Agrar siyosat va qishloq xo’jalik bozorlari doc
излаётган, ишсизлар миқдоридир
Download 0.85 Mb. Pdf ko'rish
|
Agrar siyosat va qishloq xo’jalik bozorlari
- Bu sahifa navigatsiya:
- Иккинчидан
излаётган, ишсизлар миқдоридир. У бошқа тенг шароитларда меҳнатнинг
муқобил баҳоси даражасида меҳнат бозори томонидан ўрнатилган иш ҳақига рози бўлган ҳолда, белгиланган вақтда ишлашга инсонларнинг истак ва имкониятларини борлиги орқали намоён бўлади. 107 Меҳнат таклифи қуйидаги омилларга боғлиқ бўлади: - аҳоли сони ва унинг меҳнатга лаёқатли қисми; - меҳнат ва дам олиш ўртасида вақтни тақсимланиши бўйича индивидуал устунликларнинг мавжудлиги; - иш ҳақи таркиби ва даражаси. Меҳнатга лаёқатли аҳоли сонининг етарлилиги ҳолатида умумий меҳнат таклифи, унда иштирок этувчиларга боғлиқ бўлади, яъни, меҳнат бозорига чиқишга қарор қилганлар ва ҳар бир сотувчи таклиф қилаётган меҳнат миқдорига боғлиқ бўлади. Индивидуал меҳнат таклифи инсонлар ҳатти-ҳаракатлари билан мустаҳкам боғлиқ бўлиб, у “меҳнат – дам олиш” муқобили асосида шаклланади. Иккинчидан, иш кучига бўлган талаб, яъни яратилган янги иш ўринларини ва мавжуд бўш иш ўринлари. Меҳнатга бўлган талаб – бошқа тенг шароитларда, ҳозирги вақтда меҳнатнинг бозор баҳосида иш берувчи хоҳлаган ва сотиб олиши мумкин бўлган меҳнат миқдоридир. Меҳнатга талаб – ишлаб чиқариш характерига эгадир, чунки у ҳозир ва келгусида жамият учун керак бўладиган истеъмол товарларига бўлган талабдан келиб чиқади. Меҳнатга бўлган талабнинг ишлаб чиқариш омилларига бўлган талабга боғлиқлиги, бир омилнинг ишлаб чиқариш унумдорлиги бошқа қўлланиладиган омилларнинг ишлаб чиқаришда фойдаланишига боғлиқлиги орқали ифодаланади. Исталган фирма меҳнат харажатларини ошириб боради, қачонки, ёлланма бир бирлик меҳнат уни сотиб олиш қийматидан ошиқча даромад келтирса. Чегаравий меҳнат маҳсули (МР) - қўшимча бир бирлик меҳнатни ишлатиш натижасида олинадиган ялпи маҳсулотнинг қўшимча ўсишидир. Меҳнат маҳсулининг чегаравий даромади(МRР)- меҳнат маҳсулини сотишдан фирма оладиган қўшимча даромаддир, ёки қўшимча ишчини ёллашдан олинадиган чегаравий даромад ҳисобланади (МRР = МРхР). Қўшимча ишловчини ёллаш ҳақида қарор қабул қилиш меҳнат маҳсули чегаравий даромадидан қўшимча меҳнат бирлиги ёллаш учун қилинган 108 чегаравий харажатларни (иш ҳақи - W) фарқи сифатида аниқланади. Бундан қўшимча меҳнатни ёллашнинг асосий қоидаси шаклланади: 1) агар МRР > W бўлса, фирма қўшимча ишловчи ёллаши муҳим бўлади; 2) агар МRР < W бўлса, фирма ишловчи ёллаш ўрнига, ишловчиларни қисқартиради; 3) агар МRР = W бўлса, фирма ўз даромадларини максималлаштиради. Download 0.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling