфлаб ва нарядда ўз имзоси билан иш тамом бўлганини расмийлаштирилиши керак. Иш раҳбари иш жойини текшириб иш тамом бўлганини нарядда расмийлаштиради. 97. Ишбоши (назорат қилувчи) иш тўлиқ тамом қилинганини ва қоиданинг 96 банд талабларини бажаргани тўғрисида ишга қўйувчига, у мабода йўқ бўлган тақдирда иш жойини тайёрлашга ва ишга қўйишга рухсат этилган шахсга хабар бериши керак. 98. Иш тўлиқ тамом бўлганини расмийлаштирилган наряд ишбоши (назорат қилувчи) уни ижозат берувчи шахсга топшириши, ёки у йўқ бўлган тақдирда маҳсус ажратилган жойда, масалан, ўз кучини йўқотмаган нарядлар сақланадиган жилдга солиб қолдириши керак. Иш тўлиқ тамом бўлгандан сўнг нарядни юбориш қийинчилик тўғрисида, у ҳолда ишга қўйувчининг, у ҳолда ишга қўйувчининг, у йўқ бўлган тақдирда иш жойини тайёрлашга ва ишга қўйишга рухсат этган шахснинг рухсати билан ишбоши (назорат қилувчи) нарядни ўзида қолдириши мумкин. Бундай ҳлда, шунингдек ишбоши (назорат қилувчи) ўриндошлик билан ишга қўйиш вазифасини бажараса, ишбоши (назорат қилувчи) эртаси кундан кечиктирмай нарядни навбатчига ёки наряд берувчи ходимга узоқ бўлимларда эса бўлим маъмурий–техник ходимга топширилиши керак. 99. Ишга қўйувчи иш тўлиқ тамом бўлгани расмийлаштирилган наряни олгандан кейин иш жойини кўздан кечириб чиқиши ҳамда иш жойини тайёрлашга ва ишга қўйишга рухсат этган шахсга иш тўлиқ тамом бўлганлиги ва электр ускунани улаш мумкинлиги ҳақида хабар бериши керак. Download 0.97 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling