“Агробанк” атб бошқаруви йиғилишининг 2022 йил “11” апрелидаги 22/4-сонли қарори билан
Download 0.82 Mb. Pdf ko'rish
|
2022 Кредит сиёсати
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1-§.Сиёсат талабларининг бажарилиши бўйича жавобгарлик.
- 2-§.Сиёсатнинг амал қилиш муддати.
6-§. Ҳисоботлар
208.Ҳисобот муддати тугагандан кейин (чораклик, 6 ойлик, йиллик) банк Бошқаруви кредит портфелининг ҳолати, кредит таваккалчиликларини бошқариш бўйича ўрнатилган лимитлар ҳамда нормативларга амал қилиниши бўйича ҳисоботни кўриб чиқади ҳамда ҳисоботни банк Кузатув Кенгашига тақдим қилиб боради. 209.Банкнинг Ички аудит департаменти томонидан ҳар чорак ҳамда йил якуни бўйича банк Кузатув Кенгашига тақдим қилинадиган ҳисоботи кредит портфелини баҳолаш бўйича маълумотларни ўз ичига олиши керак. 210.Ҳисоботлар қуйидаги маълумотларни ўзида акс эттириши керак: 1) кредит портфели концентрацияси; 2) портфел сифатининг даражаси ва динамикаси; 3) шаклланган заҳиралар даражаси; 4) ҳаракатсиз активлар бўйича кўрилган чоралар ва уларнинг мақоми; 5) ҳисобдан чиқарилган кредитлар ва уларнинг сўндирилиши; 6) ўрнатилган лимитларнинг бузилиши, шу жумладан рухсат берилган бузилишлар; 7) кредитлаш тартиб-қоидаларидан оғишган ҳолда берилган кредитлар даражаси ва динамикаси; 8) кредит портфели даромадлилигининг (риск ҳисобга олинган ҳолдаги) даражаси ва динамикаси; 9) кредит риски бўйича стресс-тест натижалари; 10) ва бошқа ҳисоботлар. 211.Банк Бошқарувига ҳисоботлар Бошқарувнинг иш режасига мувофиқ тақдим этилади. 212.Бошқарув томонидан банк кредит портфели ҳолати ва сифати тўғрисида банк Кузатув Кенгашига тақдим этилаётган ҳисобот маълумотлари қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим: а)ишончлилик. Ҳисобот ишончли маълумотни акс эттирган бўлиши лозим; б)тўлиқлик ва назорат органи талабларига мувофиқлик. Ҳисобот назорат органи талабларида кўзда тутилган барча маълумотларни ўз ичига олган бўлиши керак; в)долзарблик ва даврийлик. Ҳисобот ўз вақтида фойдаланиш ва тўғри қарор қабул қилиш учун долзарб маълумотларни ўз ичига олган бўлиши, шунингдек доимий назоратни таъминлаш учун муайян даврийликда тақдим этиб борилиши лозим; г)очиқ-ойдинлик ва мантиқий изчиллик. Ҳисоботдаги маълумотлар тушунарли бўлиши зарур. 45 213.Банки Бошқаруви томонидан «Умидсиз» активларни захиралар ҳисобидан қоплаш тўғрисидаги қарор қабул қилинган ҳолларда, бу ҳақда банк Кузатув Кенгашига 3 иш куни ичида ахборот берилади. Ички аудит хизмати ва банк Бошқаруви ҳар чоракда балансдан ташқари моддаларига ўтказилган «умидсиз» активларни ундириш бўйича қўлланаётган чора- тадбирлар ҳақида банк Кузатув Кенгашига ёзма равишда маълумот беришлари шарт. 214.Банк Кузатув Кенгаши молиявий йил якуни бўйича банк акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши кун тартибига банкнинг «умидсиз» активларини ундириш бўйича қўлланган чора-тадбирлар ҳақидаги масалани киритиш лозим. VII-боб. Кредит сиёсати талабларининг бажарилиши бўйича жавобгарлик ва сиёсатнинг амал қилиш муддати. 1-§.Сиёсат талабларининг бажарилиши бўйича жавобгарлик. 2-§.Сиёсатнинг амал қилиш муддати. 1-§.Сиёсат талабларининг бажарилиши бўйича жавобгарлик. 215.Мазкур Сиёсат талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади. 2-§.Сиёсатнинг амал қилиш муддати. 216.Мазкур Сиёсат янги таҳрирда қабул қилингунга қадар амал қилади. Download 0.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling