176
бўлса бу бўйича ҳисоб-китобларни тақдим қилиш талаб қилинмайди.
Ривожланаётган мамлакатларда эса бу кўрсаткич 10 %гача бўлишга
рухсат
берилади.
7-модда. Ички қўллаб-қувватлаш бўйича умумий қоидалар. Ҳар бир
мамлакат ички қўллаб-қувватлашларни
умумий бош келишувда
келтирилган шартлар асосида амалга оширилиши лозим.
V. Бўлим:
8-модда. Экспорт рақобати бўйича мажбуриятлар. Ҳар
бир аъзо
ушбу
келишувга
асосан
экспорт
субсидиялари
қўлламаслик
мажбуриятларини оладилар.
9-модда. Экспорт субсидиялари бўйича мажбуриятлар. Давлатлар
қайси маҳсулот турлари бўйича экспорт субсидияларини қўллашлари,
экспорт қилинаётган маҳсулотларга бериладиган бошқа ёрдамларнинг
миқдори ва тартибини беришлари ва умумий асосдаги
келишувга эга бўлишлари лозим бўлади. Айрим
мамлакатлар учун зарурий
бўладиган маҳсулотларни етиштиришда
донор мамлакатлар томонидан
бериладиган экспорт субсидиялари тартиби ҳам келтирилади.
10-модда. Экспорт субсидиялари бўйича мажбуриятларни кўриб чиқиб
огоҳлантириш. Маълум даврда экспорт субсидиялари бўйича
мамлакатдаги
ҳолатлар бўйича ноаниқликларни кўриб чиқиш ва назорат қилиш
тартиби
келтирилади.
11-модда. Ички ишлаб чиқаришда қайта ишланадиган маҳсулотлар.
Ички ишлаб чиқариш қайта ишланиши мўлжалланган ва субсидияланадиган
хом ашёлар экспорт қилинган тақдирда
уларга нисбатан субсидиялар
қўлланиши мумкин эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: