Agrar siyosat va qishloq xo’jalik bozorlari doc


Чорвачилик учун озуқа бозори


Download 0.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/84
Sana08.02.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1178231
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   84
Bog'liq
Agrar siyosat va qishloq xo’jalik bozorlari

4. Чорвачилик учун озуқа бозори. 
Чорвачилик учун озуқа бозорини қишлоқ хўжалик корхоналарининг 
ўзи, ёғ-мой комбинатлари, ун комбинатлари ва шунга ўхшаш бошқа озуқа 
ишлаб чиқарувчи ва сотувчи корхоналар ташкил қилади. Мамлакатимизда 
кейинги йиллардаги чорвачилик тармоғида йўл қўйилган камчиликлар бу 
тармоқ ривожланишини анча орқага суриб юборди. Чорвачилик тармоғининг 
ривожланишига салбий таъсир кўрсатаётган омилларнинг энг асосийларидан 
бири бу озуқа бозорининг шаклланмаганлигидадир. Мамлакатимизда озуқа 


157 
бозорини шакллантириш ва уни такомиллаштириш учун қуйидаги 
тадбирларни амалга ошириш зарур деб ҳисоблаймиз: 

озуқа ишлаб чиқарувчи ва чорвачилик ишлаб чиқарувчилари 
ўртасидаги муносабатларни тўла бозор муносабатлари асосига қайта қуриш; 

озуқа ишлаб чиқариш таркибини юқори сифатли озуқалар ишлаб 
чиқаришни йўлга қўйиш асосида такомиллаштириш; 

чорвачилик корхоналарига юқори сифатли озуқа сотиб олиш учун 
имтиёзли кредитлар ажратишни ташкил қилиш; 

ривожланган мамлакатлар озуқа ишлаб чиқарувчилар тажрибасини 
ўрганиш ва мамлакатимиз хусуиятларини ҳисобга олиб ишлаб чиқаришни ва 
сотишни ташкил қилиш. 
Озуқа 
бозорининг 
самарали 
фаолият 
юритиши 
мамлакат 
чорвачилигини ривожлантириш ва шу асосда озиқ-овқат дастурининг 
самарали бажарилишига ҳисса қўшувчи тадбирлардан ҳисобланади. 
Назорат саволлари: 
1) Қишлоқ хўжалиги учун техника ва механизмлар бозорининг ташкил 
қилувчиларига кимлар киради? 
2) Моддий ишлаб чиқариш заҳиралари бозорининг хусусиятларини 
сананг. 
3) Келгусида қишлоқ 
хўжалигида энергиядан фойдаланишнинг 
устувор йўналишларига қайсилар киради? 
4) Минерал ўғитлар бозорини ташкил қилувчиларига кимлар киради? 
5) Ўзбекистонда органик ўғитлар бозорини шакллантириш ва 
ривожлантириш учун қандай тадбирларни амалга ошириш лозим деб 
ҳисоблайсиз? 
6) Чорвачилик учун озуқа бозорини ташкил қилувчиларига кимлар 
киради? 
7) Ўзбекистонда озуқа бозорини ривожлантириш истиқболларини 
сананг. 

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling