Agrar siyosat va qishloq xo’jalik bozorlari doc
Download 0.85 Mb. Pdf ko'rish
|
Agrar siyosat va qishloq xo’jalik bozorlari
- Bu sahifa navigatsiya:
- 14-мавзу. Савдо хизматлари бозори. Асосий саволлар: 1. Савдо хизмати бозорларининг моҳияти ва вазифалари.
- Мавзуга оид таянч тушунча ва иборалар
- 1. Савдо хизмати бозорларининг моҳияти ва вазифалари.
Назорат саволлари:
1) Хизматлар бозорига тушунча беринг. 2) Хизматлар бозори турларини сананг. 3) Ахборот хизматининг вазифаларига нималар киради? 4) Ахборот-маслаҳат хизматлари қандай ташкил қилинади ва уни ташкил қилишнинг аҳамияти нимадан иборат? 5) Консалтинг хизматининг вазифаларига нималар киради? 6) Илмий-тадқиқот хизматлари бозорини ташкил қилувчиларини сананг. 7) Техник ва мелиоратив хизматлар бозорини ташкил қилувчилар кимлар? 8) Мелиоратив хизматлар бозорини ташкил қилиш ва ривожлантиришнинг аҳамияти нималардан иборат? 9) Ветеринария хизматлари бозорини шакллантириш ва ривожлантириш истиқболларини сананг. 10) Ветеринария хизматлари бозорининг турларини сананг. 164 14-мавзу. Савдо хизматлари бозори. Асосий саволлар: 1. Савдо хизмати бозорларининг моҳияти ва вазифалари. 2. Воситачилик хизматлари бозори. 3. Қайта ишлаш корхоналари хизматлари бозори. Мавзуга оид таянч тушунча ва иборалар: Савдо хизматлари бозори, воситачилик хизматлари, дилерлик хизматлари, дистрибютерлик хизматлари, умумий овқатланиш корхоналари хизматлари, улгуржи савдо, чакана савдо, қайта ишлаш корхоналари хизматлари. 1. Савдо хизмати бозорларининг моҳияти ва вазифалари. Қишлоқ хўжалик корхоналари агар ўз маҳсулотларини ўзлари сотишни йўлга қўймасалар, савдо ва воситачилик бозори хизматларидан фойдаланадилар. Бу бозорни ташкил қилувчиларни қуйидаги турларга бўлиш мумкин: - дилерлик ва дистрибьютерлик ташкилотларининг хизматлари; - улгуржи ва чакана савдо корхоналари хизматлари; - умумий овқатланиш корхоналари хизматлари; - қайта ишлаш корхоналари хизматлари. Бу хизматлар қишлоқ хўжалик корхонасига фақат маҳсулотни ишлаб чиқариш билан боғлиқ муаммолар билан шуғулланиш муаммоларинигина ҳал қилишига имконият яратади. Савдо корхонаси қишлоқ хўжалигига ўз хизматларини таклиф этиши қишлоқ хўжалик корхонаси учун бир қатор имкониятлар яратади ва баъзи ҳолатлар бўйича манфаатларини ҳам олиб қўяди. Савдо хизматлари бозори самарали ташкил қилинган бўлса-да, қишлоқ хўжалик ишлаб чиқарувчиси унга иштирок этишдан қуйидагиларни ютади: • сотиш учун кетадиган вақтни ва сотиш билан боғлиқ бўладиган рискдан қутулади; • сотиш масаласини ташкил қилувчи мутахассислар топиш ва уларга иш ҳақи бериш учун қилинадиган харажатлардан қутулади; 165 • маҳсулотларни сақлаш ва бозорга чиқариш харажатлари камаяди; • истеъмолчиларни ўрганиш тадқиқотларини амалга ошириш харажатлари камаяди ва вақтдан ютади; • маҳсулот сотилмай қолиш хавфи йўқолади; • маҳсулотни сифатли ва рақобатбардош ишлаб чиқариш учун вақт кўпроқ бўлади; • маҳсулотини хорижий бозорга чиқариш имконияти ўзига боғлиқ бўлади. ва қуйидагиларни йўқотади: • маҳсулотни якуний истеъмолчига сотишдан келадиган устамадан ва фойдадан қуруқ қолади; • истеъмолчи (истеъмолчи ролини савдо корхонаси ўйнайди) билан бевосита алоқа қилиб маҳсулот ҳақида хулосага эга бўлиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади; • савдо корхонаси айтган сифатда маҳсулот ишлаб чиқаришга мажбур бўлади. Савдо хизматлари бозори қишлоқ хўжалиги учун бевосита маркетинг хизматини ҳам амалга оширади ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчисининг меҳнатларини анча енгиллаштиради. Шунинг билан биргаликда агар қишлоқ хўжалик корхонаси ҳоҳласа воситачилар билан келишиб ўз маҳсулотларини четга чиқаришни ҳам савдо хизматини ташкил қилувчилар ихтиёрига бериши мумкин. Download 0.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling