Agrar siyosat va qishloq xo’jalik bozorlari doc


Download 0.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/84
Sana08.02.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1178231
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   84
Bog'liq
Agrar siyosat va qishloq xo’jalik bozorlari

имконияти пайдо бўлади. 20 аср мамлакатларнинг савдо тўсиқлари урушига 
айланиб кетди. Мамлакатлар айрим соҳаларда устунликка эришишлари учун 
учинчи мамлакатлар билан келишиб кичикроқ мамлакатларга маълум 
келишувларни амалга оширишга мажбур қилишди. Ташкилот бу каби 
ҳолатларда чекланиш имкониятини яратади ва малакатлар соф иқтисодий 
рақобат шароитда фаолият олиб бориб ўзаро манфаатли савдо алоқаларини 
амалга оширадилар. 
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш имкониятлари 
кенгаяди. Кўпгина мамлакатларда ишлаб чиқаришга қўйиладиган 
квоталарни коорупция йўли билан сотиб олишлар мавжуд. Ташкилот бу каби 
нохолис «келишув»ларни олдини олишга ҳаракат қилади ва уларга қарши 
қаттиқ тадбирлардан фойдаланади. Шунингдек, ташкилот маҳсулот ва 
хизматларнинг сифатини назорат қилишни ҳам кучайтиради ва истеъмолчилар 
сифатсиз маҳсулотлардан анча қутулади. Санитария ва фитосанитария 
қоидаларининг кучли амал қилиши турли сифатсиз маҳсулотларни ишлаб 
чиқариб истеъмолчиларга етказишга ҳаракат қилувчи гуруҳларнинг ҳам 
мақсадларини пучга чиқаради. 


174 
Аъзо 
мамлакатларнинг имкониятларини тенглаштиради. 
Ташкилотга аъзо мамлакатлар ҳажмидан қатъий назар маълум ҳужжатларни 
муҳокама қилишда бир мамлакат бир овоз тамойили асосида қарор кабул 
қилишади, яъни ташкилотга аъзо мамлакатларнинг ҳуқуқлари тенглашади. 
 
 
2. Жаҳон Савдо Ташкилоти (WТО)нинг қишлоқ хўжалиги 
муаммоларига доир талаблари. 
Ҳар бир мамлакат Жаҳон Савдо Ташкилотига аъзо бўлишдан маълум бир 
мақсадларни амалга оширишга қарор қилади. Қўйилаётган мақсадлар мамлакат 
аҳолиси ва ишлаб чиқарувчиларининг манфаатларидан келиб чиқиши билан 
бир қаторда бошқа аъзо мамлакатларнинг манфаатларига ҳам зарар 
келтирмаслиги лозим. Шу жиҳатдан олганда йиллар давомида амалга ошиб 
келаётган келишувлар ва тажрибалар асосида шаклланган фикрлар бир қатор 
ҳужжатларнинг пайдо бўлиши ва ривожлантирилишига асос бўлди. 
Бу ҳужжатлар аъзо мамлакатларнинг савдо ва хизматларни айирбошлаш 
соҳасидаги кўп томонлама манфаатларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб 
чиқилган ва фаолиятлар тартибга солиб борилади. Ташкилотга аъзо 
мамлакатларнинг халқаро келишувларида энг кўп муаммога дуч келадиган 
соҳаси қишлоқ хўжалиги ҳисобланади. Ташкилотга аъзо мамлакатларнинг 
аграр муносабатларга доир фаолиятлари Савдо ва таърифлар бўйича бош 
келишув асосида тартибга солинади ва тармоқнинг ўзига хос хусусиятлари 
«Қишлоқ хўжалиги бўйича келишув» асосида тартибга солинади. «Қишлоқ 
хўжалиги бўйича келишув» қуйидагича кўриниш олган ва унга мос ҳолдаги 
фаолият соҳаларини тартибга солишга хизмат қилади. 
«Қишлоқ хўжалиги бўйича келишув» 

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling