Agrar siyosat va qishloq xo’jalik bozorlari doc
Download 0.85 Mb. Pdf ko'rish
|
Agrar siyosat va qishloq xo’jalik bozorlari
фермер хўжаликлари. Фермер хўжаликлари ўз меҳнати ва ёлланма
меҳнатга асосланган, банкда ҳисоб-китоб счётига эга бўлган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштирувчи мустақил хўжалик юритиш шаклидир. Фермер хўжаликлари мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ фаолият юрита бошлаганди. Унинг дастлабки кўринишлари икки хил, яъни, мустақил фермер хўжаликлари шаклида, ҳамда, хўжаликлар ичидаги ўз ҳисоб-китоб счётига эга бўлмаган кичик фермер хўжаликлари шаклида фаолият юрита бошлади. 1998 йилдаги махсус қонун қабул қилингач, фермер хўжаликлари фақат мустақил хўжалик юритиш шакли сифатида фаолият юрита бошлади. Фермер хўжаликларининг ҳажми ишлаб чиқариш хусусиятларидан келиб чиқиб белгиланди. 2002 йилдан бошлаб эса аста-секинлик билан фермер хўжаликларини имкон қадар йириклаштириш сиёсатини амалга ошириш бошланди. Фермер хўжаликлари олимлар ва мутахассисларнинг фикрича, 34 келажакда Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида энг устун даражада фаолият юритадиган, қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришини ташкил қилиш механизмидир. Ривожланган мамлакатлар тажрибасидан ҳам, амал қилаётган хўжалик юритиш шакллари моҳиятидан ҳам, хўжалик юритиш шакллари бўйича самарадорликни таҳлил қилиш натижасидан ҳам келиб чиққан ҳолда юқоридаги фикрга қўшилиш мумкин. Фермер хўжаликлари учун ажратилган ер майдонлари 2009 йилнинг 1 январ ҳолатига пахтачилик ва ғаллачиликда ўртача 37 гектардан 93,7 гектаргача кўпайди ёки 2,5 баробардан зиёдроқ ошди. Бу кўрсаткич сабзавотчиликда 10 гектардан 24,7 гектаргача ёки 2,5 баробар, чорвачиликда эса 154 гектардан 164,5 гектаргача кўпайди; • деҳқон хўжаликлари. Деҳқон хўжаликлари - ишлаб чиқарувчининг ўзининг ва оиласининг шахсий меҳнатига асосланган, банкда ҳисоб-китоб счётига эга бўлган ёки бўлмаган мустақил хўжалик юритиш шаклидир. Деҳқон хўжаликлари ўзига ажратилган ер майдонларига асосан ўз истеъмоли учун, ортиқчасини бозорга сотиш учун қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқаради. Деҳқон хўжаликлари ўз моҳияти жиҳатидан шахсий томорқа хўжаликларига жуда ўхшайди. Аммо деҳқон хўжаликларининг фарқи шундаки, уни юритмоқчи бўлган шахс, алоҳида янги ер майдонларига эга бўлади, умумий асослардаги солиқ тўлайди, агар хоҳласа банкда ҳисоб-китоб счётини очиб юридик шахс мақомини олиб фаолият юритиши мумкин. Деҳқон хўжаликларининг ташкил қилиниши мамлакат миқёсида қуйидаги муаммоларни ҳал қилишга анча ёрдам беради: - ортиқча иш кучларини қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқаришга йўналтиради; - қишлоқ аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилишга кўмаклашади, яъни оила даромадини оширади; - қишлоқ аҳолиси, шу билан бирга мамлакат аҳолисини озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини қондиришга ҳисса қўшади. 2009 йил 1 январигача шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида қорамол боқувчиси сифатида рўйхатга олинган фукароларнинг умумий сони 35 1100 мингдан кўпроқни ташкил этди. Шулардан 54 минг кишига янги меҳнат дафтарчаси берилди, 111 минг фуқаронинг эса мавжуд меҳнат дафтарчасига иш стажи тегишли тартибда қайд этилди. Аграр сиёсатнинг муҳим вазифаларидан бири қишлоқ хўжалигида амал қилаётган хўжалик юритиш шаклларидан энг мақбулларини танлаш ва доимий равишда такомиллаштириб боришга кўмаклашишдир. Чунки ҳаётда ҳамма нарсанинг мукаммали бўлмаганидек, маълум вақтда ҳар бир хўжалик юритиш шакли ҳам ўз камчиликларини намоён қилиб қўяди. Самарали аграр сиёсат уни ўз вақтида пайқай олиши ва керакли тадбирларни ишлаб чиқиб амалга ошира олиши лозим. Шундагина қишлоқ хўжалиги ҳам, мамлакат иқтисодиёти ҳам бир бутун ҳолда самарали ривожланади, иқтисодиёт барқарор ва мустаҳкам бўлади. Download 0.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling