Агарда бу занжирларни узиш зарурияти туғилган тақдирда, аввал узиш керак бўлган ердан ўлдинроқ


Download 0.97 Mb.
bet7/61
Sana18.12.2022
Hajmi0.97 Mb.
#1028080
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   61
Bog'liq
Хавфсизлик техникаси коидалари 2

III–БОБ. ХОДИМЛАРГА ТАЛАБЛАР

7. Жойларда ишлаб турган ходимларни ўқитиш ва билимларини текшириш тартиби "Энергетика корхоналари ва ташкилиотларида ходимлар билан иш ташкил этиш (2002 йил 4 октабрда № 1178 рақами билан рўйхатга олинлган. Ўзбекистон Республикаси вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатлари бюллетени. 2002 йил) қоидаси" талабига мос бўлиши шарт.


8. Соғлиқ учун зарарли ва хавфли меҳнат шароитларида иш олиб борувчи ишчи ва муҳандис–техник ходимлар (бундан кейинМТХ) "Ишга киришда ва иш жараёнида даврий равишда ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тизимини такомиллаштириш (2000 йил 2 июнда № 937 рақам билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатлар бюллетини 2000 йил № 12)" буйуруғи асосида шифокорлар кўригидан ўтишлари шарт.
9. Электр ускунасида ишлаётган ишчи ўзининг лавозими ва касбига қараб, ушбу Қоидани билиши ва 1–иловасига мувофиқ электр хавсизлиги гуруҳига эга бўлиши керак. Қоидани ўзлаштирганлиги ҳақида синовдан ўтган ходимга белгиланган намунадаги гувоҳнома берилади. Ходим гувохномани иш пайтида ўзи билан олиб юбориши шарт.
10. Хавфсизлик бўйича қўшимча талаблар қўйиладиган ишларни (ёки махсус ишларни) бажариш ҳуқуқига эга бўлган ходимлар гувоҳномасида шу ҳақда ёзув бўлиши шарт.
Бундай ишларга қуйидагилар киради:
баландликда бажариладиган ишлар;
ток ўтказувчи қисмларда кучланиш остида бажариладиган ишлар;
изоляторларни тозалаш, ювиш ва алмаштириш, симларни таъмирлаш, симларни уланган жойларини ҳамда изоляторларни ўлчов штангаси билан текшириш ва троссларни мойлаш;
босим остида бўлган идишларга хизмат кўрсатиш;
электр ускунани юқори кучланиш остида синаш (мегаомметр билан ишлашдан ташқари).
Махсус ишлар рўйхати корхона раҳбарияти кўрсатмасига биноан маҳаллий шароитни ҳисобга олган ҳолда бошқа қўшимча ишлар билан тўлдирилиши мумкин.
11. 18 ёшга тўлмаган шахсларни ишлашини ман этадиган ноқулай иш шароитлари рўйхати (2005 йил 9 июнда № 1040 рақами билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси вазирликлари давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлар бюллетини 2001 йил № 11) га асосан 18 ёшга тўлмаган шахсларни ишга қўйиш таъқиқланади.
12. Ушбу қоида талабларини бузиб ишлаган ходимлар Ўзбекистон Республикасидаги амалдаги қонунчиликка асосан интизомий, маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиладилар.



Download 0.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling