Agrar siyosat va qishloq xo’jalik bozorlari doc


Download 0.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/84
Sana08.02.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1178231
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   84
Bog'liq
Agrar siyosat va qishloq xo’jalik bozorlari

Назорат саволлари: 
1) Озиқ-овқат хавсизлиги ва озиқ-овқат таъминоти тушунчаларига 
таъриф беринг. 
2) Озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабга қандай омиллар таъсир 
кўрсатади? 
3) Озиқ-овқат хавфсизлиги даражасини айтинг. 
4) Озиқ-овқат хавфсизлиги таркибини айтинг. 
5) Озиқ-овқат хавфсизлиги параметлари нима? 
6) Озиқ-овқат хавфсизлигини баҳолашдаги индикаторларни сананг. 
7) Озиқ-овқат маҳсулоти билан таъминланиш босқичлари қайсилар? 
8) Озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланиш даражасини сананг? 
9) Озиқ-овқат маҳсулотлари бозорининг шаклланиш хусусиятлари. 
10) Озиқ-овқат маҳсулотлари бозорини бошқариш муаммолари 
гуруҳларини сананг. 
11) Ғалла маҳсулотлари бозори хусусиятларини сананг. 
12) Сабзавот маҳсулотлари бозорининг хусусиятларини айтинг. 
 
 
11-мавзу. Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари бозори. 
 
Асосий саволлар: 


144 
1. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозори тушунчаси ва турлари. 
2. Пахта бозорининг хусусиятлари ва уни ташкил қилиш. 
3. Тамаки маҳсулотлари бозори. 
Мавзуга оид таянч тушунча ва иборалар: Қишлоқ хўжалик 
маҳсулотлари бозори, қайта ишлаш саноати корхоналари учун хом-ашё 
етказиб бериш учун объект бўладиган маҳсулотлар бозори, озиқ-овқат 
саноати учун хом-ашё етказиб берувчи маҳсулотлар бозори, бевосита 
истеъмол объекти бўладиган маҳсулотлар бозори, пахта бозори, тамаки 
маҳсулотлари бозори. 
1. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозори тушунчаси ва турлари.
 
Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари бозорлари ташкил қилиниш 
механизми, турларига кўра маълум бир хусусиятларга эга бўладилар. 
Масалан, уй хўжалигини ташкил этувчилар қишлоқ хўжалик маҳсулотлари 
бозорида ҳам фаолият кўрсатишлари мумкин. Корхоналар ва истеъмолчилар 
барча бозорларда бир-бирлари билан алоқада бўладилар. Корхона (мисол 
учун, қишлоқ хўжалик ишлаб чиқарувчиси) ресурслар бозорида талабни 
шакллантирувчи сифатида намоён бўлса, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 
бозорида у таклиф қилувчи сифатида фаолият юритади. Шу жиҳатдан 
олганда, қишлоқ хўжалигида бозорларни тўғри ташкил қилиш ва унда 
фаолият юритишни энг мақбул вариантини танлаш якунда қишлоқ хўжалик 
корхонасига ўз фаолиятини ҳам самарали юритиш имкониятини яратади. 
Юқорида биз қишлоқ хўжалик маҳсулотлари бозорини шартли 
равишда 3 гуруҳга бўлгандик. Агар чуқурроқ ёндошиш ва алоҳида тадқиқот 
олиб бориш ёки янада аниқроқ таҳлил қилиш лозим бўлса, уни ҳар бир 
тармоқ, ёки маҳсулот тури бўйича ҳам гуруҳларга бўлиш ва ўрганиш хато 
ҳисобланмайди. Биз янада чуқурроқ ёндошишни ўша 3 та гуруҳ атрофида 
давом 
эттирамиз. 
Ўсимликчилик 
тармоқларида 
яратилаётган 
маҳсулотларнинг турлари шунчалик кўпки уларни алоҳида ўрганиш ҳар бир 
тармоқнинг ўзига хос хусусиятларини ўрганишни талаб қилади. Бизнинг 


145 
мамлакатимиз учун ўсимликчилик маҳсулотлари бозорларини 3 та гуруҳга 
бўлган ҳолда ўрганиш муҳимдир: 
1. Қайта ишлаш саноати корхоналари учун хом-ашё етказиб бериш учун 
объект бўладиган маҳсулотлар бозори (пахта бозори, тамаки бозори, ғалла 
бозори ва шу кабилар). 
2. Озиқ-овқат саноати учун хом-ашё етказиб берувчи маҳсулотлар бозори 
(мева-сабзавот маҳсулотлари бозори, ўзумчилик бозори ва шу кабилар ). 
3. Бевосита истеъмол объекти бўладиган маҳсулотлар бозори. 
Алоҳида олинган бир бозорни ўрганиш бошқа тармоқлардан кўра 
қишлоқ хўжалигида анча қийинчиликларни туғдиради. Чунки битта маҳсулот 
бирваракайига иккита бозор объекти бўлиши мумкин. Масалан, узум, у соф 
ҳолда бизнинг тақсимот бўйича 3 бозор, қайта ишлаш натижаси бўйича эса 
иккинчи бозор объекти бўлиши мумкин.
Чорвачилик маҳсулотлари бозори ҳақида ҳам худди шундай фикрларни 
билдириш мумкин. Чорвачилик маҳсулотлари ҳам худди шундай тахлитда 
тақсимланиши мумкин. Ўрганиш осонроқ бўлиши учун эса чорвачилик 
маҳсулотларини яна қуйидагича гуруҳларга бўлиш ҳам мумкин: 
- гўшт ва гўшт маҳсулотлари бозори; 
- сут ва сут маҳсулотлари бозори; 
- тери маҳсулотлари бозори; 
- жун маҳсулотлари бозори; 
- балиқ маҳсулотлари бозори; 
- пилла бозори; 
- наслли ҳайвонлар бозори; 
Бу бозорларни ўрганиш ва унга мос тадбирлар қабул қилиш ҳам ишлаб 
чиқарувчиларга, ҳам истеъмолчиларга энг оптимал наф келтирса, бундан 
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши ҳам, мамлакат иқтисодиёти ҳам манфаат 
кўради. 
Қайта ишлаш маҳсулотлари бозори мамлакат қишлоқ хўжалигида 
агросаноат мажмуини ривожлантириш имкониятларидан келиб чиқиб, 


146 
қайсидир маънода қишлоқ хўжалигини саноатга яқинлаштитирилиши 
масаласини ҳам ҳал қилувчи асосий масала ҳисобланади. Қайта ишлаш 
маҳсулотлари бозорини қуйидаги гуруҳларга бўлиш мумкин: 
- қайта ишлашдан кейин озиқ-овқат маҳсулоти сифатида истеъмол 
бозорига кирадиган товарлар бозори (мева ва сабзавот консервалари
колбаса, пишлоқ, балиқ консерваси ва шу кабилар) бозори; 
- қайта ишлашдан кейин яна бошқа тармоқ учун ресурс бўладиган 
товарлар бозори (тола, чигит, тери ва шу кабилар); 
- қайта ишлашдан кейин озиқ-овқат бўлмаган маҳсулот сифатида 
истеъмол бозорига кирадиган товарлар бозори (ип, жун ва шу кабилар). 
Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари бозорининг яна бир муҳим 
ҳусусиятларидан бири шундаки, ишлаб чиқарилган айрим маҳсулотлар 
айирбошлаш объекти бўлмаган ҳолда такрор ишлаб чиқаришга жалб 
қилинади. Булар сирасига уруғлик, чорвачиликда бўзоқлар, кичик 
ҳайвонларни киритиш мумкин. Умумий бозор нуқтаи-назаридан олганда 
айрим товарлар истеъмол воситаси бўлсада (масалан, иш ҳақи учун берилган 
ғалла), айирбошлаш воситаси бўлмайди, аммо бутун бозор ҳақида хулоса 
қилганда буларни ҳам ҳисобга олиш муҳим, акс ҳолда бозордаги айрим 
кўрсаткичлар ҳақида нотўғри хулосалар олиниши мумкин. Шу жиҳатдан 
олганда қишлоқ хўжалик бозорларини тўғри таснифлаш уларни ўрганиш 
жараёнларини осонлаштиради. 

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling