Agrar siyosat va qishloq xo’jalik bozorlari doc


Воситачилик хизматлари бозори


Download 0.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/84
Sana08.02.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1178231
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   84
Bog'liq
Agrar siyosat va qishloq xo’jalik bozorlari

2. Воситачилик хизматлари бозори 
Воситачилар қишлоқ хўжалик корхонаси ва истеъмолчилар ўртасида 
қишлоқ хўжалик маҳсулотларини айирбошлаш ишларини амалга ошириш 
борасида фаолиятни ташкил қилувчилар ҳисобланади. Воситачилик турлари 
жуда кўп бўлсада, қишлоқ хўжалигида савдо хизматини ташкил қилишда 
хозирги кунда жаҳон бозорида унинг қуйидаги турлари кенг ривожланган:  

улгуржи савдо. Улгуржи савдо қишлоқ хўжалик корхонасидан 
маҳсулотни катта миқдорларда шартнома асосида сотиб олиб, сақлаш 


166 
дастлабки ишлов бериш ва сотишгача бўладиган бошқа логистик 
тадбирларни амалга оширадиган савдо корхонаси ҳисобланади. Улгуржи 
савдо қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ярмаркаларда, товар биржаларида
чакана савдони, ҳамда умумий овқатланиш корхоналарини ташкил қилган 
ҳолда ва бошқа усулларда истеъмолчиларга етказиб беради. Улгуржи савдо 
маҳсулотни сотиб олиш баробарида қишлоқ хўжалик корхонаси рискини 
деярли тўла йўқотади; 

чакана савдо. Чакана савдо корхонаси ишлаб чиқарилган 
маҳсулотларни тўғридан-тўғри истеъмолчига айирбошлаш фаолиятини 
амалга оширувчи савдо хизмати кўрсатувчи тизим ҳисобланади. Чакана 
савдо корхоналари истеъмол воситаларини тўғридан-тўғри ишлаб чиқариш 
корхоналаридан, улгуржи савдо корхоналаридан ва умумий овқатланиш 
корхоналаридан ёки дилерлик ва дистрибютерлик ташкилотларидан 
шартнома асосида маҳсулотни олиб, уни истеъмолчига сотади; 

дилерлик ташкилотлари. Дилерлик ташкилотлари қишлоқ хўжалик 
корхонасидан маҳсулотни сотиш ҳуқуқини сотиб олган ва ўз ҳисобидан 
ҳамда ўз номидан фаолият юритадиган воситачилик корхонаси ҳисобланади. 
Қишлоқ хўжалиги корхонаси дилерлик хизматидан фойдаланса маҳсулотини 
фақат унга шартнома асосида сотади ва етказиб беради, қолган ишларни 
дилернинг ўзи бажаради; 

дистрибютерлик 
ташкилотлари. 
Дистрибютерлик 
ташкилотлари 
қишлоқ хўжалик корхонасига ҳар хил техника ва уларнинг хизматларини 
сотиш билан шуғулланади.

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling