Agrar siyosat va qishloq xo’jalik bozorlari doc
шахсий (томорқа) хўжаликлар
Download 0.85 Mb. Pdf ko'rish
|
Agrar siyosat va qishloq xo’jalik bozorlari
шахсий (томорқа) хўжаликлар. Бу хўжаликлар алоҳида ҳисоб-китоб
счётига эга бўлмаган, кишиларнинг томорқаларида маҳсулот етиштириш тамойилига асосланган ишлаб чиқариш шаклидир. Бу хўжалик юритиш шаклининг асл мақсади қишлоқ аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилишга қаратилган бўлиб, кишилар ўз томорқаларида қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш, уй ҳайвонларини боқиш каби ишларни амалга ошириб, ўзларининг бу маҳсулотларга бўлган талабларини қондиришган, маълум ортиқча қисмини бозорда сотиб ўз эҳтиёжлари учун керак бўладиган бошқа маҳсулотлар сотиб олиш имкониятига эга бўлишган. Лекин маълум вақтларда олиб борилган нотўғри аграр сиёсат натижасида кишиларда маҳсулот етиштиришга нисбатан қизиқишлари сусайиб кетган. Масалан, 70- йилларда боғ, токзорлар ва мевали дарахтлар ҳосилига нисбатан ҳаддан зиёд ортиқча солиқ солиниши бу экинларнинг кесиб юборилишига олиб келган бўлса, 80- йиллардаги ҳар бир бош чорва моллари ва парранда учун солинган маҳсулот солиғи қишлоқ аҳолиси чорва моллари сонининг кескин камайиб кетишига олиб келди; • ижара хўжаликлари. Ижара хўжаликлари Ўзбекистон мустақилликка эришган дастлабки йилларда пайдо бўлган кооператив (жамоавий) хўжалик юритиш шаклларидан ҳисобланади. Давлатдан мулк ва асосий ишлаб чиқариш воситаларини ижарага олиб бригада тизими асосида хўжалик юритиш шакли ҳисобланади; 32 • халқ корпорациялари. Мустақилликнинг дастлабки йилларида синов тариқасида ташкил қилинган бу хўжалик юритиш шакли ҳам эски давлат хўжаликлари ўрнида ташкил топган эди. Давлатдан ерни ижарага, бошқа воситаларни аста-секинлик билан маълум вақтда сотиб олишга асосланган бу хўжалик юритиш шаклига асосан ишлаб чиқариши ривожланган, шу билан бирга саноатнинг айрим тармоқларини ҳам ривожлантираётган хўжаликлар ўтказилди, аммо улар ҳам бозор иқтисодиёти қонунларига бардош бера олмади; • агрофирмалар. Агрофирмалар асосан илмий-ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва уруғчиликни самарали ташкил қилиш мақсадида ташкил қилинган хўжалик юритиш шаклидир. Бу хўжаликларга давлат томонидан анча енгилликлар берилган бўлиб, уларга имтиёзли кредитлар берилган, шунингдек, энг яхши шароитлар яратилган, ҳамда ишлаб чиқарилган уруғлик маҳсулотлари бошқа шаклда фаолият юритаётган хўжалик маҳсулотларидан қимматроқ баҳода сотиб олинган. Эскидан қолган психология бу хўжалик аъзоларининг ҳам қалбаки ишлашларига, яъни уруғликни етарли сифатда ишлаб чиқармасдан, паст нав маҳсулотларини юқори қилиб кўрсатишга мажбур қилди ва бу бошқа ишлаб чиқарувчиларда норозичилик келтириб чиқарди; • Download 0.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling