“Агробанк” атб бошқаруви йиғилишининг 2022 йил “11” апрелидаги 22/4-сонли қарори билан
-§. Кредит таъминотига қўйиладиган талаблар
Download 0.82 Mb. Pdf ko'rish
|
2022 Кредит сиёсати
7-§. Кредит таъминотига қўйиладиган талаблар
89.Банк тизимида кредитлар Ўзбекистон Республикасининг “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонунига биноан гаров, кафолатлар, кафиллик, суғурта компаниясининг суғурта полиси ҳамда мажбуриятлар бажарилишини таъминлашнинг қонунда назарда тутилган бошқа усуллари ҳамда қонун билан тақиқланмаган бошқа таъминот турлари остида берилади. Банк тўлов қобилияти юқори, етарли ва барқарор пул оқимига, ижобий кредит тарихига ва интизомли тўловчи репутациясига эга мижозларга таъминланмаган кредит(ишончли кредит)лар бериши мумкин. 90.Таъминот кредитни қайтаришнинг ягона манбаси бўлиб ҳисобланмайди. Кредитни қайтаришнинг асосий манбаси тадбиркорлик субъектларининг хўжалик фаолияти давомида олган молиявий даромадлари, жисмоний шахслар учун эса уларнинг барча даромадлари ҳисобланади. 91.Таъминот кредит тўлашнинг иккиламчи манбаи ҳисобланади, таъминотга кредитни қоплашнинг асосий манбаи сифатида қаралмаслиги керак. 21 Таъминотни таҳлил қилишда унинг ликвидлилиги эътиборга олиниши лозим, бунда таъминотни сотишдан асосий қарз ва фоиз суммаларининг қайтарилиши баҳоланиши шарт. 92.Кредитлар бўйича қуйидагилар таъминот сифатида қабул қилинишига йўл қўйилмайди: а)муомаладан чиқарилган мол-мулк, кредиторнинг шахси билан узвий боғлиқ бўлган талаблар, хусусан ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги талаблар, алиментлар тўғрисидаги талаблар ҳамда бошқа шахсга берилиши қонун билан ман этилган бошқа талаблар; б)кўчмас мулк бозори ривожланмаган ҳудудларда жойлашган кўчмас мулк объектлари; в)тайёр қисмлардан тез ва осон йиғиладиган енгил конструкцияли бинолар, шунингдек лой, сомон ва қамишдан қурилган бинолар (ишлаб чиқариш бинолари ва банк ваколатли органининг алоҳида (якка тартибдаги) қарори билан гаровга қабул қилинадиган бинолар бундан мустасно); г)айланмаси (муомалада бўлиши) чекланган предметлар (заҳарли, наркотик ва кучли таъсир қилувчи воситалар, қурол – яроқ ва шу кабилар); д)устав капиталининг 10 фоизидан кам бўлган акция пакетлари; е)тўлиқ тўланмаган банк акциялари; ё)гаровга тақдим этилаётган ва банкда гаровда бўлган банк акциялари умумий сони банк томонидан жойлаштирилган акциялар сонининг 25 фоизидан ортиқ бўлса (Банкнинг ўзи қайта сотиб олган акциялардан ташқари); ж)антиквариат, тажриба нусхалари ва коллекциялар; з)гаров шартномаси тузиладиган санадаги яроқлилик муддати 3 (уч)ойга етмайдиган товар – моддий бойликлар; и)бюджет ва нодавлат нотижорат корхоналарнинг кафилликлари(Ҳукумат қарорлари билан белгиланган ҳоллар бундан мустасно); й)молиявий барқарор бўлмаган корхоналар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг кафилликлари; к)юридик шахсларга ажратилаётган кредитлар учун жисмоний шахсларнинг кафиллиги(оилавий тадбиркорлик дастури доирасида ажратилган кредитлар ҳамда ички меъёрий ҳужжатларда рухсат этилган кредитлар бундан мустасно); л)ноликвид, баҳоси сунъий равишда оширилган, бозорда талаб бўлмаган ёки сотиш қийинчилик туғдириши эҳтимол бўлган кўчар ва кўчмас мулклар; м)мулкни оператив бошқариш ҳуқуқи билан эгалик қилаётган юридик шахсларнинг мулклари; н)Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 8 майидаги 114- cонли қарорида белгилаб қўйилган давлат хавфсизлиги нуқтаи назаридан гаров қўлланилиши мумкин бўлмаган объектлар; 22 о)Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонунига асосан ундирув қаратилиши мумкин бўлмаган мол-мулклар, (ипотека кредитлари бундан мустасно); п)Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 5 декабрдаги 335- сонли Қарори билан тасдиқланган рўйхатга киритилган объектлар; р)қонунчиликка мувофиқ гаровга қўйилиши тақиқланган бошқа мол-мулк, шу жумладан ашёлар ва мулкий ҳуқуқлар (талаблар). 93.Кредит таъминоти сифатида қуйидагиларни расмийлаштириш мумкин: а)омонатлар ва депозитлар гарови; б)кўчар ва кўчмас мулк гарови; в)қимматбаҳо металлар ва тошлардан ясалган заргарлик буюмлари гарови; г)давлат қимматли қоғозлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ олди – сотди объекти ҳисобланган, банклар томонидан сотиб олиниши ва сотилиши мумкин бўлган акция, облигация ва бошқа қимматли қоғозлар; д)банклар ва суғурта ташкилотларининг кафолати; е)учинчи шахс кафиллиги; ё)Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Молия вазирлигининг кафолати; ж)суғурта компаниясининг суғурта полислари; з)хўжалик жамиятлари ва хўжалик ширкатларидаги улушлар ҳамда бошқа мулкий ҳуқуқлар; и)муомаладаги товар-моддий бойликлари (муддати 1(бир) йилдан ошмайдиган кредитлар учун (ушбу муддат 2021 йил 1 ноябридаги ПҚ-2 сонли Президент қарорига асосан ажратиладиган кредитлар учун амал қилмайди)); й)хусусийлаштирилган ер участкалари; к)қонун ҳужжатлари билан таъқиқланмаган бошқа таъминот турлари. 94.Банк эмитент томонидан экспортёр номига очилган аккредитив бўйича визаловчи банк томонидан юборилган ҳужжатларга жавобан SWIFT тизими орқали юборилган банк эмитент мажбуриятномаси қисқа муддатли кредитларнинг таъминоти сифатида қабул қилиниши мумкин. Бунда, таъминотни қабул қилиш бўйича банкнинг Ташқи иқтисодий фаолият ва валюта операциялари департаментининг ижобий хулосаси олиниши лозим. 95.Кредит таъминоти бўйича тузилган шартномаларининг амал қилиш муддатлари, мижоз томонидан олинаётган кредитлар бўйича барча мажбуриятлар тўлиқ бажарилиш муддатига мутаносиб бўлиши лозим. 96.Гаров предмети Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси ва “Гаров тўғрисида”ги Қонуни талабларига жавоб бериши лозим бўлиб, унга нисбатан қуйидаги мажбурий талаблар қўйилади: а)гаров предмети Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган бўлиши керак (гаров предметини юридик ва бошқа тўсиқларсиз мониторинг қилиш ва сотиш 23 имконияти кафолатланган айрим ҳоллардагина банк ваколатли органи қарорига мувофиқ, Республика ҳудудидан ташқарида жойлашган гаров предметини гаровга олишга рухсат берилиши мумкин); б)гаров предметига нисбатан эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлиши шарт; в)гаров предмети нархларнинг етарли даражада барқарорлиги ва гаров предмети бўйича қулай бозор конюнктураси билан таъминланганлиги ҳамда ликвидлиликка эга бўлиши лозим; г)гаров сифатида тақдим этилаётган мулк ёки мулкий ҳуқуқлар мажбуриятлар ва учинчи шахсларнинг талабларидан (даъволаридан) ҳоли бўлиши керак. Бундай мулк ёки мулкий ҳуқуқларни айрим ҳоллардагина банк ваколатли органининг қарорига мувофиқ қўшимча таъминот сифатида қабул қилишга рухсат берилиши мумкин; д)гаров предмети қарз олувчи (гаровга берувчи) томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ суғурталаниши шарт; е)таъминот сифатида гаровга қўйилаётган мулкда давлат улуши мавжуд бўлган ҳолларда ваколатли давлат органининг розилиги олиниши шарт; ё)умумий эгаликдаги мол-мулк гарови барча мулкдорларнинг розилиги билан гаровга олиниши шарт. 97.Кредит таъминоти сифатида кўчар ва кўчмас мулклар, шу жумладан транспорт воситалари, асбоб-ускуналар, технологик линиялар, қишлоқ хўжалик техникалари ва товар-моддий бойликлари гаровга олинаётганда ушбу мол- мулкларнинг ҳақиқатда мавжудлиги ва улар белгиланган тартибда ваколатли органлар рўйхатида турганлиги тўғрисида маълумотлар олиниши шарт. 98.Бино ва иншоотлар ваколатли давлат органларида рўйхатдан ўтган қурилиши тугалланган ҳолатида гаровга олинади. Бир вақтнинг ўзида гаров ҳамда молиялаштириш объекти бўлган тугалланмаган қурилиш объектлари (масалан, кўп квартирали уйлар, коттеджлар, савдо марказлари ва ҳ.к.лар) бундан мустасно. Гаровга олинадиган бино ва иншоотлар улар жойлашган ҳудуд учун белгиланган зилзилага бардошлилик талабларига жавоб бериши лозим. 99.Гаров сифатида олинган мулкка гаровга қўйиш бўйича эгалик қилаётган шахслар ёки ваколатли органнинг тегишли рухсатини олиниши шарт(агар давлат улуши бўлган ҳолатларда Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг рухсати, агар акциядорлик жамиятининг мулки бўлса Устав бўйича ваколат берилган ваколатли орган ва шахслар, бошка мулкчилик шаклларида корхона Уставида кўрсатилган ваколатли орган ёки шахслар карори). 100.Кўчмас мулк гарови таъминоти асосида кредитлашда, ипотека шартномаси “бино ва иншоотлар, барча коммуникация анжомлари ҳамда ер майдонидан фойдаланиш ҳуқуқи билан” билан расмийлаштирилиши шарт. 24 101.Навбатдаги гаровга, агар у гаров тўғрисидаги олдинги шартномаларда тақиқланмаган бўлса ҳамда башарти олдинги ва навбатдаги гаровга олувчилар томонидан гаров реестрига тегишли ёзув киритилган бўлса, йўл қўйилади. Агар олдинги гаров шартномасида навбатдаги гаров шартномасини тузиш мумкин бўлган шартлар назарда тутилган бўлса, бундай гаpов шартномаси олдинги шартномада кўрсатилган шартларга амал қилган ҳолда тузилиши керак. Ушбу мулк гаровга олинган кредит бўйича муаммоли (муддати ўтган, суд жараёнидаги кредит ва фоизлар) қарздорликлари бўлиши мумкин эмас. 102.Кредит таъминоти сифатида қабул қилинаётган мол-мулклар кредитдан фойдаланишнинг тўлиқ муддатига суғурталаниши шарт. 103.Ажратилган кредитлар бўйича расмийлаштирилган гаров таъминоти тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикасининг “Гаров реестри тўғрисида”ги қонунига асосан “Гаров реестри” давлат унитар корхонасининг www.garov.uz сайтига киритилади. Маълумотларнинг ушбу сайтга киритилиши қарздорнинг ёзма розилиги билан амалга оширилади ва бу ҳолат кредит шартномасида акс эттирилади. 104.Ижобий кредит тарихи, ҳисоб рақамига доимий пул маблағи айланмасига эга мижозларга айланма маблағларни тўлдириш учун ажратилаётган кредитлар учун кредит таъминотининг 50 фоизигача “муомиладаги товарлар(моддий қимматликлар) гарови” таъминот сифатида қабул қилиниши мумкин. Ушбу ҳолатда таъминот кредит муддати тугагунга қадар товарларнинг йўқолиши(нобуд бўлиши), камомад чиқиши ёки зарарланиш хатарларидан суғурталаниши шарт. 105.Қимматли қоғозлар, банкдаги депозитлар, депозит сертификатлар гаров сифатида қабул қилинган бўлса, уларнинг муддати тегишли активни сўндириш муддатидан кам бўлмаслиги шарт. 106.Кредит қарзи банкдаги депозитлар гарови билан таъминланаётган бўлса, гаров шартномаси шартларига биноан қарз олувчи ўз мажбуриятларини бажармаган ҳолатда банкнинг ушбу маблағларни сўзсиз назорат қилиш ва уларни тасарруф эта олиш ҳуқуқи бўлиши лозим. Кредит таъминоти сифатидаги депозит тегишли ҳисобварақда юритилиши ҳамда кредит шартномаси ёки бошқа шартномада қарз олувчи томонидан актив қайтарилмаган ёки мажбуриятлари бажарилмаган ҳолда банк акцептсиз тартибда депозитни тасарруф этиши, шунингдек қарз олувчи ихтиёрий равишда ушбу депозитни у билан таъминланган активни сўндириш учун йўналтириши мумкин эканлиги шарт қилиб қўйилиши лозим. Бунда, банк кредитни қайтариш муддати етиб келгунга қадар депозитдан маблағларни олишга йўл қўймаслик мақсадида зарур чораларни кўриши ва назорат ўрнатиши керак. 107.Кредит таъминоти сифатида тегишли суғурта турлари (тоифалари) билан шуғулланиш ҳуқуқига (лицензиясига) эга бўлган суғурта компанияларининг суғурта 25 полисларини таъминот сифатида қабул қилишдан аввал суғурта компаниясининг молиявий барқарорликни кўрсатувчи ҳисоботлар ёки юқори рейтинг даражасини тасдиқловчи ҳужжатлар, шунингдек тегишли суғурта тури (тоифаси) билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияси олиниши зарур. Суғурта шартномасида банк бенифициар, яъни суғурта ҳолати юз берганда барча суғурта тўловлари бўйича наф олувчи сифатида қайд этилиши лозим. Кредит тўлиқ кредитнинг қайтмаслик хатаридан суғурта полис(лар)и билан таъминланаётган ҳолларда, таваккалчилик хатарининг юқорилигини инобатга олиб, тегишли суғурта компаниясининг: -номоддий активларини; -устав капиталининг шаклланмаган қисмини, яъни таъсисчиларнинг қарзларини; -мақсадли тушумлари ва келгуси давр харажатлари учун заҳираларини; -тақсимланмаган фойдасининг таъсисчилар ўртасида тақсимлашга мўлжалланган қисмини; -таъсисчиларига, акциядорларига ва ходимларига берилган қарзлар, шунингдек ушбу қарзлар бўйича жамғарилган фоизларни; -дебитор қарзларини; -суғурта (қайта суғурта қилиш) шартномасида белгиланган тўлов санасидан уч ойдан кўп муддат мобайнида суғурта қилдирувчилар (қайта суғурта қилдирувчилар) томонидан тўланмаган суғурта (қайта суғурта) мукофотларини; -берган кафолатларини; -солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича дебитор қарзларини ўрганиб чиқилади. Ноликвид балансга эга бўлган суғурта компаниялари билан суғурта шартномаларини имзолаш таъқиқланади. Суғурта компанияси томонидан шартномага асосан суғурта қопламаси тўланмаган ҳолатлар аниқланса, ушбу суғурта компаниясининг суғурта полисини қабул қилмаслик тўғрисида Муаммоли кредитлар билан ишлаш департаменти томонидан филиалларга кўрсатма хати жўнатилиши лозим. 108.Кредит таъминоти сифатида банклар ёки суғурта ташкилотларининг кафолати қабул қилинишида қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим: -кафолат муддати ва асосий мажбурият муддатлари мос бўлиши; -қарз олувчи ўз мажбуриятларини бажармаган ҳолларда, шартнома ва (ёки) ўзаро келишувда кафолат шартларини бажариш муддатларига доир ҳеч қандай чекловлар бўлмаслиги; -кафил томонидан тақдим этилган кафолат ҳужжатлаштирилган мажбурият ҳисобланиши; -банкнинг мажбуриятни кафилдан тўғридан-тўғри талаб қилиш ҳуқуқи бўлиши; 26 -қарз олувчининг банк олдидаги мажбурияти бўйича тақдим этилган кафолат миқдори аниқ белгиланган бўлиши; -кафолат чақириб олинмайдиган ва сўзсиз бўлиши, яъни бир томонлама тартибда кафил кафолатни бекор қилиши, кафолат қийматини ошириши, кафолат муддатини қисқартириши, шунингдек кафолат бўйича маблағларни тўлиқ ёки қисман тўламаслигига имкон яратувчи шартларнинг мавжуд эмаслиги; -қарз олувчи кафолат билан таъминланган мажбуриятларини бажармаган ҳолларда, банк кафилдан кафолат бўйича тўловни амалга оширишини талаб қилиш ҳуқуқи бўлиши шарт. 109.Кредит таъминоти сифатида бенуқсон тўлов қобилиятига эга бўлган, тўлов лаёқати ва молиявий ишончлилиги ўрганилган, барқарор молиявий ҳолатли доимий пул маблағлари оқими мавжуд, кредит лаёқатига эга юридик шахсларнинг кафилликлари қабул қилиниши мумкин. Кафиллик кредит суммаси ва у бўйича фоизларни (барча мажбуриятларни) ўз ичига олиши лозим. Кафиллик шартномасида қарз олувчи кредит шартномада белгиланган муддатда ўз мажбуриятларини бажармаган ҳолда, қарз олувчининг мажбуриятларини кафил томонидан баҳс-мунозарасиз бажарилиши қайд этилиши лозим. Кафиллик шартномасини банк, қарз олувчи, кафил иштирокида ёзма шаклда тузиш талаб этилади. Икки томонлама кафиллик шартномаси тузилишига йўл қўйилмайди. 110.Қимматбаҳо металллар ва тошлар ҳамда улардан ясалган заргарлик буюмлари кредит таъминоти сифатида расмийлаштирилаётганда уларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш учун ваколатли органларнинг хулосаси олиниши зарур. 111.Кредит маблағлари ушбу кредитлар бўйича кредит таъминотлари амалдаги қонунчилик ҳамда банкнинг ички меъёрий ҳужжатлари асосида тўлиқ расмийлаштирилгандан кейин ажратилади. 112.Ўзбекистон Республикасининг “Ипотека тўғрисида” ва “Гаров тўғрисида”ги Қонунларига асосан ликвидли мол-мулк, реал қимматликларни гаровга олган ҳолда кредитлар берилгунга қадар, кредитлаш жараёнида ҳамда кредит маблағидан фойдаланишнинг тўлиқ даври давомида уларнинг мавжудлиги, яроқлилиги ва сақланганлиги жойида ўрганилиб борилиши керак. 113.Банк филиалларида кредитлар ажратилганидан сўнг қабул қилинган таъминотнинг жорий ҳолати, етарлилиги ва ликвидлилиги юзасидан мониторинг филиалнинг бириктирилган кредит ходимлари томонидан ҳар чоракда ўтказилади ҳамда натижаси бўйича далолатнома тузилади. Мониторинг натижаларига кўра, гаровга қўйилган мулк қиймати тушиб бораётганлиги кузатилса, банк кредит бўйича қўшимча таъминот талаб этиш ҳуқуқига эга. Кредит таъминоти сифатида тавсия этилаётган гаров предмети қарз олувчи рўйхатдан ўтган ҳудуд (вилоят)да жойлашган бўлиши тавсия этилади.(Банк Кредит 27 қўмитаси томонидан рухсат этилган ҳамда ипотека кредитлари бундан мустасно, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри ягона ҳудуд ҳисобланади). 114.Узоқ муддатли кредитлар таъминотининг қиймати ва унинг кредит бўйича жами қарзларни сўндириш учун етарлилиги ҳар йили камида 2 марта текширилиши ва тегишли далолатнома билан расмийлаштирилиши керак. 115.Кафиллик асосида ажратилган кредитларнинг мониторинги натижасида кафил субъектнинг молиявий ҳолати ёмонлашганлиги аниқланган ҳолатларда кредит таъминоти сифатида бошқа таъминот тури расмийлаштирилиши ёки кредит қарзини муддатидан олдин сўндириш чораларини кўрилиши лозим. 116.Банк қарздорнинг мурожаатига асосан кредит таъминоти сифатида тақдим қилинган мол-мулкни ваколатли комиссия(Қўмита) қарори билан алмаштириши мумкин, бунда янги таъминот гаровдан озод этилган таъминот қиймати ҳамда ликвидлиги даражасидан паст бўлмаслиги ҳамда қарздорнинг кредит ва бошқа мажбуриятлари бўйича муддати ўтган қарздорлиги бўлмаслиги шарт. Бунда таъминотни алмаштириш учун қарор, ушбу кредитни ажратишга рухсат берган коллегиал орган томонидан қабул қилинади. 117.Банк қарз олувчилар томонидан таъминот сифатида тақдим қилинган мол- мулкни, унинг хусусиятидан келиб чиққан ҳамда кредит бўйича олинган мажбурият бажарилган (гаров (ипотека) билан таъминланган барча талаблар доирасида), муддати ўтган кредит ёки фоиз қарзи бўлмаган ҳолатларда сўндирилган кредит қийматига мутаносиб равишда қисман гаровдан чиқариш ҳуқуқига эга. Мол мулкни қисман гаровдан чиқариш кредит ажратиш бўйича қарор чиқарган коллегиал орган қарори асосида амалга оширилади. 118.Кредитнинг қайтариш муддати узайтирилган ҳолатда, унинг таъминоти узайтирилган муддатга мос равишда қайта расмийлаштирилиши шарт. Download 0.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling