33
142.Кредит йиғмажилдлари ҳамда кредит таъминоти ҳужжатлари
филиал
кассасида сақланади. Ушбу ҳужжатларнинг амалдаги
тартибларга биноан банк
кассасида кирим қилиниши филиал Бек-офис бошлиғи,
кредит хужжатларни банк
кассасида бут сақланишига филиал бошқарувчиси, бош
бухгалтер ва касса мудири
шахсан жавобгардир.
143.Кредит йиғмажилди ҳужжатлари банк кассасига 1 сўм қийматида
балансдан ташқари тегишли балансдан ташқари ҳисобварағига кирим қилинган ҳолда
сақланади.
144.Бек офис бошлиғи томонидан кассага кредит йиғмажилдларини топшириш
ва кассадан олиш жараёни алоҳида китобда
юритилади ва ушбу китобга
йиғмажилдларни кассадан олиш вақтлари, сабаблари, кассага топшириш муддатлари
ҳамда масъул ходимлар тўғрисидаги маълумотлар киритилади.
145.Кредит йиғмажилдлари кассадан вақтинча олинганда, агар бошқа ҳолатлар
кўзда тутилмаган бўлса, шу куннинг ўзида кассага қайта топширилиши шарт. Бунга
филиал Бек-офис бошлиғи ва филиал бошқарувчиси шахсан жавобгар ҳисобланади.
146.Ажратилган
кредитлар
бўйича
расмийлаштирилган
кредит
йиғмажилдларининг бутлиги мунтазам равишда
филиал кредит комиссиялари
томонидан назорат қилиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: