Агарда бу занжирларни узиш зарурияти туғилган тақдирда, аввал узиш керак бўлган ердан ўлдинроқ
Download 0.97 Mb.
|
Хавфсизлик техникаси коидалари 2
- Bu sahifa navigatsiya:
- § 5. ИШ ЖОЙИНИ ТАЙЁРЛАШГА ВА ИШЛАШГА ИЖОЗАТ БЕРИШ (ИШГА ҚЎЙИШ) ГА РУХСАТ ЭТИШ
4 §. БРИГАДАЛАР ТАРКИБИ
68. Бригададаги ишчилар сони ва унинг таркиби, уларнинг электр хавфсизлиги бўйича гуруҳини ҳисобга олган ҳолда иш бажариш шароитига ҳамда бригада аъзолари устидан ишбошининг (назорат қилувчининг) назорат қила олиш имкониятига қараб белгиланади. Ишбоши раҳбарлик қилаётган бригада аъзоси II–гуруҳга эга бўлиши керак. Иш кучланиш остида бажариладиган бўлса III–гуруҳ бўлиши керак. Бунда ушбу қоиданинг 332–бандига асосан ҳаво элоектр узатиш тармоғида бажариладиган ишлар мустаснодир. Бундай ишларни электр хавфсизлиги бўйича IV–гуруҳга эга бўлган ишчи бажариши зарур. Электр хавфсизлиги бўйича III–гуруҳга эга бўлган ҳар бир бригада аъзосига I гуруҳга эга бўлган бир ишчи қўшилиши мумкин, лекин I–гуруҳли бригада аъзоларининг умумий сони 3 кишидан ошмаслиги керак. Ушбу қоидада (120–124, 127, 487, 525 бандларига қаралсин). кўзда тутилган айрим ишларни фармойиш билан бир ишчи (яка ўзи) бажариши мумкин. 69. Навбатчи ўзидан юқоридаги навбатчининг рухсати билан нарядга киритилмасдан, тезкор–диспетчерлик журналида қайд қилиб таъмирлаш бригадасида ишлашга жалб қилиниши мумкин. 70. Бригада таркибини ўзгартириш наряд берувчи ёки ушбу электр ускунада ишни бажариш учун наряд бериш ҳуқуқига эга бўлган бошқа ходимга рухсат этилади. Бригада таркибини ўзгартириш тўғрисидаги кўрсатма телефон, радио ёки чопар орқали ишлашга ижозат берувчига, иш раҳбарига ёки ишбошига берилиши мумкин. Улар ўз имзоси билан ушбу ўзгартириш тўғрисида кўрсатма берган ходимнинг исми–шарифи ва фамилиясини нарядда ёзиб қўяди. Бригада таркибини ўзгартириш жараёнида ушбу Қоиданинг 68 банддаги талабларни бузилишига йўл қўймаслик керак. Ишбоши бригада таркибига қўшилган янги ишчиларга йўриқнома бериши керак. 71. Иш раҳбарини ёки ишбошини алмаштирилганда ҳамда бригада таркибини ярмидан кўпроқ қисми ўзгартириладиган бўлса, наряд янгидан берилиши лозим. § 5. ИШ ЖОЙИНИ ТАЙЁРЛАШГА ВА ИШЛАШГА ИЖОЗАТ БЕРИШ (ИШГА ҚЎЙИШ) ГА РУХСАТ ЭТИШ 72. Иш жойини тайёрлаш ва ишлга қўйиш фақа навбатчи ёки бунга ваколати бор шахс томонидан рухсат олинганидан сўнг амалга оширилиши мумкин. Иссиқлик автоматикаси ва ўлчов ускуналарида ишлашга ижозат бериш тартиби бундан мустасно. (Иссқлик автоматикаси ва ўлчови ускуналарида ишга қўйишга рухсат бериш ушбу қоиданинг XIX– бўлимида келтирилган). 73. Рухсат иш жойини тайёрлашни ва ишга қўйишни бажарадиган шахсга телефон, радио, чопар орқали ёки яқин ўртадаги подстанция навбатчиси орқали берилади. Бундай рухсатни олдиндан бериш қатъиян ман этилади. 74. Бригадани фақат битта наряд билан ишлашига рухсат берилади. Download 0.97 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling