Agrar siyosat va qishloq xo’jalik bozorlari doc


Ветеринария хизматлари бозори


Download 0.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/84
Sana08.02.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1178231
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   84
Bog'liq
Agrar siyosat va qishloq xo’jalik bozorlari

4. Ветеринария хизматлари бозори 
Ветеринария хизматлари бозори – қишлоқ хўжалик ишлаб 
чиқарувчиларига ветеринария хизмати кўрсатишни ташкил қилувчилар ва 
уни сотиб олувчилар ўртасидаги иқтисодий муносабатлар йиғиндисидир. 
Ветеринария хизматларини бир неча турларга бўлиш мумкин: 

чорвачилик тармоғи ҳайвонларига ветеринария медицинаси хизмати 
кўрсатиш; 

чорвачилик тармоғи ҳайвонлари учун фармацевтика маҳсулотлари 
ишлаб чиқариш, сотиш ва етказиб беришни амалга ошириш; 

қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни экологик тоза 
бўлишини таъминловчи ветеринария текширишларини амалга ошириш ва 
уни доимийлигини назорат қилиш; 

ҳайвонларда мавжуд касалликларни инсонларга ўтиб кетмаслигини 
олдини олиш ва унга қарши чора-тадбирлар белгилаш; 

деҳқон бозорларига кираётган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини 
таркибини текшириш ва назорат қилиб бориш, санитария хизматини амалга 
ошириш; 

ички бозорга кираётган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари сифатини 
назорат қилиб бориш; 

карантин хизматини амалга ошириш. 


163 
Ветеринария хизматлари бозорини самарали шакллантириш бир 
томондан ҳайвонлар йўқолиши, касалланиши ва маҳсулдорлигини ошиши 
ҳисобига ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиши ҳисобига ишлаб чиқариш 
самарадорлигини ошишига хизмат қилса, иккинчи томондан экологик тоза 
маҳсулот 
ишлаб 
чиқариш 
қишлоқ 
хўжалик 
маҳсулотининг 
рақобатбардошлилигини оширади ва учинчидан аҳоли соғлигини асраш 
воситаси ҳам бўлиб ҳисобланади.
Ветеринария хизматини таклиф қилувчиларга давлат ветеринария 
хизмати кўрсатиш муассасалари, ветеринария илмий-тадқиқот ишлари олиб 
борувчи институт ва олий ўқув юртларининг шу соҳа ходимлари, 
ветеринария медицинаси ва фармацевтикаси билан фаолият юритаётган 
шахсий фирмалар ва хорижий шу хизматларни таклиф қилиувчилар бўлиб 
ҳисобланади. Бозор иқтисодиёти шароитида бу бозорни ташкил қилиш 
аҳолини озиқ-овқат хавфсизлиги дастурини бажариш ва экологик тоза 
маҳсулот ишлаб чиқариш сиёсатини самарали олиб боришнинг гаровидир. 

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling