“Агробанк” атб бошқаруви йиғилишининг 2022 йил “11” апрелидаги 22/4-сонли қарори билан
Download 0.82 Mb. Pdf ko'rish
|
2022 Кредит сиёсати
2-§. Кредит портфелининг аудити
158.Кредит таваккалчилигини бошқариш бўйича ишларнинг ушбу Сиёсат, ҳамда кредитлаш бўйича меъёрий ҳужжатларга мувофиқлигига ишонч ҳосил қилиш мақсадида банк кредит портфели даврий равишда текширувдан ўтказилиб борилади. 159.Банкнинг Ички аудит хизмати томонидан филиалларда режа асосида ўтказиладиган текширувларда кредит портфели таҳлил қилиниб, кредитлар сифатини аниқлаши, кредитлаш жараёнини бошқариш сифатини баҳолаши, жумладан; 35 а)кредитлашда Кредит сиёсати талабларига ҳамда қарор қилувчи ваколатларига амал қилинганлигига; б)кредит ҳужжатларининг қонунчиликка ҳамда меъёрий ҳужжатларга амал қилинган ҳолда расмийлаштирилганлигига; в)таъминотнинг Кредит сиёсати талабларига жавоб бериши ҳамда таъминот(гаров, ипотека, кафолат, кафиллик ва бошқа)нинг тегишли тартибда расмийлаштирилганлигига; г)кредитлашда кредит рискларининг баҳоланганлиги ҳамда уларни камайтириш бўйича чоралар кўрилганлигига; д)кредит портфелининг белгиланган тартибда таснифланганлиги ҳамда уларга заҳираларнинг яратилганлигига; е)фоизларнинг амалдаги меъёрий ҳужжатларга асосан белгиланганлигига; ё)асосий қарз ҳамда унга ҳисобланган фоизларнинг ўз муддатида ундирилишига; ж)мониторинг ишларининг норматив ҳамда ички меъёрий ҳужжатлар талаби асосида олиб борилганлигига; з)муаммоли, муддати ўтган ва суд жараёнидаги кредитларни ундириш юзасидан кўрилган чора-тадбирларига баҳо берилади. 160.Модулли(онлайн) кредитларни ажратишда улар бўйича белгиланган шартларга риоя қилиниши Ички аудит хизмати томонидан йилда бир марта текшириб борилиши лозим. 161.Ички аудит хизмати ва банк Бошқаруви ҳар чоракда балансдан ташқари моддаларига ўтказилган «умидсиз» активларни ундириш бўйича қўлланаётган чора- тадбирлар ҳақида банк Кузатув Кенгашига ёзма равишда маълумот бериб боради. 162.Ички аудит хизматининг банк Кузатув Кенгашига тақдим этиладиган чораклик ҳисоботларида филиалларда ўтказилган текширувларга асосланган ҳолда кредит портфели ҳолати тўғрисидаги маълумотлар бериб борилади. Download 0.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling