Agrar siyosat va qishloq xo’jalik bozorlari doc


ёпиқ турдаги ҳиссадорлик жамиятлари


Download 0.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/84
Sana08.02.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1178231
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   84
Bog'liq
Agrar siyosat va qishloq xo’jalik bozorlari

ёпиқ турдаги ҳиссадорлик жамиятлари. Бу жамиятлар паст 
рентабелли жамоа хўжаликлари ўрнига ташкил қилинди. Аммо акцияларни 
жамоа аъзоларининг ўзи ҳам сотиб олишни ҳоҳламагач, чорвачилик 
комплексларини шундай жамиятларга айлантириш ва сотиш сиёсати амалга 
оширилди. Ҳозирги кунда бунақа жамиятлар айрим чорвачилик 
корхоналарида сақланиб қолган; 

агрокомбинатлар. Бу корхоналар ўз маҳсулотларини асосан ўзи қайта 
ишлаш ва сотиш, шу билан бирга ҳудудий яқин жойлашган хўжаликлар 
маҳсулотларининг бир қисмини ҳам шартнома асосида қайта ишлаб беришга 
асосланган. Бозор иқтисодиёти шароитида бу тартибдаги корхоналарнинг 
ҳам мавжуд бўлиши рақобатни оширишга хизмат қилган бўларди. 


33 
Биринчидан, бу корхоналар ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларини бозорда ўзи 
хоҳлаганидай сотади, иккинчидан, маҳсулотларни қайта ишловчи корхоналар 
учун ҳам рақобатчи бўлиши, ҳамда, шу асосда бошқа ишлаб 
чиқарувчиларнинг ҳам манфаатлари маълум даражада ҳимоя қилинган 
бўларди. Аммо бу корхоналарни ташкил қилишнинг яна бир қийин тарафи 
борки, у ҳам бўлса кучли рақобат шароитида агрокомбинатлар ўз ишлаб 
чиқарган маҳсулотлари билан йирик саноат корхоналари вужудга 
келтирадиган рақобатга бардош беролмаслиги ва натижада анча 
қийинчиликлар келиб чиқиши мумкин. 

қишлоқ хўжалик ширкатлари. Мулкчиликда пай усулига асосланган, 
меҳнатни ташкил қилишда оила пудратига асосланган йирик қишлоқ 
хўжалик маҳсулоти ишлаб чиқарувчисидир. Қишлоқ хўжалик ширкатлари 
йирик ишлаб чиқариш майдонларини сақлаб қолиш ва қишлоқ аҳолисининг 
мулкка нисбатан тасаввурини ўзгартириш учун ташкил қилинган ва фаолият 
юритган. Мамлакатимиз аграр сиёсатининг мақсадига кўра бу тартибдаги 
хўжаликлар ўрнига кейинроқ фермер хўжаликлари ташкил қилинган; аммо 
айрим қоракўлчилик хўжаликлари фаолият юритмоқда. 


Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling