Agrar siyosat va qishloq xo’jalik bozorlari doc


технологик уклад (1940-1985 йй)


Download 0.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/84
Sana08.02.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1178231
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   84
Bog'liq
Agrar siyosat va qishloq xo’jalik bozorlari

технологик уклад (1940-1985 йй). Нефт, нефт 
маҳсулотлари ва газдан фойдаланишга асосланган энергетиканинг 
ривожланиши, алоқа воситаларининг ривожланиши, янги синтетик 
материалларнинг пайдо бўлиши билан боғлиқ. Компьютерлар ва уларнинг 
дастур маҳсулотлари, радарлар, ҳарбий ва тинчлик мақсадларида атомдан 
фойдаланиш пайдо бўлди ва кенг тарқалди. Бозор учун олигополистик 
рақобат ҳосдир, трансмиллий банклар пайдо бўлди ва ўсиб борди. Ишлаб 
чиқариш, айирбошлаш, мулкчилик муносабатлари байналминал доирага эга 
бўлди.
5. Бешинчи технологик уклад 90 - йилларда шаклланди. Унинг асоси 
бўлиб микроэлектроника, информатика, биотехнология, ген инженерияси, 
энергиянинг янги турлари, космик фазони эгаллаш, спутникли алоқалар 
соҳасидаги ютуқлар ҳисобланади. Бу технологик ютуқлар турли тарқоқ 


50 
фирмаларни йирик ва кичик корхоналарни бирлашган электрон тўрли ягона 
занжирига ўтишига, инвестицияларни қаттиқ ўзаро алоқаларга асосланишига 
ҳамда товар етказиб беришни «аниқ муддатда» тамойили асосида қуришга 
асос бўлди.
Ишлаб чиқариш сиёсатини белгилашда илмий-техника тараққиёти 
муҳим аҳамият касб этади. Илмий-техника тараққиёти асосида ишлаб 
чиқариш кучларининг тараққиёти ётади. Ишлаб чиқариш кучларининг 
тараққиёти эса ўзида тўртта босқични қамраб олади: 
- табиий-техник босқич, ишлаб чиқаришнинг дастлабки умумлашган 
усулларини пайдо бўлиши ва дастлабки босқичларига тўғри келадиган, яъни 
меҳнат воситаси сифатида табиат предметларининг оддий ишланган турлари 
хизмат қилган (таёқ, тош, суяк); 
- техник босқич, кўмирдан фойдаланиш ва меҳнат қуролларини 
металлардан (мис, бронза, темир) тайёрлаш билан боғлиқ ва ишлаб 
чиқаришнинг 
дастлабки-умулашган 
усулининг 
тарқалиши 
ва 
ривожланишининг юқори даражасини қамраб олган давр, қулдорлик ва 
феодалчилик асосида ишлаб чиқариш усуллари; 
- илмий-техник босқич, феодализм даврида пайдо бўлди ва 
капитализмда ялпи тус олди. У тажрибавий билимларнинг илмийга 
айланишини ифодалайди, улардан ишлаб чиқаришда фойдаланиш XVII аср 
охири - XIX аср бошларида техник ва саноат ютуқларини олиб келди, у 
йирик машинали ишлаб чиқаришни вужудга келтирди, ўз навбатида бу 
капитализмнинг моддий-техникавий базасининг асоси ҳисобланди; 
- илмий-техника революцияси босқичи, XX асрнинг 50 йилларида 
бошланди, табиатшуносликдаги фундаментал тадқиқотлар ва улардан ишлаб 
чиқаришда 
фойдаланиш 
жамиятдаги 
ишлаб 
чиқариш 
кучларини 
ривожлантиришда принципиал сифат сакрашига сабаб бўлди, бу ўз 
навбатида жамият ишлаб чиқариш кучларининг барча компонентлари 
ривожлантириши, ишлаб чиқаришни автоматлаштиришга туртки бўлди. Фан 
бевосита жамиятнинг ишлаб чиқариш кучига айланиб қолди. 


51 

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling