“Агробанк” атб бошқаруви йиғилишининг 2022 йил “11” апрелидаги 22/4-сонли қарори билан


Download 0.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/25
Sana22.04.2023
Hajmi0.82 Mb.
#1379956
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   25
Bog'liq
2022 Кредит сиёсати

2-§. Мажбуриятлар 
19. Кредит қўмитаси, Кредит комиссиялари, Андеррайтерлар гуруҳи, 
кредитлаш амалиёти билан шуғулланувчи тузилмалар ва барча кредит ходимлари 
мазкур Сиёсат талабларига риоя этишлари лозим. 
III Боб. Кредит жараёнини ташкил этишнинг умумий мезонлари 
1-§. Кредитларни бериш тартиби 


10 
2-§. Инвестиция лойиҳаларини кредитлаш 
3-§.Халқаро кредит линиялар ҳисобидан хўжалик юритувчи субъектларнинг 
лойиҳаларини молиялаштириш
4-§.Маҳаллий кредит линиялар ҳисобидан хўжалик юритувчи субъектларнинг 
лойиҳаларини молиялаштириш 
5-§. Кредит баҳоси ва банкнинг фоиз сиёсати
6-§. Молиявий ахборот
7-§. Кредит таъминотига қўйиладиган талаблар
8-§. Кредит ҳажмининг таъминотга нисбати 
9-§. Банкка дахлдор шахсларга кредит ажратилиши 
1-§. Кредитларни бериш тартиби 
20.Банк томонидан кредитлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ва 
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарор, фармон ва фармойишлари билан 
тасдиқланган, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатга олинган 
меъёрий ҳужжатлар, ушбу Сиёсат шунингдек банкнинг ички меъёрий ҳужжатлари 
асосида ажратилади. 
21.Қарз олувчининг кредит аризаси барча зарур ҳужжатлар илова қилинган 
ҳолда, тегишли банк филиалига тақдим этилганидан сўнг ўрнатилган тартибда кўриб 
чиқилади.
Кредит ажратиш бўйича маъсул ходим кредит шартномаси тузилгунга қадар 
қарз олувчининг тўлов қобилиятини, лойиҳанинг иқтисодий асослантирилганлиги, ўз-
ўзини қоплаши, таъминотининг ҳолатини тўлиқ ўрганиб чиқади. 
22.Банк мижозларни кредитлаш ёки молиялаштириш билан боғлиқ бошқа 
битимлар тузишда Марказий банкнинг 2020 йил 29 октябрдаги 3283-сон билан Адлия 
вазирлигида рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланганБир қарз олувчи, 
ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи, шу жумладан банкка алоқадор шахслар учун 
таваккалчиликнинг 
энг 
кўп 
миқдори 
тўғрисида”ги 
низом 
талабларига
мувофиқлигини ҳамда қарз олувчининг фаолиятига сезиларли даражада таъсир 
кўрсатувчи барча алоқадор шахсларнинг фаолиятини таҳлил қилиши шарт. 
23.Банк томонидан фермер хўжаликларига тижорат кредитлари ажратилишида
шартнома тузилгунча тўлов қобилиятини махсус дастур орқали тоифаларга бўлиш 
орқали ўрганиб чиқилиши мумкин. 
24.Кредит олиш учун тақдим этилган аризаларни кўриб чиқиш жараёнида 
потенциал қарз олувчи ва/ёки биргаликда қарз олувчининг кредитга лаёқатлилигини 
аниқлаш (кредит рискини аниқлаш) қуйидагича амалга оширилади: 
-автоматлаштирилган андеррайтинг (скоринг); 
-якка тартибдаги (индивидуал) андеррайтинг, (кредит конвейери орқали 
ажратиладиган модулли кредитлар бундан мустасно).
Андеррайтинг функциялари билан шуғулланувчи гуруҳ ва мутахассислар 
банкнинг кредит ажратилиши, унинг мониторинги ва сўндирилишига маъсул 


11 
бўлинмалар ҳамда ушбу бўлинмалар фаолияти учун маъсул шахслардан мустақил 
бўлиши лозим. 
25.Банк филиаллари ва ҳудудий бошқармаларидаги Кредит ходимлари, Бош 
офис кредитлаш тармоқлари ҳамда Кредит андеррайтинги маркази андеррайтерлари 
ўз ваколатлари доирасида мижознинг кредитга лаёқатлиликни ўрнатилган тартибда 
таҳлил қилиб, кредит ажратилишини маъқуллаш ёки рад этиш мақсадга мувофиқлиги 
тўғрисида хулоса тайёрлайди, бунда амалдаги қонунчилик, банкнинг ички меъёрий 
талаблари талабларига мувофиқ бўлмаган лойиҳалар ва кредитларни молиялаштириш 
мумкинлиги ёки мақсадга мувофиқлиги тўғрисида хулоса берилмаслиги лозим. 
26.Қуйидаги ҳолатларда кредитларнинг берилиши таъқиқланади: 
а) вояга етмаган ёки муомала лаёқатига эга бўлмаган шахснинг траст (ишонч) 
эгалигида турган мулк билан таъминланганда; 
б)қурол-аслаҳа ишлаб чиқаришга; 
в) казино ва бошқа турдаги қимор ўйинларини ташкил қилишга; 
г)атроф-муҳитга белгиланган меъёрдан ортиқ миқдорда зарар етказувчи 
лойиҳаларга; 
д)қимматли қоғозларни сотиб олиш учун; 
е)акция ва облигациялар билан боғлиқ спекулятив биржа фаолиятига
ё) дивидентлар беришга; 
ж)устав капиталини шакллантиришни кўзда тутувчи лойиҳаларга; 
з)лойиҳа банк томонидан юқори таваккалчиликка эга деб топилганда; 
и)зарар кўриб ишлаётган ҳамда ноликвид балансга эга бўлган хўжалик 
субъектларига(банк томонидан кредитланган лекин ишга тушириш жараёнидаги
лойиҳалар бўйича ажратиладиган кредитлар бундан мустасно); 
й)кредитлаш бўйича банк ички меъёрий ҳужжатларида кўрсатилган қарз 
олувчиларни кредитлашда тўхтатувчи омиллар мавжуд бўлган ҳамда кредит олувчига 
нисбатан қўйилган минимал талабларга жавоб бермайдиган ҳолатларда; 
к)Халқаро молия институтлари ва банкнинг бошқа ҳамкорлари билан 
имзоланган келишув шартномаларида тақиқланган фаолият турларига; 
л)спекулятив инвестиция фаолиятига; 
м)қонунчиликда таъқиқланган бошқа ҳолатларда. 
27.Ўзбекистон 
Республикаси 
Президентининг 
2012 йил 
18 июлдаги 
“Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг 
эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-4455-сонли Фармонига мувофиқ 
давлат рўйхатидан ўтган кундан сўнг бир йилдан ортиқ давр ичида Устав фондини 
шакллантирмаган хўжалик юритувчи субъектларга кредит ажратиш масаласини 
кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ эмас. 
28.Ҳукумат қарорлари, баённомалари ва топшириқлари асосида амалга 
оширилаётган айрим лойиҳаларни молиялаштиришда қарз олувчиларнинг молиявий 
кўрсаткичлари истисно тариқасида инобатга олинмаслиги мумкин. 


12 
29.Янги 
ташкил 
этиладиган 
хўжалик 
субъектининг 
лойиҳасини 
молиялаштиришда ушбу субъект ва лойиҳа ташаббускор(лар)ининг баланс 
кўрсаткичлари эмас, лойиҳанинг келгусидаги баланс ва бошқа молиявий 
кўрсаткичлари прогнозига асосланилади. Шунингдек, айрим ҳолларда банк 
томонидан молиялаштирилган лойиҳаларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш 
мақсадида айланма маблағлар учун кредитлар баланс кўрсаткичларидан қатъий назар, 
истисно тариқасида ажратилиши мумкин. 
30.Банк томонидан лойиҳаларни молиялаштиришда Ўзбекистон Республикаси 
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 сентябрдаги “Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш 
механизмини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 541-сонли қарорининг 
1- иловасида 
келтирилган 
фаолият 
турларига 
бўйича 
давлат 
экологик 
экспертизасининг ижобий хулосасини олишлари шарт. 
31.Лойиҳа ташаббускорларининг лойиҳадаги иштироки лойиҳа қийматининг 
30 фоизидан кам бўлмаслиги лозим. Бунда, лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ 
рискларни қарз олувчи билан бўлишиш ва унинг масъулиятини ошириш мақсадида 
асосий шартнома(лар) бўйича дастлабки тўлов(лар) лойиҳа қийматининг камида 
15 фоизи миқдорида қарз олувчининг ўз пул маблағлари ҳисобидан амалга 
оширилади.
Қуйидагилар бундан мустасно: 
-Оилавий 
тадбиркорликни 
ривожлантириш 
бўйича 
лойихаларга 
ажратиладиган кредитлар; 
-шариат тамойиллари асосида молиялаштириладиган лойиҳалар (Хусусий 
секторни ривожлантириш ислом корпорацияси ҳамда Халқаро савдони 
молиялаштириш ислом корпорацияси қарз маблағлари, Сукуук маблағлари ва 
бошқалар); 
-“Ўзагрохимия” АЖ таркибидаги корхоналарнинг бино-иншоотларини қайта 
расмийлаштириш учун ажратиладиган, 2018 йил 04 январдаги ПҚ-3459-сонли қарор 
талаби бўйича, томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш, пахта ва ғалла ҳосилини ҳамда 
мева-сабзавот етиштириш, қишлоқ хўжалиги техникаси сотиб олиш учун 
ажратиладиган кредитлар; 
-давлат-хусусий шерикчилик асосида ташкил этиладиган нодавлат мактабгача 
таълим муассасалари ташкил қилиш, кўп қаватли уй-жойларга хизмат кўрсатадиган 
бошқарув сервис компанияларига ажратиладиган кредитлар; 
-Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 июлдаги ПФ-6262-
сонли фармон талаби бўйича, ўсимлик зараркунандалари, касалликлари ва бегона 
ўтларга қарши курашда ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш билан шуғулланувчи 
тадбиркорлик субъектларига лабораторияларни ташкил этиш, ускуна ва техникаларни 
сотиб олиш ҳамда айланма маблағлари учун ажратиладиган кредитлар; 
-Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июлдаги ПҚ-5200-
сонли қарор талаби бўйича, узумчилик соҳасига ихтисослашмаган туманларда (48 та 


13 
тумандан 
ташқари) 
токзорлар, 
замонавий 
кўчатхоналар 
барпо 
қилиш, 
сертификатланган узум плантацияларини ташкил этишни молиялаштириш мақсадида 
ажратиладиган кредитлар. 
-Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 декабрдаги ПҚ-52-
сонли қарор талаби бўйича, мева-сабзавотчилик соҳасида маҳсулот ишлаб чиқариш, 
қайта ишлаш, сақлаш, хизмат кўрсатиш ва сотиш (экспорт қилиш) мақсадида 
ажратиладиган кредитлар. 
32.Бош банк Кредит қўмитаси ва ундан юқори коллегиал органлар 
ваколатидаги кредит лойиҳалари бўйича Риск менежменти бошқармасининг хулосаси 
олиниши лозим. 
33.Банк 
хизматларини 
оммабоплигини 
ошириш, 
кредит 
ажратиш 
жараёнларини тезлаштириш ва кредитга лаёқатлиликни баҳолашга холисона 
ёндошувни таъминлаш мақсадида банкнинг расмий веб саҳифаси ва мобил иловаси 
орқали банк мижозлари кичик бизнес (тадбиркорлик)субъектлари ҳамда жисмоний 
шахсларга скоринг таҳлили асосида онлайн кредитлар ажратилиши мумкин. 
Бунда, қарз олувчи, биргаликда қарз олувчи шунингдек кафил ташқи ва ички 
ахборот манбаларидан олинадиган (даромадлари, кредит тарихи, мажбуриятлари ва 
бошқалар бўйича) маълумотлар асосида таҳлил қилинади. 
34.Жисмоний шахслар ва тадбиркорлик субъектлари банкнинг расмий веб 
сайти ҳамда банкнинг бошқа мобил иловалари орқали масофадан туриб кредит олиш 
учун зарур ҳужжатларни электрон шаклда юборишлари мумкин. 
35.Кредит шартномаси тузилгунга қадар қарз олувчиларга қўйиладиган 
талаблар, кредит маҳсулотларининг муҳим шартлари, кредитнинг тўлиқ қиймати, 
яъни кредитни расмийлаштириш билан боғлиқ барча харажатлар(бизнес режа ишлаб 
чиқиш харажатлари, кредит фоизи тўловлари, барча комиссиялар турлари ва миқдори, 
жарима ва пеня, суғурта тўловлари, баҳолаш ҳаражатлари ва шу каби харажатларни) 
бўйича маълумотларни тақдим қилиш тавсия этилади. 
36.Банкнинг расмий веб саҳифаси ва мобил иловалари орқали тасдиқланган 
оферта шартномаси, банк ва мижоз ўртасида тузиладиган бошқа қоғоз шаклидаги 
шартномалар билан бир хил юридик кучга эга. 
37.Кредит аризаларини кўриб чиқишнинг максимал муддати амалдаги 
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ банкнинг ички меъёрий ҳужжатларида 
белгиланган муддатдан ошмаслиги керак. 
38.Тадбиркорлик субъектларига гаров таъминоти асосида кредит беришда 
кредитнинг 
умумий 
миқдорида 
қарз 
олувчининг 
гаров 
таъминотини 
расмийлаштириш билан боғлиқ ҳамда суғурталаш билан боғлиқ харажатлари ҳисобга 
олиниши мумкин. 
39.Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ҳамда кўп қаватли уй-жойларга 
хизмат кўрсатадиган бошқарув сервис компанияларига ажратиладиган кредитлар 
маҳаллий ижро ҳокимияти органларининг кафиллиги асосида ажратилиши, муддати 


14 
ўтган қарздорлик эса уларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан 
ундирилиши мумкин. 
40.Кредит ажратиш тўғрисида ижобий қарор қабул қилинган ёки кредит 
ажратиш мақсадга мувофиқ эмас деб топилганда, хизмат кўрсатувчи филиал мижозга 
бу ҳақда ёзма ёки электрон тарзда хабар бериши лозим. 
41.Кредитнинг асосий қарзини ёки фоизларини қайтариш бўйича имтиёзли 
давр кўзда тутилиши мумкин. Бунда асосий қарзни қайтаришнинг имтиёзли даври ва 
фоизлар тўланишининг даврийлиги банкнинг ички меъёрий ҳужжатларига асосан 
белгиланади. 
42.Жисмоний шахсларга ажратиладиган кредитларни қайтариш бўйича 
сўндириш жадвали дифференциал ёки аннуитет усулида тузилиши ҳам мумкин. 
43.Кредитни қайтаришнинг максимал муддати ички меъёрий ҳужжатларга 
асосан белгиланади. 
44.Кредит ходимлари томонидан қарз олувчи ва банк ўртасида кредит, 
кафиллик, гаров, ипотека шартномалари тасдиқланган намунавий шартномалар 
асосида расмийлаштирилиши шарт(алоҳида шартлар асосида тузилаётган 
шартномалар бундан мустасно). 
Юқоридаги шартномалар лойиҳалари имзоланишидан олдин қонунчиликка 
мос келиши банк юридик хизмати ходимлари томонидан ўрганиб чиқилиши ҳамда 
имзоланиши шарт. 
45.Қарздорлик ва фоиз тўловларини қайтариш мақбул ва аниқ муддатларда 
(ойма-ой, ҳар чоракда, йилнинг маълум даврларида) қарз олувчининг пул оқими 
асосланган ҳолда белгиланиши зарур (давлат эҳтиёжлари учун пахта ва ғалла ҳамда 
мева-сабзавот етиштириш харажатларини кредитлаш бундан мустасно). 
46.Таъминот остида кредит ажратишда (ишончли кредитлардан ташқари) 
таъминот мавжудлиги, яроқлилиги ва сақланиши кредит берилгунга қадар тўлиқ 
ўрганилиши лозим. 
Кредит маблағи кредит бўйича таъминот (гаров, кафиллик, кафолат, 
жавобгарлик суғуртаси ва бошқалар) ўрнатилган тартибда расмийлаштирилганидан 
сўнг ажратилади. 
47.Қарз олувчини кредитлаш ҳамда мониторинг жараёнида олинган барча 
ҳисоботлар, ҳужжатлар ва маълумотлар қарз олувчининг кредит йиғмажилдида 
мужассамлаштириб борилади. Онлайн кредитлар бундан мустасно. 

Download 0.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling