Агарда бу занжирларни узиш зарурияти туғилган тақдирда, аввал узиш керак бўлган ердан ўлдинроқ


Download 0.97 Mb.
bet9/61
Sana18.12.2022
Hajmi0.97 Mb.
#1028080
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   61
Bog'liq
Хавфсизлик техникаси коидалари 2

§ 2. ИШ БАЖАРИШ ТАРТИБИ

27. Ишлаб турган электр ускунада бажариладиган ишлар наряд билан олиб борилиши керак. Наряд нусхаси ва уни тўлдиришга оид кўрсатма ушбу Қоиданинг 3– иловасида келтирилган.


Ушбу Қоидада кўрсатилган ҳолларда ишни фармойиш асосда бажаришга рухсат берилади.
28. Ўзбошимчалик билан ишлаш ҳамда наря ёки фармойишда кўрсатилгандан ортиқ иш бажариш, иш жойини ва иш ҳажмини кенгайтириш ман қилинади.
29. Наряд билан иш қилаётган электр ускунада ҳар қандай бошқа ишни олиб бориш, наряд билан иш олиб бораётган шахс ёки ушбу нарядни берган шахс билан келишилган ҳолда бажарилиши лозим.
Келишув, иш жойини тайёрлашдан олдин, нарядда (ушбу қоиданинг 3–иловасидадаги 2–жадвал ёнига) "Келишилди" деган сўз ёзилиб, келишиб олган шахслар имзоси билан расмийлаштирлди.
30. 1000 В кучланишдан юқори бўлган электр ускунасини ҳамда кучланишидан қатъий назар ҳаво электр узатиш тармоғини тўлиқ (жорий) таъмирлаш технологик карта ёки иш бажариш лойиҳаси билан бажарилиши шарт.
31. Электростанция подстанцияларнинг 1000 В кучланишгача бўлган электр ускуналари ва кабель электр узатиш тармоғида кучланиш остида иш бажарилаётганда қцйидагиларни бажариш керак:
иш жойига яқин жойлашган кучланиш остидаги беҳосдан тегиб кетиш эҳтимоли бўлган электр ускунни тўсиш;
диэлектрик калишда, бўлмаса изоляцияланган тахтачада ёки диэлектрик гиламчада туриб ишлаш;
изоляцияланган дастакли асбоблар ёрдамида (отверкада бундан ташқари стержени ҳам изоляцияланган бўлиши керак) ишлаш, мабодо бундай асбоб бўлса, диэлектрик қўлқопдан фойдаланиш зарур.
Енги калта ёки енги шимарилган кийимда ишлаш, шунингдек пичоқ, арра, эгов, металли метр ва бошқа шунга ўхшаш асбоблардан фойдаланиш ман қилинади.
32. Агар электр ускуна ичида эгилиб ишлаётган шахс қаддини ростлаганда, электр ускунани ток ўтказувчи қисми билан шахс орасидаги масофа ушбу Қоиданинг 2–иловасида кўрсатилган масофадан кам бўладиган бўлса, бундай холатда ишлаш ман қилинади.
6–110 кВ кучланишли электростанция ва подстанцияларининг электр ускунасидаги тўсиқсиз ток ўтказувчи қисми, ишлаётган шахснинг орқа ёки икки ён томонида жойлашган ҳолатларида иш бажариши ман қилинади.
33. Кучланиш остида бўлган ускуна изоляторига ҳимоя воситасиз тегиш ман қилинади.
34. Ҳаво электр узатиш ва алоқа тармоғини кучланиш остидаги қисмини (симлар, троссларни) улаш ёки кесишдан олдин уларнинг потенциалларини тенглаштириш керак. Қисмлар потенциалини тенглаштириш эса, уларни (кесилиши керак бўлган жойининг иккала тарафини) бир–бирига сим орқали улаш ёки бўлиниши керак бўлган қисмнинг иккала томонини алоҳида–алоҳида ерга улаб, сўнгра уларнинг ҳар бирини умумий бир ерга улагич ускунасига улаш керак.
35. Электр ҳимоя воситасидан фойдаланиб (изоляцияланган штанга ва омбирдан, ўлчов штангаси ва омбирдан, кучланишни ўлчови асбоблар билан) ишлагнада ходимнинг шу ҳимоя воситаларини изоляцияланган қисми узунлигидан бошлаб, то электр ускунанинг кучланиш остида бўлган ток ўтказувчи қисимгача бўлган масофагача яқинлашишга рухсат этилади.
36. Очиқ тақсимловчи электр ускуна ва ҳаво электр узатиш тармоғини кесишган оралиғида кучланиш остида бўлган симдан паста жойлашган сим (трос) ва унга таалуқли изолятор ва арматураларни алмаштришда, юқорида жойлашган кучланиш остида бўлган симга, алмаштириш учун мўлжалланган симни силтаб тортганда, тегиб кетмаслиги учун ушбу ўзгартирилаётган сим устига ўсимлик ёки синтетик толадан тўқилган арқон ташланади.
кесишган оралиқда жойлашган симнинг икки ердан иккала тарафга арқон ташлаб, унинг учларини лангар, иншоот пойдевори ёки бошқа жойга тортиб маҳкамлаш керак. Симни (тросни) кўтариш аста–секин бир меъёрда бўлиши керак.
37. Подстанция ва электр узатиш тармоқларида кучланиш остидаги симлардан (торсслардан) юқорида жойлашган симлар (торсслар) ва уларга таалуқли изолятор ва арматурада ишлаш корхона раҳбарияти тасдиқланган иш бажариш лойиҳаси бўйича олиб борилиши керак. Иш бажарилиш лойиҳаси бўйича олиб борилиши керак. Иш бажариш лойиҳасида симни осилиб тушиб кетмаслиги чораси ҳамда ишлаб турган электр узатиш тармоғи таъсирида ҳосил бўлган кучланишга қарши ҳимоя чоралари кўзда тутилиши керак.
Бундай ишларни бажаришда кесишган оралиқда жойлашган симдан кучланишни олмасдан туриб сим (тросс) алмаштириш ман қилинади.
38. Ходим доимо шуни эсда тутиши керакки, агар электр ускунада кучланиш тўсатдан йўқ бўлиб қолса, огоҳлантирмасдан унга яна кучланиш берилиши мумкин.
39. Қоронғи тушган пайтда иш олиб борилаётган жой, йўлаклар, у ерда бориш йўли ва иш жойи ёритилган бўлиши керак.
Ёритилиш даражаси бир хил бўлиб ишчи кўзини тиндирмаслиги керак. Ёритилмаган жойда ишлаш ман қилинади.
40. Момақалдироқ пайтида ҳаво электр узатиш тармоғи, ҳаво алоқа тармоғи, очиқ ва ёпиқ тақсимловчи электр ускуналаридан чиққан электр узатиш тармоғида ва электр тармоғидаги ажратгичда, ҳаво электр тармоғига уланган кабелда, ҳамда алоқа аппаратлари жойлашган хонани алоқа линияси кирган қисмида ва антенна устун жойлашган иншоотлардаги барча ишлар тўхтатилиши керак.
41. Электростанция ва подстанцияларнинг 1000 В кучланишгача бўлган электр ускуна жойлашган биносида (бошқариш ускунаси, реле ҳимояси ва ш. ў. ускуналар жойлашган бинодан ташқари), ёпиқ тақсимловчи электр ускуна, очиқ тақсимловчи электр ускуна, қуқдуқ, ер ости йўли ва хандақларда ишловчи барчаишчилар ҳамда ҳаво электр узатиш тармоғида хизмат қилувчи ва жорий таъмирловчи барча ходимлар ҳимоя каскасидан (думбулғадан) фойдаланиши лозим.
42. Компрессор (босқон) ва ҳаво йиғувчи, аккумулятор батареяси ва зарядловчи ускуналарга хизмат қилувчи ходим электр хавфсизлиги бўйича III–гуруҳга эга бўлиши керак.
43. Бошқариш шчитида ва тақсимловчи электр ускуналарида жойлашган счетчикларнинг ва бошқа ўлчов асбоб кўрсатгичларини корхона ёки бошқа ташкилот ходими навбатчининг назорати остида ёзиб олишига рухсат этилади. Доимий навбатчилик ташки этилмаган жойларда эса ОСБ нинг катта ходими (электромонтёри) назорати остида ёзиб олиниши мумкин.
44. Ер ковлаш ва текислаш ишларини бажаришда ҚМҚ "Қурилишда техника хавфсизлиги" талабига риоя қилиш зарур.



Download 0.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling