“Агробанк” атб бошқаруви йиғилишининг 2022 йил “11” апрелидаги 22/4-сонли қарори билан
-§. Кредит қўмитаси ва Кредит комиссиялари
Download 0.82 Mb. Pdf ko'rish
|
2022 Кредит сиёсати
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5-§. Балансдан ташқари ҳисобрақамлар.
4-§. Кредит қўмитаси ва Кредит комиссиялари
200.Банкнинг Кредит Қўмитаси ва Кредит комиссиялари ўз фаолиятини банк Кузатув Кенгаши томонидан тасдиқланган Низомлари талабларига мувофиқ амалга оширилади. 201.Кредит қўмитаси, Кредит комиссиялари ва Андеррайтерлар гуруҳи банк тизимида хизмат кўрсатилаётган мижозларга кредит хизматларини амалга оширишда 43 ваколатли орган бўлиб ҳисобланади ҳамда ўз фаолиятини кредитлашга оид ўрнатилган меъёрлар ва банк Бошқаруви томонидан белгиланган ваколатлар доирасида амалга оширади. 202.Бош офис Кредит қўмитаси Андеррайтерлар гуруҳи андеррайтерлари, бош банкдаги ҳамда филиал, вилоят бошқармалари Кредит комиссияларининг кредит ажратиш тўғрисидаги қарорларини маъқулланиши ёки рад этилиши мумкин. Ажратилаётган кредитлар бўйича тегишли ҳужжатларни тўғри расмийлаштириш, шунингдек кредитларнинг мақсадли ишлатилиши, кредит таъминотини расмийлаштирилиши ва унинг ҳолатини доимий мониторинг қилиниши, мижоз томонидан кредит бўйича мажбуриятларни ўз вақтида бажарилишини таъминлашга филиал ва вилоят бошқармаси кредит комиссиялари жавобгар ҳисобланади. 203.Кредит Қўмитаси ҳамда Комиссиялари кредит маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини мониторинг қилиш, банк филиалларида кредитлаш жараёнини мувофиқлаштириш, кредит портфели ҳолатини, кредитларнинг ва таъминотларини мониторинг қилиш, холисона баҳолаш ҳамда кредитларнинг қайтарувчанлик даражасини ошириш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширади. 5-§. Балансдан ташқари ҳисобрақамлар. 204.Банкнинг балансдан ташқари мажбуриятлари чақириб олинмайдиган кредит мажбуриятлари, фойдаланилмаган кредит линиялари, аккредитивлар, берилган кафолатлар ҳамда кредит таваккалчилиги мавжуд бўлган бошқа балансдан ташқари моддалардан иборат. 205.Банк томонидан берилган кафолат/кафилликларнинг ҳисобини юритиш ҳамда бекор бўлиши Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 15 майда рўйхатдан ўтказилган 2364-сонли “Тижорат банклари томонидан банк кафолатларини бериш тартиби тўғрисида”ги низом талабларига асосан амалга оширилади. 206.«Умидсиз» активлар ва улар бўйича ҳисоблаб ёзилган фоизлар балансдан ташқари ҳисобрақамларда улар ушбу ҳисобварақларга ўтказилган пайтдан бошлаб беш йилдан кам бўлмаган муддат мобайнида акс эттирилиши лозим. Банк қонун ҳужжатларига мувофиқ мазкур актив бўйича асосий қарз суммаси ва фоизларни ундириш юзасидан барча чора-тадбирларни қўллаши зарур. Банк мунтазам равишда, бир ойда камида бир марта қарздорга балансдан ташқари моддалардаги қолдиқларга мос келадиган асосий қарз ва ҳисобланган фоизлар бўйича муддати ўтган қарзнинг мавжудлигини маълум қилган ҳолда кредит бўйича қарзни қоплаш ва у бўйича ҳисобланган фоизларни тўлаш талаб қилинган даъво хатини, балансдан ташқари моддалардан кўчирма илова қилинган ҳолда, қарздор ёки унинг ҳуқуқий ворисига (тугатилиш жараёнида бўлса, тугатиш комиссиясига) юбориши шарт. 44 207.Балансдан ташқари ҳисобварағида юритилаётган «умидсиз» активларни беш йилдан кам бўлмаган муддат мобайнида ундириш имкони бўлмаса, ушбу активлар(кредит бўйича асосий қарзлар ҳамда фоизлар) банк Кузатув Кенгашининг акциядорлар умумий йиғилишида тасдиқланган қарорига кўра ҳисобдан чиқарилади. Download 0.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling