Agrar siyosat va qishloq xo’jalik bozorlari doc


Институционал кетма-кетликка асосланганлик


Download 0.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/84
Sana08.02.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1178231
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   84
Bog'liq
Agrar siyosat va qishloq xo’jalik bozorlari

Институционал кетма-кетликка асосланганлик. Бу мезон аграр 
сиёсат воситаларини бошқа дастурлар ва қонунчилик, шунингдек 
жамиятнинг умумий мезонларига мос ҳолда қўллаш лозимлигини 
таъминлайди. Бунда даромадлар ва мулк ҳуқуқига доир ҳеч қанақа 
тартибсизликлар бўлмаслиги лозим. 

Мулк ҳуқуқи ва даромадлардаги тартибсизликларнинг юқори 
бўлмаслиги. Бу мезон қонун чиқарувчи гуруҳнинг ишини ҳам баҳолаб, 
ўзгартирилаётган 
сиёсатга 
нисбатан 
қўлланилаётган 
воситанинг
ишончлилигини таъминлашга асосланади, яъни қонун чиқарувчилардан 
муҳим самарали ишлашни талаб қилади. 
2. Аграр сиёсат воситаларининг асосий турлари. 
Аграр сиёсатнинг асосий воситалари юқорида санаб ўтилди. Бу 
воситалар фақат қишлоқ хўжалигининг ўзигагина тегишли бўлиб қолмасдан, 
кенг миқёсдаги диапазонни ҳам қамраб олади, лекин биз уларнинг фақат 
аграр сиёсат доирасида амал қиладиган жиҳатларига тўхталиб ўтамиз. Энди 
аграр сиёсатнинг турларини алоҳида-алоҳида кўриб чиқамиз: 

Тартибга солиш. Тартибга солиш асосан қабул қилинган стандартлар 
ва меъёрий ҳужжатлар асосида амалга оширилади. Бу асосан, минерал 
ўғитлардан фойдаланиш, сотиш ва сақлашга бўлган талаблар, озиқ-овқат 
маҳсулотларига талаблар, ишчиларнинг ишлаш хавфсизлиги шароитларига 
бўлган талаблар, шунингдек, ичимлик суви ва грунт сувлари стандартлари 
кабиларни белгилаш ҳамда бошқариб бориш кабилар киради. Тартибга 
солиш, умуман олганда, белгиланган қонун-қоидалардан чекинган ишлаб 
чиқарувчилар фаолиятини тартибга солиш бўлиб ҳисобланади. Шуни 
таъкидлаш лозимки, ўрнатилган жараён, одатда ахборот асосида берилади ва 
ишлаб чиқарувчи уни ўзлаштириб, фаолиятини унга мослаштириши лозим. 

Ахборот 
билан 
таъминланганлик, 
асосланганлик, 
қамраб 
олинганлик. Ахборот барча соҳаларда бўлгани сингари, аграр сиёсатда ҳам 


59 
асосий ўрин тутади. Олиб борилаётган сиёсатнинг моҳияти оммага 
етказилиши ва улар ахборотнинг ўзи билан барча тадбирларни онгли 
равишда амалга ошириши лозим. Бунда аҳолининг билим даражаси ва 
кенгайишни тушунишлари ўз ҳоҳишлари билан ўзгаришларни амалга 
оширишда асосий рол ўйнайди. Умумий ғоя кишиларни ўзгаришлар қилишга 
ундаши лозим. 


Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling