“Агробанк” атб бошқаруви йиғилишининг 2022 йил “11” апрелидаги 22/4-сонли қарори билан


-§. Халқаро кредит йўналишлари ҳисобидан хўжалик юритувчи


Download 0.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/25
Sana22.04.2023
Hajmi0.82 Mb.
#1379956
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   25
Bog'liq
2022 Кредит сиёсати

3-§. Халқаро кредит йўналишлари ҳисобидан хўжалик юритувчи 
субъектларнинг лойиҳаларини молиялаштириш 
64.Хорижий 
кредит 
йўналишлари 
ҳисобидан 
хўжалик 
юритувчи 
субъектларнинг лойиҳаларини молиялаштириш бўйича тартиб-қоидалар ҳамда 
тартиблар хорижий кредит линияларини жалб қилиш юзасидан тузилган 
шартнома/битимлар шартларидан келиб чиқади. 
65.Фаолият юритаётган ёки янгидан ташкил этилаётган хўжалик юритувчи 
субъектлар ҳамда хорижий кредит линияси шартларида кўзда тутилган бошқа юридик 
шахслар ўз лойиҳасини амалга ошириш учун ушбу кредит линияси ҳисобидан кредит 
олишга талабгор бўлиши мумкин. 
66.Хорижий кредит линиялари ҳисобидан берилаётган кредитларнинг 
муддатлари ва сўндириш жадваллари, имтиёзли давр, фоиз ставкаси ҳамда 
кредитнинг минимал ва максимал ҳажми банк томонидан лойиҳанинг самарадорлиги 
бўйича ўтказилган таҳлил натижалари, лойиҳанинг хусусиятлари ҳамда хорижий 
кредит линиялари шартларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. 
4-§. Маҳаллий кредит линиялари ҳисобидан хўжалик юритувчи 
субъектларнинг лойиҳаларини молиялаштириш 
67.Маҳаллий молиявий ташкилотларининг кредит линиялари бўйича тартиб-
қоидалар, шу жумладан назорат ҳамда фоизларни ундириш тартиби ушбу линияларни 
очиш юзасидан тузилган битимлар/шартномалар ёки уларга тенглаштирилган 
ҳужжатлар шартларидан келиб чиқади. 
5-§. Кредит баҳоси ва фоиз сиёсати 
68.Банк ресурслари иқтисодий самарадорлиги ва даромадлилигининг 
таъминланиши, банкнинг актив операциялар бўйича фоиз ставкаларини бошқариш 
механизмига боғлиқ. Бунда, актив операциялар бўйича ўрнатиладиган фоиз 
ставкалари кредит ресурсларининг баҳоси, фоизсиз харажатлар (иш ҳақи, комиссия 
тўловлари, амортизация ва ҳ.к.), таваккалчиликлар баҳоси ҳамда мақбул даражада 
фойда олиш учун етарли бўлган соф маржа йиғиндисини қоплаш учун етарли бўлиши 
лозим. 
69.Кредит баҳоси кредитдан фойдаланганлик учун тўлов бўлиб, фоиз 
кўринишида, факторинг амалиётида – дисконт, лизинг амалиётида лизинг тўлови 
кўринишида ифода этилади. Банкнинг фоиз сиёсати банк томонидан мустақил 
равишда белгиланади. 
70.Кредит маҳсулотлари бўйича фоиз ставкалари кредит рeсурсларининг 
баҳоси ва банк маржасини ҳисобга олган ҳолда, банкнинг Ликвидликни бошқариш 
қўмитаси томонидан белгиланади. 


18 
Кредит маҳсулотлари бўйича фоиз ставкаларини ўзгартириш масаласи 
тегишли кредитлаш тармоғининг ташаббуси билан банкнинг Ликвидликни бошқариш 
қўмитаси томонидан қайта кўриб чиқилиши мумкин. 
71.Фоиз ставкаларини белгилашда қуйидагилар инобатга олинади: 
а)кредит манбасининг, шу жумладан ресурсларнинг баҳоси; 
б)фоизсиз харажатлар (иш ҳақи, комиссия тўловлари, амортизация ва ҳ.к.); 
в)таваккалчиликлар баҳоси; 
г)соф маржа. 
Банк кредит фоиз ставкаси таркибида таваккалчиликларни адекват ҳисобга 
олиш ва банк учун мақбул фоиз ставкасини аниқлаш мақсадида ички кредит рейтинги 
тизимини жорий қилиши ҳамда макроиқтисодий таҳлилларга асосланган фоиз 
сиёсатини юритиши лозим. 
72.Ажратилаётган кредитлар бўйича фоиз ставкаларини ўзгартиришга 
Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси ёки молия бозори ставкаларининг 
ўзгариши, кредит портфелига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ банк харажатларининг 
ошиши, таваккалчиликларни баҳолашда Марказий банк ёндошувининг ўзгариши, 
кутилаётган макроиқтисодий ўзгаришлар ва бошқа сабаблар асос бўлиши мумкин. 
73.Президент, Президент Админстрацияси, Ҳукумат фармойиши/топшириғи/ 
қарорига ёки ишчи гуруҳлар йиғилиши баённомаларига асосан ажратиладиган 
кредитлар бўйича фоиз ставкалари ушбу меъёрий ҳужжатларда кўрсатилган фоиз 
стакалари бўйича ажратилади.
74.Имтиёзли фоиз ставкалари орқали тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш 
“Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат Жамғармаси”нинг фоиз 
харажатларини қисман қоплаш учун конпенсация бериш орқали бозор ставкаларини 
субсидиялаш механизми билан алмаштирилиши мумкин. 
75.“Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси” билан 
тузилган шартномалар асосида кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларига 
ажратилган кредитларнинг фоиз харажатлари қисман ушбу Жамғарма томонидан 
компенсация қилинади. 
Бунда, банк мижоз билан тузилган кредит шартномаларига биноан кредит 
ажратилгач ҳар ойда, Жамғарма билан шартномада қайд этилган компенсация 
суммасининг ўтказилиши ўзаро солиштириб борилиши лозим. 
76.Қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда сув тежовчи суғориш 
технологияларини жорий этиш харажатлари қисман давлат субсидиялари ҳисобидан 
қопланади. Мазкур субсидиялар миқдори ва уларни ажратиш тартиби Вазирлар 
Маҳкамасининг қарорлари ҳамда амалдаги бошқа меъёрий ҳужжатлар билан 
белгиланади. 
77.Жисмоний шахсларга ажратиладиган ипотека кредитлари ҳамда унга 
ҳисобланган фоизлар қисман давлат субсидиялари ҳисобидан қопланиши мумкин. 
Мазкур субсидиялар миқдори ва уларни ажратиш тартиби Президент ва Вазирлар 


19 
Маҳкамасининг қарорлари ҳамда амалдаги бошқа меъёрий ҳужжатлар билан 
белгиланади. 
78.Кредит шартномасида томонлар келишувига кўра, фоиз ставкасининг 
таваккалчилик даражаси билан боғлиқ ўзгариш эҳтимоли кўзда тутилиши мумкин. 
Таваккалчилик даражасининг ўзгаришига мижоз молиявий ҳолатининг ёмонлашуви, 
пул оқимларининг бузилиши, тегишли тармоқ ва ҳудуд билан боғлиқ қўшимча 
таваккалчиликларнинг вужудга келиши сабаб бўлади. 
79.Банк томонидан кредит бўйича муддати ўтган кредит суммасига оширилган 
фоиз ставкасида фоиз ҳисобланиши мумкин, ушбу фоиз ставкаси кредит 
шартномасида кўрсатилади. 
80.Банк томонидан ажратилган кредитлар бўйича фоизларни ҳисоблаш ва 
уларни тан олиш Адлия вазирлигида 2004 йил 30 январида 1306-сон билан рўйхатга 
олинган "Тижорат банкларида фоизларни ҳисоблаш тўғрисида"ги низом талабларига 
мувофиқ амалга оширилади. 

Download 0.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling