§10. ИШ ТЎЛИҚ ТАМОМ БЎЛГАНДАН СЎНГ ЭЛЕКТР УСКУНАНИ УЛАШ
100. Электр ускунани электр тармоққа улаш, иш жойини тайёрлашга ва ишга қўйишга рухсат этган ёки уни ўрнини алмаштирган шахснинг рухсатини (фармойишини) олгандан кейингина мумкин.
Электр ускунани улаб ишга тушириш ҳақидаги рухсат (фармойиш) фақат ушбу электр ускунасида ишлашга рухсат берилган ва иш жойини тайёрлашга ва ишлашга рухсат берилган ишбоши ва ишга қўйувчиларнинг барчасидан ишни тўлиқ тамомланганлиги, 95 банд талаблари бажарилганлиги ва электр ускунани улаш имкони борлиги тўғрисидаги хабар олингандан сўнггина берилиши мумкин.
101. Ҳамма иш тугагандан сўнг электр ускунани электр тармоққа улашга рухсат (фармойиш) олган навбатчидан ёки тезкор–таъмирлаш ходимидан тайинланган шахс ушбу электр ускунани электр тармоққа улашдан олдин навбатчи ёки тезкор–таъмирлаш ходими қўйган вақтинчалик тўсиқ, шиорлар, ерга улагичларни олиб доимий тўсиқни тиклаши керак.
102. Тезкор–таъмирлаш ходимдан тайинланган ишга қўйувчи шахсга электр ускунада бажарилаётган иш тамомлангандан сўнг иш жойини тайёрлашга ва ишга қўйишга рухсат этган ёки уни ўрнини алмаштирган ходим рухсатини (фармойишини) олмасдан электр тармоққа улаш ҳуқуқи берилиши мумкин.
Электр ускунани бундай улашга ҳуқуқ берилиши наряднинг "Алоҳида кўрсатмалар" сатрида ёзилган бўлиши ва ишга қўйувчига иш жойини тайёрлашга ва ишга қўйишга рухсат этиш вақтида тасдиқланиши керак.
Бундай тасдиқ нарядда расмийлаштирилиши талаб қилмайди.
Бундай улаш ҳуқуқи фақатгина ушбу ускунада ёки унинг участкасида бошқа бригада ишлашига ижозат берилмаган бўлсагина берилади.
103. Авария пайтида таъмирлашга чиқарилган электр ускунани навбатчи шахс ёки ишга қўйувчи иш бажараётган бригада йўқлигида иш тамом қилингунга қадар, ишбоши ўз иш жойига етиб келгунча ёки наряд улардан қайтариб олингуча иш жойига ишбошини, электр ускуна уланганлиги ва ишни бошлаш ман қилиниши ҳақида огоҳлантирувчи одамлар жой–жойларга қўйилиши шарти билан улаши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |