“Агробанк” атб бошқаруви йиғилишининг 2022 йил “11” апрелидаги 22/4-сонли қарори билан
Download 0.82 Mb. Pdf ko'rish
|
2022 Кредит сиёсати
3-§. Кредит ходимлари
193.Қарз олувчига хизмат кўрсатувчи Кредит ходимлари банкнинг кредитлаш бўйича меъёрий ҳужжатлари талаблари ҳамда ушбу Сиёсатнинг асосий йўналишлари кредит ҳужжатларини юритиш бўйича барча талабларни бажариши шарт. 194.Банк филиалларида мижозларнинг кредит ҳужжатларининг банк ваколатли органлари қарорларига ва ички меъёрий ҳужжатлар талаблари асосида расмийлаштирилиши, кредитлардан мақсадли фойдаланиш юзасидан ўз муддатида текшириш ўтказилиши, кредит ва таъминотининг жорий мониторингини олиб бориш, кредитнинг асосий суммаси ва фоизларини сўндириш, кафолат тартиботларига риоя 42 этиш масъулияти банк филиалларининг Кредит ходимлари зиммасига, юқоридаги ишларнинг назорати филиал бошқарувчиси ва маъсул ўринбосари зиммасига юклатилади. 195.Банк филиаллари ва ҳудудий бошқармаларидаги Кредит ходимлари, Бош офис кредитлаш тармоқлари ҳамда Кредит андеррайтинги маркази андеррайтерлари ўз ваколатлари доирасида мижознинг кредитга лаёқатлиликни ўрнатилган тартибда таҳлил қилиб, кредит ажратилишини маъқуллаш ёки рад этиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида хулосани Кредит (Қўмита) комиссиясининг қарорига мослаштиришга (ўзгартиришга) йўл қўйилмайди. Лойиҳалар ва кредит битимларини молиялаштириш мумкинлиги ёки мақсадга мувофиқлиги тўғрисида берилган хулоса бўйича жавобгарлик ушбу хулосани тайёрланган филиаллар ва ҳудудий бошқармаларидаги Кредит ходимлари, Бош офис кредитлаш тармоқлари ҳамда Кредит андеррайтинги маркази андеррайтерлари зиммасига юклатилади. 196.Филиалларга Бош офиснинг Кредит қўмитаси, Кредит комиссиялари, Андеррайтерлар гуруҳи андеррайтерлари ўз ваколати доирасида кредитлаш бўйича қабул қилинган ижобий қарорида кўрсатилган дастлабки талаблар тўлиқ бажарилмасдан, шунингдек кредит/кафолат ва унинг таъминоти бўйича шартномалар тегишли тартибда тўлиқ расмийлаштирилмасдан кредитлашга рухсат этилмайди. 197.Банкнинг (филиал, вилоят бошқармаси) Кредит ходимларига кредитлар юзасидан зарур ҳужжатларни олиш, кредит йиғмажилдларини ўрнатилган тартибда шакллантириш ва сақлаш учун банк кассасига топшириш, кредит қарзи ҳамда фоизларнинг график бўйича ўз вақтида сўндирилиши мажбурияти юклатилади. Бу вазифалар улар томонидан ўз вақтида ва сифатли амалга оширилмаган ҳолатларда қайд этилган ходимлар тегишли тартибда жавобгарликка тортилиши мумкин. 198.Филиал бошқарувчилари ҳамда вилоят бошқармаси бошлиқлари ўз ваколати доирасида кредит ажратиш масаласи юзасидан бевосита жавобгардир. Шунингдек, ажратилган барча кредитлар ва уларнинг фоизларининг ўз вақтида сўндирилиши, кредит мониторингини олиб бориш юзасидан доимий назорат олиб боришлари лозим. 199.Кредитлаш ҳамда мониторинг жараёнида шубҳали ва гумонли операциялар аниқланган тақдирда маъсул ходимлар бундай операциялар ҳақида бевосита ўз раҳбарига ва Ички назорат хизмати ходимларига ёзма равишда хабар беришга мажбур. Download 0.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling