Агарда бу занжирларни узиш зарурияти туғилган тақдирда, аввал узиш керак бўлган ердан ўлдинроқ


Download 0.97 Mb.
bet28/61
Sana18.12.2022
Hajmi0.97 Mb.
#1028080
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   61
Bog'liq
Хавфсизлик техникаси коидалари 2

VIII–БОБ. ГЕНЕРАТОРЛАР

194. Ушбу боб, ҳамда IX–боб талаблари синхрон компесаторга учун тааллуқлидир.


195. Уйғотилмаган ва электромагнит майдонини автоматик сўндириш кўрилмаси ўчирилган (вал айлантирувчи қурилма билан айлантирилганидан ташқари) ҳолда айланаётган генератор кучланиш остида деб ҳисобланиши керак.
196. Генераторни синаш мобайнида генератор схема, блок схемасига ёки унинг схемасидаги участкаларига махсус қисқа туташтиргични ўрнатиш ва олиб ташлашни генераторга ерга улагич ўрнатгандан сўнг, унинг автоматик сўндириш қурилмаси ўчирилган ва уйғотувчи 0алтагидан кучланиш олинган ишчи мўтадил даврий тезлик (частота) билан айланадиган генераторда бажариш мумкин.
197. Тўхтатилган блокли генераторда агар кучланишни кўтарувчи трансформаторни юқори кучланиш томини, уламадаги хусусий (шахсий ) эҳтиёжлар трасформаторларининг паст кучланиш томони ерга уланган бўлса, трасформатор–генератор блок схемада иш бажарилганида генератордан чиқувчи симларга ерга улагич қўйиш талаб қилинмайди.
198. Уйғотмай айланиб турган электромагнит майдонини автоматик сўндириш қурилмаси ўчирилган генераторнинг статор тармоғида қолдиқ кучланиш миқдорини ўлчаш. фаза ёки қутбларни даврий тартибини аниқлаш ва бошқа ишларни бажариришга рухсат этилади.
Бу ишларни махсус хизмат, лаборатория, созлаш корхоналари ходимлари навбатчи ходимлар кузатуви остида ёки наряд билан электр ҳимоя воситаларни қўллаб бажарилиши шарт.
199. Ишлаб турган генератор роторининг изоляция қаршилигини ва унинг валидаги қолдиқ кучланишни ходимлардан бири якка ёки фармойиш бўйича махсус бўлинмалар ходимларидан IV ва III–гуруҳга эга бўлган икки ходимнинг ўлчашига рухсат этилади.
200. Роторни контакт ҳалқаларини чархлаш ва силлиқлашни, уйғотгич коллекторини силлиқлашни фармойиш билан ноэлектортехник ходим якка бажариши мумкин.
Ишлаётганда ҳимоя кўзойнагидан қойдалиниши шарт.
201. Ишлаб турган генераторнинг чўтка аппаратларига хизмат кўрсатишни навбатчи ёки ушбу мақсадлар учун ажратилган III–гуруҳли ходимга якка ўзи бажаришига рухсат этилади.
Бунда қуйидаги эҳтиёт чораларини кўриш зарур:
машинанинг айланаётган қисмларига илакишиб тортиб кетишни олдини олиб, ходим махсус кийимларининг тугмаларини тақиб ва бош кийимда ишлаши;
диэлектрик қўлқопни ишлатмасдан диэлектрик калишлардан ёки диэлектрик гиламчалардан фойдаланиши;
бир пайтда ток ўтказувчи қисмнинг икки қутбига ёки ускунани ток ўтказувчи ва ерга уланган қисмига қўл текказилмаслиги керак.



Download 0.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling