Агарда бу занжирларни узиш зарурияти туғилган тақдирда, аввал узиш керак бўлган ердан ўлдинроқ


§ 7. ИШ ЖАРАЁНИДА НАЗОРАТ ОЛИБ БОРИШ


Download 0.97 Mb.
bet15/61
Sana18.12.2022
Hajmi0.97 Mb.
#1028080
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   61
Bog'liq
Хавфсизлик техникаси коидалари 2

§ 7. ИШ ЖАРАЁНИДА НАЗОРАТ ОЛИБ БОРИШ

84. Ишга қўйилгандан сўнг бригада аъзолари тарафидан хавфсизлик талабларини бажарилиши устидан назорат ишбошига (назорат қилувчига) юклатилади. У иложи борича хавфи кўпроқ иш бажарилаётган жойда бўла туриб, ўз ишини шундай ташкил қилиши керакки, ўша ердан туриб ишлаётган ҳамма бригада аъзолари ишини назорат қила оладиган бўлсин.


Назорат қилувчига бригада аъзоларини назорат қилишдан бошқа бирор ишни ўриндошлик йўли билан бажариш ман қилинади.
85. Мабодо ишбоши (назорат қилувчи) иш жойидан вақтинча кетиши керак бўлиб қолса, унинг ўрнини иш раҳбари, ишга қўйувчи ёки наряд бериш ҳуқуқига эга бўлган ходимга алмаштириш имкони бўлмаса, ишбоши бригадани иш жойидан чиқариб юбориши шарт (тақсимловчи ускуна жойлашган ҳудуддан улар чиқарилиб, эшиклар қулфланади, ходимлар электр тармоғи таянчидан туширилади ва ҳоказо).
Ишбоши (назорат қилувчи) алмаштирилганда, у нарядни ўз ўрнига вақтинчалик қолдирилган ходимга бериб кетиши керак.
1000 В кучланишгача бўлган электр ускунада фармойиш билан бажарилаётган бўлса ишбошининг қисқа муддатга кетишига рухсат этилади. Бўндай пайтда бригаданинг электр хавфсизлиги гуруҳи III бўлган бир ёки бир нечта аъзолари иш жойида қолиб ишни давом эттиришлари мумкин.
86. Ишбошининг рухсати билан бригада аъзоларидан бири ёки бир нечтаси иш жойларидан вақтинча кетишлари мумкин. Бунда уларни бригада таркибидан чиқариш талаб қилинмайди. 1000 В кучланишдан юқори бўлган электр ускунада ш жойида қолган бригада аъзоларининг сони иш боши билан ҳисоблаганда икки кишидан кам бўлмаслиги керак.
Электр хавфсизлиги гуруҳи III бўлган бригада аъзолари тақсимловчи ускуна жойлашган хонадан мустақил чиқиб, яна иш жойига қайтиб кетиши мумкин.
I ва II–гуруҳга эга бўлган бригада аъзолари эса фақат III–гуруҳга эга бўлган бригада аъзоси ёки электр ускунани якка ўзи кўриб чиқиш ҳуқуқига эга бўлган шахс ҳамроҳлигида чиқиб яна иш жойига қайтиб келишлари мумкин. Тақсимловчи ускуналар жойлашган хонадан чиқиб кетишда эшикни очиқ, қулфламаган ҳолда ташлаб кетиш ман қилинади.
Ишга қайтган бригада аъзолари фақат ишбошининг рухсати билан ишга тушишлари мумкин. Агар электр ускуна жойлаган хонани қулфлашни иложи бўлмаса, ишбошини бригада аъзолари қайтгунга қадар иш жойини ташлаб кетишга ҳаққи йўқ.
87. Амалдаги қоидани бузиш холлари аниқланганда ёки ишлаётган ишчилар ҳаётига хавф туғдирувчи ҳолат сезилганда дарҳол бригада иш жойидан чиқарилиши ва ишбошидан наряд тортиб олиниши керак. Аниқланган камчиликлар бартараф қилингандан сўнггина биринчи бор ишга ижозат бериш қоидаси талабларини бажарган ҳолда янгидан ишга қўйиш мумкин.



Download 0.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling