Agrar siyosat va qishloq xo’jalik bozorlari doc


Моддий ишлаб чиқариш заҳиралари бозори


Download 0.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/84
Sana08.02.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1178231
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   84
Bog'liq
Agrar siyosat va qishloq xo’jalik bozorlari

2. Моддий ишлаб чиқариш заҳиралари бозори. 
Моддий ва ишлаб чиқариш воситалари қишлоқ хўжалиги ишлаб 
чиқаришини айланма маблағлар билан таъминлаш ва ишлаб чиқариш 
ўзлуксизлигини амалга ошириш учун муҳим аҳамият касб этади. Моддий ва 
ишлаб чиқариш воситалари бозорида талабни шакллантирувчи қишлоқ 
хўжалик корхонаси бўлса, таклиф қилувчлар Ўзбекистон шароитида 
қуйидагилар бўлиши мумкин: 

ёқилғи билан таъминловчи корхоналар. Ўзбекистонда қишлоқ хўжалик 
корхоналарини монополия асосидаги ягона нефт маҳсулотлари корпорацияси 
ташкил қилади; 

энергия билан таъминловчи корхоналар. Бу корхоналарга газ, кўмир, 
электр токи билан таъминловчи корхоналар киради. 

саноат хом-ашёси билан таъминловчи корхоналар. Бу маҳсулотларни 
таклиф қилувчиларга қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши учун керак 
бўладиган иншоотларни қуришда, йўлларни созлашда керак бўладиган 
воситаларни етказиб берувчилар киради; 

материаллар. Материалларга ҳар хил ишлаб чиқариш ва ноишлаб 
чиқариш учун зарур бўладиган инвентарлар ва материалларни етказиб 
берувчи корхоналар киради. 
Бу бозорни ташкил қилувчиларнинг қишлоқ хўжалик ишлаб 
чиқарувчиларга такомиллашган бозор муносабатлари асосида фаолият 
юритишлари жуда муҳим ҳиасобланади, чунки қишлоқ хўжалик ишлаб 
чиқариши доимий ишлаб чиқариш жараёнларини бу маҳсулотларсиз 
тасаввур қилолмайди ва бу ресурслар бевосита маҳсулот таннархига 
қўшилади ва қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши якуний самарадорлигига 
катта таъсир кўрсатади. 
3. Минерал ва органик ўғитлар бозори. 


156 
Минерал ва органик ўғитлар бозорини қишлоқ хўжалиги ишлаб 
чиқариши учун зарур бўладиган минерал ўғитларни етказиб берувчи давлат 
қишлоқ хўжалик кимёси ташкилотлари, чорвачилик билан шуғулланувчи 
фермерлар ва қишлоқ хўжалиги корхонаси таркибидаги чорвачилик 
фермалари ташкил қилади. Ҳозирги кунда минерал ўғитларни қишлоқ 
хўжалик корхоналарига етказиб бериш монопол асосга эга бўлса, органик 
ўғитлар бозори ҳали шакллангани йўқ.
Қишлоқ хўжалик корхоналарига минерал ўғитлар бозорини 
шакллантириш икки муҳим вазифани ҳал қилиши лозим. Биринчиси қишлоқ 
хўжалиги учун унумдор ва ер унумдорлигини ҳам ўзоқроқ сақлаб қоладиган, 
шунинг билан биргаликда маҳсулот ишлаб чиқаришни қимматга 
туширмаслик масаласи бўлса, иккинчида таклиф қилинаётган минерал 
ўғитларнинг сифат даражаси қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг сифат 
даражасига ҳам таъсир кўрсатади. Бозор иқтисодиёти шароитида қишлоқ 
хўжалиги ишлаб чиқаришида бу бозорни шакллантириш ва ривожлантириш 
анча кўп илмий салоҳиятни ва тадқиқотларни ва шу асосда харажатларни 
талаб қилади. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши самарадорлиги ва озиқ-
овқат хавфсизлиги муаммоларини ҳал қилиш аграр тармоқни бу бозор билан 
кучли мумосабатини талаб қилса, экологик тоза маҳсулот ишлаб чиқариш, 
атроф-муҳитни сақлаш ва аҳоли саломатлиги муаммолари бу бозор билан 
алоқаларни чеклаш тарафдоридир. 

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling