“Агробанк” атб бошқаруви йиғилишининг 2022 йил “11” апрелидаги 22/4-сонли қарори билан


VI Боб. Кредит мониторинги тизими


Download 0.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/25
Sana22.04.2023
Hajmi0.82 Mb.
#1379956
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25
Bog'liq
2022 Кредит сиёсати

VI Боб. Кредит мониторинги тизими 
1-§. Кредит мониторинги 
2-§. Кредитларни сўндириш
3-§. Кредит ходимлари 
4-§. Кредит қўмитаси ва Кредит комиссиялари 
5-§. Балансдан ташқари мажбуриятлар. 
6-§. Ҳисоботлар 
1-§. Кредит мониторинги 
171.Банк берилган кредит/кафолатларни доимий асосда мониторинг қилиб 
бориш тизимини жорий қилиши шарт. 
Кредит мониторингидан кўзланган бош мақсад - қарз олувчининг тўловга 
лаёқатлилигини (кредит бўйича қарз мажбуриятларини белгиланган муддатда бажара 
олишини) илк босқичдаёқ аниқлаш ҳамда кредитлар қайтарилиши ва фоизларнинг ўз 
муддатида тўланишини таъминлашдан иборат. 
172.Банкнинг кредит мониторинги жараёнида қуйидагилар амалга оширилиши 
лозим:
a) қарз олувчининг молиявий ҳолатини баҳолаш; 


38 
в)томонларнинг кредитлар шартномавий шартларига риоя қилинишини, шу 
жумладан кредитнинг мақсадли ишлатилишини, молиялаштириш ҳамда сўндириш 
графикларининг бажарилишини назорат қилиш; 
г)бизнес режа кўрсаткичларининг бажарилишини назоратга олиш; 
д)кредит бўйича гаров таъминотининг ҳолатини, кафил ҳамда биргаликда 
қарз олувчиларнинг молиявий ҳолатини назорат қилиш;
е)потенциал муаммоли кредитларни ўз вақтида аниқлаш ва тўғри 
таснифлаш.
Ўрганишлар натижаси бўйича батафсил ёзма маълумотномалар тузилиб, қарз 
олувчининг кредит йиғмажилдига тикиб борилади. 
173.Кредит тўловлари (кредит бўйича асосий қарздорлик ва ҳисобланган 
фоизлар) мижоз ва банк ўртасида тузилган кредит шартномасининг тўлиқ муддатига 
тақсимланиб, қарз олувчи томонидан қисмлар билан тўлаб борилиши шарт. 
Ушбу тўловларнинг миқдори ва муддатлари кредит шартномасига илова 
қилинадиган “Сўндириш графиги” асосида мониторинг қилиб борилади. 
174.Кредитлардан мақсадли фойдаланишини, қарздорлар томонидан шартнома 
шартларининг бажарилиши, қарздорлар ҳамда кафилларнинг пул оқимлари ва 
молиявий аҳволини, шунингдек кредит таъминоти ҳолатининг мониторинг қилиб 
борилишини банк филиалларида Бэк офис маъсул ходимларига, мониторинг 
ишларининг ташкил этилиши филиал бошқарувчилари зиммасига юклатилади. 
Мониторинг 
ишларининг 
юритилиши 
бўйича 
назорат 
Қорақалпоғистон 
Республикаси, вилоят бошқармалари ҳамда Тошкент шаҳар филиалларининг тегишли 
ўринбосарлари ва бош офиснинг Кредитларни бошқариш департаменти томонидан 
амалга оширилади. 
175.Банк филиалларида мониторинг жараёнида берилган кредитдан қарз 
олувчи томонидан мақсадсиз фойдаланилиши аниқланган тақдирда Бек-офиснинг 
масъул ходими ушбу ҳақида филиал бошқарувчисига белгиланган тартибда маълум 
қилиши керак ҳамда банк раҳбарияти ушбу кредитни муддатидан олдин ундириб 
олиниши бўйича барча ҳуқуқий чораларнинг кўрилиши шарт. 
176.Мониторинг натижасида муаммога айланиши аниқ бўлган ёки муаммога 
айланган кредитлар бўйича мониторинг ишлари филиалларнинг муаммоли кредитлар 
билан ишлаш бўйича маъсул ходимлари зиммасига, ушбу кредитларнинг мониторинг 
ишларини назорат қилиш бош офиснинг Муаммоли кредитлар билан ишлаш 
департаменти зиммасига юклатилади. 
177.Кредит шартномасидаги ҳар қандай шартнинг бузилиши оқибатида пайдо 
бўлган муаммони банк томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда зудлик билан 
бартараф этиш чоралари кўрилиши лозим. 

Download 0.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling