Agrar siyosat va qishloq xo’jalik bozorlari doc


Ахборот, консалтинг ва илмий-тадқиқот хизматлари бозори


Download 0.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/84
Sana08.02.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1178231
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   84
Bog'liq
Agrar siyosat va qishloq xo’jalik bozorlari

2. Ахборот, консалтинг ва илмий-тадқиқот хизматлари бозори. 
ХХI аср ахборот асри ҳисобланади. АҚШ, ЕИ мамлакатлари ва 
айниқса, Япония иқтисодиёти қудратининг ҳам сири ҳам айнан ахборотлар 
билан самарали ишлашдадир. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозоридаги 
бугунги кундаги кучли рақобат, бозорларни эгаллаш учун бораётган кучли ва 
аёвсиз кураш, ҳар куни янгиланиб бораётган фан-техника янгиликларини 
билиш, ўрганиш ва ишлаб чиқаришга жорий қилиш бусиз ҳам анча 
муаммоларни ҳал қилишига тўғри келадиган қишлоқ хўжалик ишлаб 
чиқариши самарадорлилигини таъминлаш учун муҳим бўлиб бормоқда. 
Ахборот хизмати – қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини янги техника ва 
технология, фан янгиликлари, шунингдек, ички ва жаҳон бозоридаги 
ўзгариш ва йўналишлар билан таъминловчи хизматлар бозоридир. 
Консалтинг – қишлоқ хўжалик ишлаб чиқарувчиларини ҳуқуқий 
манфаатларини таъминлайдиган юридик ва адвокатлик хизматлари 
бозоридир. Илмий-тадқиқот хизматлари – фан-техника ютуқларини яратиш 
ва ишлаб чиқаришга қўллаб энг самараларини оммавий ишлаб чиқаришга 
жорий қилишга кўмаклашадиган илмий ташкилотлар, давлат муассалари ва 
шунга ўхшаш хизматлар бозоридир.


160 
Ривожланган мамлакатларда бу каби хизматлар мамлакат ички 
хусусиятларидан келиб чиқиб ташкил қилинади. Масалан, Голландияда, бу 
каби хизматларни олий ўқув юртларининг тегишли илмий марказлари, 
кафедралари, махсус давлат билан ҳамкорликдаги LEI илмий маркази (ўзини 
-ўзи мустақил молиялаштиради) ҳамда кўпгина хусусий илмий фирмалар 
ташкил қилади. Улар хизматлари қишлоқ хўжалик корхоналари, давлат, 
қишлоқ хўжалик вазирлиги ва қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга 
қаратилган фондлар ва ташкилотлар томонидан сотиб олиниб аграр ишлаб 
чиқаришга жорий қилинади. Россияда бу хизматларни илмий муассасалар 
билан бир қаторда давлат ва халқаро ривожланиш фондлари томонидан 
молиялаштириладиган 
Информацион-консултатив 
хизматлар 
(ИКС) 
марказлари амалга оширади. АҚШда эса бу хизматлар давлат ва йирик 
корпорациялар 
томонидан 
молиялаштирилади, 
хизматларни 
илмий 
марказлар ва агросаноат вазирлиги қошидаги департаментга қарашли илмий 
марказ ходимлари амалга оширишади.
Ўзбекистонда ҳам бу бозорни шакллантириш ва ривожлантириш 
мақсадида қатор тадбирлар амалга оширилмоқда. 1997 йилда Ўзбекистон 
қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги қошида илмий-ишлаб чиқариш маркази 
ташкил этилди ва унинг вилоятлардаги ташкилотлари вилоят ҳокимлигида 
бевосита вилоят ҳокимига бўйсунадиган ва мустақил илмий-тадқиқотлар 
олиб борадиган бўлди. Лекин тан олиб айтиш керакки, бугунги кунда бу 
ташкилотнинг ишини тўла бозор қонунлари талабига мос деб бўлмайди. 
Давлат томонидан молиялаштириладиган бу ташкилот ҳали тўлалигича 
ўзининг қўйилган мақсадга мос фаолиятини амалга ошира олган эмас. 
Консалтинг хизматларини ҳам ягона давлат арбитражи ва аудиторлик 
фирмалари амалга оширмоқда, улар фаолияти ҳам тўла эркинлашиб бозорга 
мос рақобатдаги хизматни ташкил қила олгани йўқ. Илмий-тадқиқот 
хизматларини, қишлоқ хўжалиги олий ўқув юртлари, илмий-тадқиқот 
институтлари ва хорижий фондлар молиялаштираётган илмий марказлар 
таклиф қилувчилар ҳисобланмоқда. Аммо улар ишларини ҳам тўла бозор 


161 
талаблари асосида ташкил қилинмаганлиги бу ишларнинг самарали амалга 
ошмаганлигига ва шу асосда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг паст 
самарадорлигига сабаб бўлмоқда. 

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling