Agrar siyosat va qishloq xo’jalik bozorlari doc


“Ер Кодекси”нинг моҳияти ва аҳамияти


Download 0.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/84
Sana08.02.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1178231
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   84
Bog'liq
Agrar siyosat va qishloq xo’jalik bozorlari

 
3. “Ер Кодекси”нинг моҳияти ва аҳамияти. 
Мамлакатимиз ер ва сув ресурсларидан фойдаланишни тўғри йўлга 
қўйиш ва бу соҳадаги ислоҳотларни самарали боришини таъминлаш кўп 
жиҳатдан унинг ҳуқуқий асоси бўлмиш “Ер Кодекси” ва “Сув ва сувдан 
фойдаланиш тўғрисидаги қонун”нинг жойларда тўғри йўлга қўйилиши билан 
боғлиқдир. 
Ўзбекистон Республикасининг “Ер Кодекси” 1998 йил 30 апрелда 
қабул қилинган. У ўзида 14 та боб, 91 та моддани қамраб олади ҳамда 
мамлакатимизда ер ва ер билан боғлиқ муносабатларни кенг қамровли очиб 
беради. Ундаги бўлимлар қуйидагича номланади: 
1-боб. Умумий қоидалар. 
2-боб. Ер фонди. 
3-боб. Ер тузиш. 
4-боб. Ерга бўлган мулкчилик, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер 
участкаларига бўлган ҳуқуқлари. 
5-боб. Ер эгаси, ердан фойдаланувчи, ижарачи ва ер участкаси 
мулкдорининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари. 
6-боб. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар. 
7-боб. Аҳоли пунктларининг (шаҳарлар, посёлкалар ва қишлоқ аҳоли 
пунктларининг) ерлари. 
8-боб. Саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга 
мўлжалланган ерлар. 
9-боб. Алоҳида муҳофаза қилинадиган ерлар. 


41 
10-боб. Ўрмон фонди, сув фонди ерлари ва заҳира ерлар. 
11-боб. Ерларни муҳофаза қилиш. 
12-боб. Ерлардан фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш устидан 
назорат. 
13-боб. 
Ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкалари 
ижарачиларига ва мулкдорларига етказилган зарар ҳамда қишлоқ хўжалиги 
ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини 
қоплаш. 
14-боб. Ер хусусидаги низоларни ҳал этиш ҳамда ер тўғрисидаги қонун 
ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик. 
Назорат саволлари: 
1) Ер cа сув ресурсларининг қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда 
тутган ўрни нима билан белгиланади? 
2) Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ер ресурслари 
ҳолатини қандай баҳолайсиз? 
3) Мамлакатимизда фойдаланиладиган сув ресурслари қандай манбалар 
ҳисобига шаклланади? 
4) Ер ва сув ислоҳотларининг асосий йўналишлари қайсилар? 
5) “Ер Кодекси”нинг моҳияти ва аҳамияти нималарда ўз аксини топади? 

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling