Агарда бу занжирларни узиш зарурияти туғилган тақдирда, аввал узиш керак бўлган ердан ўлдинроқ


Download 0.97 Mb.
bet6/61
Sana18.12.2022
Hajmi0.97 Mb.
#1028080
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   61
Bog'liq
Хавфсизлик техникаси коидалари 2

Таъмирловчи ходим – электростанциялар, подстанциялар, кабель ва ҳаво электр узатиш тармоқлари, кабелли ва ҳаво алоқа тармоқлари, реле ҳимояси, автоматика, ўлчов асбобларида, изоляция ва момақалдироқни ҳимоя қилувчи воситаларда, диспетчерлик ва технологик бошқарув воситаларида эксплуатация – таъмирлаш хизматлари билан шуғилланувчи муҳандисла, техниклар, усталар, ишчилар, электролаборатория ходимлари.
Корхона раҳбари – Директор ва унинг муовинлари.
Ток ўтказувчи қисм – мўътадил кучланиш остида турган электр ускуналари қисми.
Ток ўтказмайдиган қисм – авария режими натижасида кучланиш остида бўлиб қолиши мумкин бўлган электр ускуна қисмлари.
Электр ҳимоя воситалари – Электр ускуналарида ишлаётган электр токи жароҳати, электр ёйи ва электромагнит майдон таъсиридан одамларни ҳимоя қилувчи қўлда ёки транспортда олиб юбориладиган воситалар.
Электр ускуна – Электр энергиясини ишлаб чиқарувчи, кучланишини ўзгартирувчи, узатувчи, тақсимловчи ва истеъмол қилувчи ўзаро бир–бири билан боғлиқ ускуналар, қурилмалар мажмуаси.
Маҳаллий навбатчисиз электр ускуна – тезкор ҳаракатдаги (оператив) бригада ёки тезкор–таъмирлаш ходимлари томонидан қараб туриладиган ҳаво ва кабель электр узатиш тармоқлари ҳамда электр ускуналар.
Ишлаб турган электр ускуна – кучланиш остида бўлган ёки коммутацион аппаратни улаш билан кучланиш бериш мумкин бўлган электр усакуналари ёки унинг участкалари (қисмлари).
1000 Вольтдан паст ва ундан юқори кучланишли электр ускуналари – кучланиши 1000 Вольтдан паст ва ундан юқори бўлган электр ускуналари (ишлаб турган электр ускуналарини амалдаги кучланишининг қийматига қараб). Ушбу Қоиданинг кучланиши 1000 В бўлган талаблари 42 В дан юқори кучланишли электр ускуналарига тааллуқли.

II–БОБ. УМУМИЙ БЎЛИМ
2. Ушбу қоида бўйича фойдаланиладиган ҳимоя воситалари давлат стандартларига ҳамда "Электр қурилмаларида фойдаланадиган ҳимоя воситаларини ишлатиш ва синаш қоидалари" талабларига мос бўлиши керак.
3. Электр ускуналарида қўлланиладиган механизмлар, юк кўтариш машиналари, компрессор ускуналари ва ҳаво тўлғизилган идишлар, мослама ва асбоблар синовдан ўтказилган бўлиши, меҳнат муҳофазаси стандартлари талабларига мос келиши ҳамда "Саноатконтехназорат" давлат инспекциясининг амалдаги қоидаларига, асбоб ускуна ва мосламалар билан ишлаганда хавфсизлик қоидаларига шунингдек тайёрлаган завод йўриқномалари бўйича ишлатилиши керак.
4. Ишлаб турган электр ускуналарида қурилиш ва монтаж ишларини олиб борилганда қурилиш меъёрлари ва қоидалари (бундан кейин матнда "ҚМҚ") талаблари бажарилиши шарт.
5. Ишчи ва хизматчилар учун меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқномалар ушбу Қоида талабларини ҳисобга олган ҳолда тузилган бўлиши керак.
Ҳар бир ходим Қоида талабларига зид бўлган чекиниш ёки Қоида талабини бажармасликни ва электр ускуналаридаги инсон ҳаёти учун хавф туғдирувчи носозликни, иш олиб бориш жараёнида ишлатиладиган машина, механизм, асбоб–ускуна, мослама ва ҳимоя воситаларидаги бузилишни бартараф этиш чорасини кўролмаса, зудлик билан юқори раҳбариятга бу ҳақда хабар бериши шарт.
6. Ушбу Қоидага зид келадиган фармойиш ва топшириқларни бажариши ман қилинади.

Download 0.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling