Агарда бу занжирларни узиш зарурияти туғилган тақдирда, аввал узиш керак бўлган ердан ўлдинроқ


VII–БОБ. ЭЛЕКТР МАЙДОНИ ТАЪСИРИ ДОИРАСИДАГИ ОЧИҚ ТАҚСИМЛОВЧИ ҚУРИЛМАДА ВА ҲАВО ЭЛЕКТР УЗАТИШ ТАРМОҚЛАРИДАГИ ИШЛАР


Download 0.97 Mb.
bet27/61
Sana18.12.2022
Hajmi0.97 Mb.
#1028080
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   61
Bog'liq
Хавфсизлик техникаси коидалари 2

VII–БОБ. ЭЛЕКТР МАЙДОНИ ТАЪСИРИ ДОИРАСИДАГИ ОЧИҚ ТАҚСИМЛОВЧИ ҚУРИЛМАДА ВА ҲАВО ЭЛЕКТР УЗАТИШ ТАРМОҚЛАРИДАГИ ИШЛАР

180. Электр майдони таъсири доирасидаги очиқ тақсимловчи электр ускуналари ва 220 кВ ва ундан юқори кучланишли электр узатиш тармоқларидаги ишларни бажаришда давлат стандартлари талабларига асосан ишчининг ушбу майдонда бўлиш вақти чегараланиб қўйилиши керак.


181. Электр майдони кучланганлиги 5 кВ/м гача бўлган майдонларда ишчиларнинг у ерда бўлиши вақти чегараланмайди. Электр майдони кучланганлиги 20 дан 25 кВ/м гача бўлган майдонларда ишчиларнинг уерда бўлиши 10 минутдан ошмаслиги шарт. Электр майдони кучланганлиги 25 кВ/м дан юқори бўлганда ҳимоя воситаларини қўллаш керак. Бунда ишлаш муддати бир иш куни вақти билан чегараланади.
Электр майдони кучланганлиги 5 дан 20 кв/м гача бўлган майдонда (маълум бир кучланганлиги остида) бўлиши бўлган вақт Т соат, қуйидаги формула билан ҳисобланади, яъни
Т = 50/Е=2
Бу ерда, Е – назоратда бўлган электр майдонинг таъсир қилувчи кучланганлиги, кВ/м.
Кўрсатилган формула билан электр майдони кучланганлиги 10 кВ/м бўлганда туриш вақти 180 минут, кучланганлиги 15 кВ/м бўлганда эса 80 минутни ташкил қилади.
Ушбу банд талаблари, ходимларга электр разряди таъсири бўлиши мумкинлиги батамом бартараф қилинган ҳолларда кучлидир.
182. Иш куни ичида ишчиларнинг электр майдонида бўлиш вақтини бир маротаба ёки бўлиб–бўлиб ишлатиш мумкин. Иш вақтининг қолган пайтида ҳимоя воситаларидан фойдаланишлари ёки электр майдони кучланганлиги 5 кВ/м дан кам бўлган майдонда бўлишлари керак.
183. Электр майдони кучланганлиги, ҳамда унинг таъсир майдони ва уни экранлаш чегараси ўлчаш натижалари билан белгиланади. Барча ҳоллардаги ишларни бажаришда одамлар бўлиши мумкин бўлган майдонни ҳамма жойида ўлчаётган ходим таъсиридан ташқаридаги жойда аниқ ўлчанадиган электр майдонинг кучланганлиги ўлчаниши шарт.
Ускуналар ва конструкцияларга кўтарилмасдан бажариладиган ишларда кучланганликни ўлчаш қуйидагичаамалга оширилиши шарт:
ҳимоя воситаларида йўқ пайтида – ер юзидан 1,8 метр баландликда;
умумий ҳимоя воситалари ишлатилганда ер юзидан 0,5; 1,0 ва 1,8 метр баландликда ўлчаниши зарур.
Ускуналар ва конструкцияларга кўтарилиб бажариладиган (ҳимоя воситаларини бор–йўқлигидан қатъий назар) ишларда ўлчаш иш жойининг сатҳидан 0,5; 1,0 ва 1,8 м баландликда ва ерга уланган ток ўтказувчи ускуналар қисмидан 0,5 м узоқликдаги масофада ўлчаниши шарт.
184. Назорат қилинаётган майдонда бўлиш вақти майдон кучланганлигининг энг юқори бўлган қийматини ҳисобга олиб белгиланади.
185. Ҳимоя воситалари сифатида қуйидагиларни ишлатиш мумкин: мустаҳкам ўрнатилган кўчма ва кўчирма экранлаш ускуналари кўчма ва кўчирма экранлаш ускуналари; машина ва механизмларга ўрнатилиб, олинувчи экранлаш ускуналари; экранлаш комплектлари.
Экранлаш ускуналари давлат стандартлари талабларини қониқтириши шарт.
Ерга уланган автомашина кабиналари ва кузовларида, механизмлар, кўчирма устохона ва лабараторияларда шунингдек темирбетон, ёки металл синчли темирбетон билан ёпилган ғиштдан ишланган иморатларда, электр майдони бўлмаган тунука томлари ерга уланган иморатларда ишланганда у ерга ҳимоя воситаларини қўллаш талаб қилинмайди.
186. Кўчма ва кўчирма экранлаш ускуналари ўрнатилган жойларида ерга уланадиган қурилмаларга ёки уларга уланган металл конструкцияларга кўндаланг кесим юзаси камида 10 мм2 бўлган юмшоқ мис сим орқали ерга уланиши шарт.
Машина ва механизмлар ўрнатилаган олинувчи экранлаш ускуналари уларга галъваник уланган бўлиши шарт.
Машина ва механизмлар ерга уланган тақдирда уларга ўрнатилган олинувчан экранлаш ускуналарини қўшимча ерга улаш талаб қилинмайди.
Алоҳида шахсий экран комплектларини ерга улаш махсус оёқ кийимида бажарилиши керак. Изоляцион асос устида (бўялган металл, изолятор, ёғоч тўнгалма ва бошқаларда) туриб ишланганда ёки ерга уланган конструкцияларни очиқ қўл билан (қўлқопсиз) тегиш керак бўлган ишларда, экранлаш кийимлари қўшимча кўндаланг кесим юзаси 10 мм2 бўлган юмшоқ маҳсус мис сим билан ерга улаш ускуналарига ёки ушбу ускуналарга уланган металл конструкцияларга уланиши шарт.
187. 1000 В кучланишгача кучланиш остида бўлган ток ўтказувчи қисмларга тегиб кетиш мумкин бўлган, ҳамда электр ускуналарини синаш пайтида (юқори кучланиш остида синов ўтказаётган ходимнинг фақат ўзи учун) ва электр кавшарлаш ишларида экранлаш комплектларни ишлатиш ман қилинади. Бундай ҳолларда ишлаётган ишчиларни экранлаш ускуналарини қўллаб ҳимоя қилиш шарт.
188. Ўчириб қўйилган ток ўтказувчи қисмларнинг участкаларида ишлаганда кучланиш таъсирида пайдо бўладиган потенциални олиб ташлаш учун ушбу ускуна ерга уланиши зарур. Ўчириб қўйилган, лекин ерга уланмаган ток ўтказувчи қисмларга ҳимоя воситаларисиз тегиш ман қилинади. Шунингдек ердан изоляцияланган ҳолда қолиши мумкин бўлган таъмирлаш мосламалари ва жиҳозлари ҳам ерга уланиши шарт.
189. Электр майдони таъсир доирасида турган ғилдираклари сиқилган ҳаво ёрдамида ишлайдиган машина ва механизмлар ерга уланган бўлиши шарт.
Ушбу транспорт воситаларини электр майдони таъсир доирасида ҳарвкат қилганда кучланиш таъсирида пайдо бўладиган потенциални олиш учун унинг шассисига ёки кузовига ерга тегиб турувчи занжир уланган бўлиши зарур.
190. Электр майдони таъсир доирасида машина ва механизмларга ёқилғи ва мойлаш материалларини қўйиш ман қилинади.
191. Электр майдони таъсир доирасидаги ускуна ва конструкцияларга кўтарилиш керак бўлиб қолганда, электр майдони кучланганлиги ва иш жараёнининг муддатидан қатъий назар ҳимоя воситаларидан фойдаланиш шарт.
Телескопик минора ва гидрокўтаргичда унинг кўтарма кажаваси экран билан таъминланиши керак ёки экранлаш кажаваси экран билан таъминланиши керак ёки экранлаш комплектидан қойдаланиш зарур.
192. Экранлаш майдонида, очиқ тақсимловчи ускунанинг конструкциялари ичида шунингдек газ релесига, куч трансформаторларидаги ёғ сатҳини кўрсатувчи релега нарвон орқали кўтарилишда электр майдонининг таъсирига қарши ҳимоя воситалари ишлатилиши шарт эмас.
193. Очиқ тақсимловчи электр ускуналарини кўздан кечиришга ва иш жойга боришда, ходим ушбу мақсадлар учун ишлаб чиқилган йўналиш йўли бўйича юриши керак.

Download 0.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling