Agrar siyosat va qishloq xo’jalik bozorlari doc


Қишлоқ хўжалигида меҳнат бозорини шакллантириш сиёсати


Download 0.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/84
Sana08.02.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1178231
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   84
Bog'liq
Agrar siyosat va qishloq xo’jalik bozorlari

2. Қишлоқ хўжалигида меҳнат бозорини шакллантириш сиёсати. 
Меҳнат бозори дейилганда, иш излаётганлар ва иш берувчилар 
манфаатларини бирлаштиришга хизмат қиладиган иқтисодий ва ижтимоий 
муносабатлар тизими тушунилади.
Меҳнат бозори – меҳнат хизматларини 
сотувчилари ва харидорлари ўртасидаги муносабатлар соҳаси бўлиб, унинг 
натижасида меҳнат хизматининг тақсимланиши ва меҳнатнинг баҳо 
даражаси ўрнатилади. У ўзида катта қисмдаги меҳнат муносабатлари ва унга 
жалб қилинган шахсларни қамраб олади. Меҳнат бозори орқали кўпчилик 
ишловчи аҳоли иш жойи ва даромадга эга бўлади. Меҳнат бозори махсус 
эътиборга молик қатор хусусиятларга эга: 


105 
1. Меҳнат бозорида инсон эмас, балки унинг меҳнат хизматлари 
сотилади; 
2. Меҳнат учун компенсация сифатида иш ҳақи билан биргаликда турли 
қўшимча манфаатлар ҳам тақдим қилинади; 
3. Меҳнат шартномалари кўп томонлама келишув ҳисобланади. 
Келишувнинг кунлик томонларидан ташқари у ўзида яна қуйидагиларни 
қамраб олади: а) меҳнатнинг тузилиши ва шароитлари; б) иш ўрни бўйича 
ҳаракатланиш истиқболлари; в) раҳбариятнинг субординацион меъёрлари ва 
жамоадаги муҳит; г) иш жойининг сақланиш эҳтимоллиги. 
4. Меҳнат бозоридаги барча ишчилар кўп хусусиятлари бўйича бир-
биридан фарқланади, хусусан, имкониятлари ва афзал кўришлари билан, 
ишлар эса талаб қилинадиган малака ва меҳнат шароитлари бўйича 
турланади. 
5. Меҳнатни сотиш жараёнида сотувчи ва харидор муносабатлари 
давомийлиги муҳим аҳамиятга эга: у иш берувчига ҳам, ёлланма ишчига ҳам 
бир хил манфаат келтиради. Ишнинг давомийлик даражасига ишчининг 
тажрибаси ҳам боғлиқ бўлади, бу ўз навбатида меҳнат унумдорлигини 
оширади ва шунинг билан биргаликда ишловчининг кунлик компенсацияси 
миқдори ошади. Иш берувчи ишчини ўқитиш баробарида унга яхшигина 
маблағ сарфлайди. Шунинг учун ҳам шартномани бекор қилиш ҳар икки 
тарафга зарар келтиради. 
6. Кўпчилик кишилар иш кучини сотувчи бўлиш билан бир қаторда, 
тайёр маҳсулотни сотиб олувчилар ҳамдир, ишсизлик уларнинг ҳаёт 
даражасини кескин пасайтириб юбориши мумкин. Бугунги ишлатилмаётган 
меҳнат хизмати иқтисодиётга доимий харажат бўлиб ҳисобланади. 
Меҳнат бозорида давлат, бизнес ва профсоюзлар манфаатларини 
намоён қиладиган кўплаб институционал таркиблар мавжуд. Уларнинг ҳар 
бири меҳнат бозорига “ўз қоида”сини киритишга ҳаракат қилади.
Такомил рақобат шароитида меҳнат бозори қатор мўлжал ва 
чекланишлар асосида шаклланади: 


106 
1. Меҳнат бозорида кўплаб ишловчилар ва тадбиркорлар иштирок этади, 
шунинг учун ҳам уларнинг ҳеч қайсиси меҳнатнинг бозор баҳосига катта 
таъсир кўрсата олмайди. Уларнинг ҳаммаси баҳони бозордан қабул 
қилувчилар ҳисобланишади. 
2. Ишловчилар ва тадбиркорлар ўзларининг эркин қарорлари асосида 
меҳнат бозорига кирадилар ва чиқиб кетадилар. Ишловчилар ҳеч қандай 
чекловларсиз бир тадбиркордан иккинчисига ўтиб кетишлари мумкин.
3. Тадбиркорлар ҳам, ишловчилар ҳам иш ҳақини ошириш ёки тушириш 
бўйича меҳнат бозорида қандайдир ташкилот тузмайдилар. Бу бозорда 
давлатнинг тартибга солиш ишлари паст даражада бўлади. 
4. Меҳнат бозори ҳақида ҳар икки томон яхши ахборотга эга бўладилар. 
Иш кучи сотувчилар мавжуд вакансия, ёлланиш шартлари, иш ҳақи даражаси 
ва бошқа шартлар ҳақида, меҳнатни сотиб олувчилар эса меҳнат таклифи 
масштаби ва меҳнат хизматини сотувчиларини қаноатлантирадиган иш ҳақи 
даражасини биладилар. 
5. Ишловчилар ва тадбиркорлар ҳатти-ҳаракатларида иқтисодий асослар 
мавжуд бўлади. Бошқа тенг шароитларда ишловчилар юқори иш ҳақини 
афзал кўришади, тадбиркорлар фойдани максималлаштиришга ҳаракат 
қилади. 
Меҳнат бозоридаги иш ҳақи даражасининг тебраниш тенденцияси 
меҳнатга бўлган талаб ва унинг таклифини мувозанат ҳолга келишига асос 
бўлади. Меҳнат бозори уч асосий кўрсаткич орқали ифодаланади: 
Биринчидан, иш кучининг таклифи. Бу кўрсаткич ўз навбатида қуйидаги 
тоифаларни қамраб олади: а) ўқув муассасаларини битириб, илк бор иш 
қидираётган фуқаролар; б) корхона ва ташкилотлардан бўшатилганлар; в) 
вақтинчалик иш билан банд бўлмаган аҳоли. Меҳнат таклифи – иш 

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling