Agrar siyosat va qishloq xo’jalik bozorlari doc
Техник ва мелиоратив хизматлар бозори
Download 0.85 Mb. Pdf ko'rish
|
Agrar siyosat va qishloq xo’jalik bozorlari
3. Техник ва мелиоратив хизматлар бозори.
Техник хизматлар бозоридан агар қишлоқ хўжалик корхонаси ўзининг махсус техник хизматига эга бўлмаган ҳолларда фойдаланади. Мамлакатимиз аграр сиёсатида олиб борилаёган барча хўжаликларни фермер хўжаликларига айлантириш сиёсатини самарали ривожлантирилиши ҳам айнан шу бозорнинг шакллантирилиш сифатига боғлиқ бўлиб қолаверади. Чунки, ташкил қилинаётган кўплаб фермер хўжаликларининг кичик ҳажмдалиги уларда ҳар бир ишлаб чиқариш жараёнини тўла амалга ошириш қувватига эга бўлган техник қувватларни сотиб олиш ва ишлатиш имкониятини бермайди. Бундан ташқари, ҳозирги шароитда ҳар куни ўзгараётган техника ва технология фермерлардан ишлаб чиқаришнинг айнан шу соҳасига, яъни техника воситаларига қилинадиган харажатларни ўйлаб қилишни тақозо қилади. Чунки бугун сотиб олинган техника ўз жисмоний эскириш муддатини тугатмасдан маънавий эскириб қолиши мумкин ва бу ҳолат фермердан катта харажатлар қилишни талаб қилади, бу харажатлар эса маҳсулот баҳосининг ошиб кетишига ва якунда фермер хўжалигини банкротга учрашига олиб келиши мумкин. Техник хизматлар бозори йирик фермерлар учун ҳам зарурдир. Улар техникани бевосита ишлаб чиқариш хизматларидан эмас, балки техникага хизмат кўрсатадиган мутахассислар хизматидан фойдаланиш мумкин, табиийки техник хизмат кўрсатадиган корхонада малакали техникага хизмат кўрсатадиган мутахассис ҳам бўлади ва у билан шартнома имзолаган фермер ортиқча мутахассис ёллаб ўтирмай, унинг хизматларидан фойдаланади ва ўз харажатларини камайтиришга эришади. Мелиоратив хизматлар – қишлоқ хўжалик корхонаси ишлаб чиқаришини интенсив ривожлантириш учун муҳим аҳамият касб этади. Мелиоратив хизматни давлат мелиоратив хизматлари ва шу соҳа билан 162 шуғулланувчи илмий муассасаларнинг олимлари таклиф қилишлари мумкин. Бу хизматлар бозорининг ташкил қилинишининг қийинчиликларидан бири шундаки, ўта кўп меҳнат ва харажатларнинг талаб қилиниши бу бозорни шаклланишига қийинчиликлар туғдиради. Ҳозирги даврда экологок тоза маҳсулот ишлаб чиқариш сиёсатининг барча мамлакатлар аграр сиёсатларида юрғизилиши бу бозорни ривожлантириш ва самарали амалга ошириш тадбирларини белгилаш заруриятини туғдиради. Шунинг учун ҳам ривожланган мамлакатларда бу бозорни давлат тўла ёки асосий қисмини молиялаштиради. Download 0.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling