Agrar siyosat va qishloq xo’jalik bozorlari doc
Download 0.85 Mb. Pdf ko'rish
|
Agrar siyosat va qishloq xo’jalik bozorlari
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мавзуга оид таянч тушунча ва иборалар
- 1. Ишлаб чиқариш сиёсатининг моҳияти ва вазифалари.
42 4-мавзу. Ишлаб чиқариш сиёсати. Асосий саволлар: 1. Ишлаб чиқариш сиёсатининг моҳияти ва вазифалари. 2. Фойда ва харажатлар функциялари, уларнинг аграр сиёсатга таъсири. 3. Технологик сиёсат: зарурияти, тамойиллари, ривожлантириш йўналишлари. Мавзуга оид таянч тушунча ва иборалар: Ишлаб чиқариш, ишлаб чиқариш функцияси, фойда функцияси, харажатлар функцияси, минимал харажатлар функцияси, технология, технологик сиёсат, технологик сиёсат тамойиллари. 1. Ишлаб чиқариш сиёсатининг моҳияти ва вазифалари. Ишлаб чиқариш сиёсати деганда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқариш стратегиясини танлаш, уни амалга ошириш ҳамда унга таъсир кўрсатувчи воситалар тушунилади. Ишлаб чиқариш сиёсатини тўғри танлаш зарурияти қуйидаги шартлардан келиб чиқади: • қишлоқ хўжалиги соҳасининг табиий шароитларга ўта боғлиқ эканлигидан; • озиқ- овқат маҳсулотларига талабнинг кам эластиклигидан; • айланма маблағларнинг айланиш тезлиги пастлигидан; • даромад даражасининг пастлигидан; • ишлаб чиқариш ва ижтимоий таркибнинг янгиланишига эҳтиёжнинг кучлилигидан. Ишлаб чиқариш сиёсати, бир томондан, қишлоқ хўжалик иқтисодиётини барқарорлаштиришга хизмат қилса, иккинчи томондан, мамлакатнинг иқтисодий хавфсизлигини ҳам таъминлашга хизмат қилиши керак. Ишлаб чиқариш сиёсатини белгиланаётганда, шунингдек, қишлоқ хўжалиги аҳоли учун озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, қайта ишловчи саноат учун эса хом ашё етиштириш манбаси эканлигини ҳам унутмаслик керак. 43 Ишлаб чиқариш сиёсати юқоридагиларни ҳисобга олган ишлаб чиқарувчи, яъни қишлоқ хўжалик маҳсулоти ишлаб чиқарувчиси ўз фаолиятида нималарни эътиборга олиши лозимлигини баён қилиши керак. Демак, ишлаб чиқариш сиёсатининг асосий вазифалари қуйидагилардир: • ишлаб чиқарувчига ўз фаолиятидан фойда олишини таъминлаши лозим. Бозор иқтисодиёти шароитида ҳар қандай корхона фойда олиб ишлаши лозим, акс ҳолда ўз фаолиятини тўхтатишига тўғри келади. Шу билан биргаликда фойда миқдорини имкон қадар кўпайтириш йўлларини ҳам ишлаб чиқариш сиёсатини белгилаш орқали таъминлаши лозим; • харажатларлар функциясини ишлаб чиқиш. Бунда харажатлар, уларнинг ўзгариш имкониятлари, ишлаб чиқариш ресурслари ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари баҳоларидаги мумкин бўлган ўзгаришлар ва уларнинг харажатларга ва ишлаб чиқаришга таъсирини аниқлаш; • талабга мос ҳолда таклиф миқдорини аниқлаш ва ишлаб чиқарувчиларга тавсия қилиш. Баҳо ўзгаришларининг талаб ва таклифга таъсирини аниқлаш ва ундаги ўзгаришларга тайёр турган ҳолда керакли вақтда керакли тадбирни амалга ошириш; • истеъмол бозорини қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан тўлдириш ва унинг талабга мослигини таъминлаш; • қишлоқ аҳолисини турмуш даражасини яхшилаш масаласини ҳал қилишга эришиш; • қишлоқ хўжалигида ва у билан боғлиқ соҳалардаги технологик жараёнларни тўғри бошқариш, технологик жараёнларнинг энг самаралиларини танлаш ва амалга ошириш; • фойда ва харажатлар, баҳо ўзгаришларига мос ҳолда эластик ҳаракат қилиш ва такрор ишлаб чиқариш қобилиятини сақлаб қолишга эришиш. Қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш сиёсатини белгилаш ва тартибга солишда давлатнинг ҳам роли ва таъсири бўлиши лозим. Аграр ишлаб 44 чиқаришни тартибга солиш ва қўллаб-қувватлашга қаратилган давлат сиёсатининг устувор вазифаларига қуйидагилар киради: • мақсадли тизимлардан фойдаланиб тармоқлараро иқтисодий муносабатларни такомиллаштириш; • маҳаллий товар ишлаб чиқарувчиларни ички бозорда импорт сиқувларидан ҳимоялаш; • эркин бозорда сотилмай қолган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини харид қилишни ва гаровни ташкил қилиш; • молиялаштиришнинг самарали лойиҳаларини дастурли-мақсадли механизмидан фойдаланиш ҳамда киритилган молия-кредит тизимини яхшилаш; • лизинг асосида техника ва ускуналарни етказиб беришни давлат ва маҳаллий бюджетдан молиявий қўллаб - қувватлаш; • мамлакат миқёсида қишлоқ хўжалиги маҳсулоти, хом-ашё ва озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмолчиларга етказиб беришни ягона қонуний асосларини яратиш; • бозор инфратузилмасини тезроқ ривожланиши ва ҳаракат қилиши учун ташкилий ва молиявий асосларни яратиш, шу билан биргаликда йирик улгуржи озиқ-овқат, кичик маҳаллий бозорлар, товар биржалари, аукционлар, ярмаркалар ва бошқа турдаги улгуржи ва чакана савдо турларини бевосита ишлаб чиқарувчилар чиқа оладиган асосда ривожлантириш; • қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва қишлоқ хўжалиги учун керак бўладиган саноат воситаларининг МДҲ давлатлари бўйича “умумий бозор” ни яратиш. Download 0.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling